Моддий техник воситалар ўзининг бирон бир максадга мўлжалланганлигига қараб 3 гуруҳга бўлинади:
Жиҳозлар ва инвентарлар
қайд қилувчи аппаратлар
Намойиш қилувчи аппаратлар
Жиҳозлар ва инвентарлар ҳолида тренажерлар у ёки бу сифатларни ва малакаларни шу билан бирга унинг фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган.
Улар тайёргарлик турлари буйича гурухларга булинади, тайёргарлик турларида эса аниқ сифат ва малакалар ривожлантириш учун бўлинади. Масалан, кучни ривожлантириш учун эспандерлар, қўл панжаларини ривожлантиришга мўлжалланган станок, штанга, гантеллар, тўлдирилган тўплар, қум солинган қоплар, белбоғлар ва шу кабилар қўлланилади.
Қайд қилувчи аппаратлар малакалар, сифатлар ривожлантиришдаги ўзгартиришларини ўлчаш учун спортчиларни функционал ҳолатидаги ҳамда тренировка ва мусобақа жараёнининг ҳар хил кўрсаткичларини қайд қилиш учун ҳам мўлжалланган. Масалан, кучни ўлчаш учун кичик динамометрлар, оёқ ва универсал динамометрлар, кучни ўлчайдиган девор ва шу кабилар қўлланилади. Техник воситаларни тренировка жараёнида кенг қўллаш малаксини шакллантириш аниқ машгулотга режа – конспектни тайёрлаш пайтидан бошланади.
Режа-конспектни тузатаётганда, айниқса у ёки бу вазифани ечиш учун машқлар танланаётганда бу вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш учун кандай техник воситалар қўл келишлиги ўйлаб кўриш зарур, сўнгра конспектнинг шунга мос графасида қайд қилиб ўтиш керак.
Машғулот бошлангунга қадар конспектда кўзда тутилган ҳамма техник воситаларни тайёрлаб қўйиш ва уларни ҳолатини текшириб чиқиш лозим. Тренировка давомида тренер у ёки бу техник воситани самарадорлигини текширади ва шунга мувофиқ хулоса чиқаради.
Энг оддий спорт иншоотларини қуришнинг хусусиятлари.
Спорт майдончаларини габаритини аниклаш уларни ўйин ва қурилиш размерларини билиш зарур. Ўйин размерлари ўйин /мусобақа/ қоидалари билан белгиланади. Қурилиш размерлари эса ўйин размерларидан анчагина катта.
Зарурат бўлса /комбинированная/ омухта майдонлар ҳам белгилаш мумкин. Бунда ҳар бир ўйин учун унинг размерлари ва олиб қўйиладиган асбоб-анжомлари бўлиши даркор.
Майдонларнинг узун ўқ чизиғи шимол-жануб томонга йўналтирилган бўлиши лозим, нега деганда қуёш нури ўйин чоғида ўйинчиларни кўзига тушмаслиги учун шундай қилинади.
Бу ўқ 15° у ёки бу ёққа оғишган бўлиши мумкин. Агар бир спорт тури учун бир нечта майдонча қуриш зарур бўлса, ундай ҳолда уларни 1/3° гачаси экваториал ҳолатда жойлашиши мумкин.
Кўп қаватли бинолар жойлашган ҳудудларда /туманларда/ майдонлар биноларнингн ғарбий қисмида жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Майдончаларни бундай жойлаштирилиши ўйин чоғида на кундузи на кечаси пайтларда қуёш ҳалақит бермайди.
Баскетбол майдонини нишабини икки томонга, узун ўқ чизиқдан икки ён томонга қилиш зарур. Бирок, майдончани жойлашиши ва майдонга жойлашган ернинг рельефига қараб, вертикал режалаштириш ўзгартирилиши мумкин. Жойнинг нотекислигини спорт майдончаси учун текис ҳолатга келтириш зарур.
Режалаштиришда жойнинг рельефидан максимал даражада фойдалана олиш мақсадга мувофиқдир.
Ўйин майдонларининг конструкцияси /тузилиши/: текис, бироз қаттиқ тўп яхши сапчиши учун, сув ўтказувчи ва ўзида нам сақлай ладиган бўлиши зарур. Махсус қопламали майдончаларни конструкцияси гидрогеологик шароитларга боғлиқ. Сувли ёмон ўтказувчи ерлар ва қатқалоқ ерлар энг ярамайдиган жойлар ҳисобланади. Бундай жойларда /ерларда/ аввал шағал тўкиб асос қилиб олиш тавсия қилинади. Агар жой қумлик ёки серқум бўлса, бунда майдонни конструкциясини /тузилишини/ пастки қисмини қалинлигини юқалаштириш ҳисобида амалга ошириш мумкин. Майдонни энг оддий тузилишини табиий васунъий ер /грунт/ кўринишида бажарилган булиши керак.
Спорт майдончалари мусобақа қоидаларига риоя қилинган ҳолда белгиланган булиши лозим.
Майдончани белгилаш ва ҳозирлиш учун пўлатдан қилинган лента, узунлиги 50 метр, пўлат сим узунлиги 30-60 метр, темир қозиқлар, 100-120 метр узунликдаги каноп, эккер ва арқончадан қилинган учбурчак бўлиши лозим. Майдончани белгилаш уни умумий размерини ва унинг ўйин контурларини белгилаш /обозначение/ билан бошланади. Кейин майдонни маркази ва марказий ўқ чизиқ топилади. /Узунаси ва кўндаланг чизиқлари/, сўнгра майдончага хос чизиқлар белгилаб чиқилади. Майдончадаги линиялар /чизиқлар/ канап буйлаб ёки махсус трафарет ё махсус машинкаларда белгиланади. Сув ўтказувчи майдончаларни оҳакда, клейли ёки ёғли бўёқларда белгилаб чиқиш мумкин. Асфальтланган, тахтадан қилинган ва шунга ўхшаш майдончаларни клейли, эмалли ёки сунъий бўёқларда белгилаш мумкин. Табиий ерда қилинган майдончаларни қуруқ мел, қум ёки оҳак порошоги билан белгиланади.
Спорт заллари катта-кичиклиги жиҳатидан ўқув-тренировка жараёни ва мусобақаларга тўлиқ мос бўлиши лозим. Зал нимага мўлжалланганлигига қараб уни баландлиги, узунлиги, эни аниқланади. Ўйин залини размери кўриниб турибдики спорт майдончасини қурилиш размеридан кичик бўла олмайди.
Ўйинга мўлжалланган спрот залларини баландлиги тўп бемалол учиб оладиганлик билан аниқланади. Залларни размерини уларни қанча одамни /ўтқазиб юборишига/ ўтқазиш қобилияти /пропускной способностью/ аниқланади ва спорт корпусини ёки бирон бир иншоотни уни ичида зал проектлаштирилган бўлса, шуларни технологик схема тузилаётган жараёнда аниқланади. Баъзи ҳолларда индивидуаль проектлар бўйича катта размердаги заллар қурилиши ҳам мумкин. Залларда деразалар ён деворларга ўрнатилади. Майдончани яхши бир текисда ёритилиши учун у икки томондан ёритилган бўлгани маъқул. Кичик залларда /9х18м/ бир томондан ёритишга ижозат берилади. Спорт залларини ёруғлик ўтказувчи томонларини жойлашиши жой шароит ва муҳитини климатик хусусиятларини инобатга олган ҳолда аниқланади. Деразаларни залнинг шимол томонидан ёритилишига мўлжалланганлиги йил давомида залга ёруғлик тушмайдиган қилиб қўяди, қуёш нурлари эса залга тушмай қўяди. Спорт биноларини қизиб кетишини олдини олиш мақсадида деразалардан 5-10 метр масофада соя берувчи дарахтлар ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |