5А 320401 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар учун “Минерал ўғитлар технологияси” фани бўйича
Минерал ўғит турлари. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш корхоналари. Ўзбекистон Республикаси “Максам Чирчиқ”, “Аммофос Максам”, “Навоий Азот” ва бошқаларда азотли фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш хом ашёлари ва технологик тизимлари.
Калцинацияланган сода ишлаб чиқариш усуллари. Калцинацияланган сода ишлаб чиқариш учун хом ашё тавсифи жараённинг физик кимёвий асослари.Сода ишлаб чиқариш босқичлари ва технологик тизимнинг баёни.
Элементар азотнинг асосий хусусиятлари ва боғланиш усуллари. Азот бирикмаларининг ахамияти.Азот саноати хомашёлари.Азотнинг табиатда айланиши Азотнинг физик – кимёвий хусусиятлари.. Элементар азотни боғлаш усуллари.
Водороднинг хусусиятлари ва олиш усуллари. Водороднинг хусусиятлари ва табиатда учраши, ишлатилиши. Водороднинг олиш техник усуллари.Метан ва углерод монооксиди конверцияси.
Аммиакнинг хусусиятлари ва ишлаб чиқариш асослари. Аммиакнинг физик– кимёвий хусусиятлари. Аммиак синтези жараёни кинетикаси. Аммиак синтези катализаторлари.
Карбамид ишлаб чиқариш асослари.Карбамид физик–кимёвий хусусиятлари. Карбамидни олиш усуллари. Карбамидни аммиак ва углерод диоксидидан синтез қилишни асослари ва унга таъсир этувчи технологик омиллар.
Карбамидни синтез қилиш саноат тавсифлари. Водород цианиди синтези ҳақида. Карбамидни синтез қилиш қурилмалари турлари. Карбамидни тўлиқ суюқлик рецикли билан синтез қилиш технологик тизими, асосий аппаратлари. «Монтекатини» фирмасининг карбамид ишлаб чиқариш технологик тасвири. «Монтекатини», «Митсун тоатсу», «Стемикарбон» фирмалари ишлаб чиқараётган карбамиднинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари.
5А 320401 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар учун “Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари” фани бўйича
Энергия сарфиёти нима? Термодинамиканинг 1 қонунига кўра энергия сарфланмайди, у фақат бир шаклдан иккинчи шаклга ўтади. Сиз қандай тушунасиз?
Кўпинча энергия йўқолади деган тушунча бор, бу тўғрими? Ва сиз қандай тушунасиз?
Энергетик баланс жараён учун энг мухим маълумотни беради. Бу шундайми?
Жараён энергетик баланси учун нималарни энергия сарфиёти деб ҳисоблаш мумкин (кўпинча Qn=0 бўлганда)?
Жараён самарадорлигини баҳолашда фойдали иш коеффисиентининг роли (0=Q2/Q1=1) қандай?
Фойдали иш коеффисиентига кўра жараённи такомиллаштириш зарурлигини билиб бўладими?
Энергетик оқимларнинг сифатлиси «қимматлиси» қандай бўлади (термодинамиканинг қайси қонунидан билса бўлади)?
Иссиқлик системадан «ўтганда» «фойдалилик», «кераклилик» каби хоссаларини йўқотиб, фойдали иш бажаради. Шунга мисол келтиринг?
Тизимдан «ўтган» иссиқлик ўзининг энг муҳим «сифатини», ишчанлигини» фойдали ишни бажариш учун сарфлаши мумкинми ва қайси холларда?
Энергетик сарфиётларни камайтиришнинг чексиз кўп техник услубларини энтропия – «ишлаб чиқаришни» камайтириш эвазига олиш мумкинлигига мисол келтиринг.
Энтропия «ишлаб чиқаришни» камайтириш учун жараённинг термодинамик қайтмаслигини қандай миқдоргача пасайтириш мумкин?
Энг «юқори сифатли» энергия турлари нима? «Қайтар кимёвий реаксия», «қайтмас кимёвий реаксия» тушунчалари «термодинамик қайтар» жараён», «термодинамик қайтмас жараён» тушунчалар билан боғлиқми?
Тўла аралаштириш аппаратларида ҳаракатлантирувчи кучнинг камайтирилишининг фойдасизлиги ва ҳатто зиён эканлигини мисолларда тушунтириб беринг.
«Термодинамик қайтар» жараённинг нимага «квазистатик жараён», «квази мувозанат жараёни», «мувозанат жараёни» синонимлари ҳисобланади?
Ортиқча ҳаракатлантирувчи куч нега катта энергетик йўқотишларга олиб келади?
Максимал фойдали иш. Ле-Шателе принсипи ҳақида ма`лумот келтиринг.
Жараёнларнинг термодинамик қайтмаслиги туфайли барча реал жараёнларда нима учун энтропия ортади?
Энтропияни «ишлаб чиқаришни» пасайтириш энергетик сарфиётларни пасайтирадими ёки орттирадими?
Нега аралаштириш аппаратларида ҳаракатлантирувчи кучнинг камайтирилиши фойдасиз ва ҳатто зиён келтиради?
Ҳар қандай жараённинг шу жумладан, (кимёвий реаксия, массаалмашув жараёнининг) умумлаштирилган ҳаракатлантирувчи кучи қандай қийматига эга бўлади?
Реаксия мувозанатини ўнг томонга силжитиш учун ҳосил бўлган маҳсулотлар зонасида чиқариб юбориш керак. Реаксия тўла ўтиши учун бу ҳолда нима қилиш керак?
Ле-Шателе принсипидан энергия технологияда (энергетик ресурсларни тежаш учун) дастлабки маҳсулотларнинг чиқишини кўпайтириш учун реаксия даврида жараёнлар таъсирини секинлаштириш ва унинг ҳаракатлантирувчи кучини камайтириш (-G), яъни уни кўпайтириш учун нима қилиш керак?
«Тез кечадиган» реаксиялардан фойдаланилганда энергетик йўқотмалар нима учун катта бўлади?
Термодинамик таҳлилнинг эксергетик усулининг асосий қоидалари?
Эксергия термини (атамаси) ким томонидан биринчи марта киритилган?
Эксергия тушунчасига жуда аниқ таърифни ким берган?
Эксергиянинг муҳим белгиларининг пайдо бўлиши билан термодинамикага табиатнинг атроф-муҳити тушунчаси босим P0 ва температура Т0 орқали киритилди? Классик термодинамикадаги олинган стандарт ҳолатлардан нима билан фарқланади?
«Эксергия» таҳлили босим ва температурага қандай боғлиқликга эга?
«Эксергия» тушунчаси киритилгандан сўнг термодинамика қонунини қайтадан қандай ифодалаш мумкин?
Термодинамиканинг II қонунига кўра бир қисм энергияни ишга айлантириб бўлмаслиги туфайли бу қисм энергия анергия деб аталади. Анергия тушунчаси қачон қулай?
Турли энергия манбаларининг ишчанлик қобилияти нисбий қийматларини келтиринг?
Техник жараёнларнинг термодинамик такомиллашув даражаси нима?
Такомиллашув даражасини баҳолашнинг кенг тарқалган усули «иссиқлик» ёки «термик» орқали фойдали иш коеффисиентини топиш қандай натижа беради?
Турли техник қурилмаларнинг энергетик (иссиқлик) ва эксергетик фойдали иш коеффисиентларини келтиринг.
Эксергия ҳисоби. Эксергия ҳисоби методикаси нечта гурухга булинади?
Эксергия ҳисобининг методикаси биринчи бор ким томонидан ишлаб чиқилган?
Физикавий ва кимёвий жараёнларда эксергиянинг ўзгариши қандай?
Эксергиянинг термик ташкил этувчилари ҳақида маълумот келтиринг.
Эксергия босими нима?.
Кимёвий эксергия нима?
Аралашмаларни ҳосил бўлишида ва ажратилишида эксергиянинг ўзгаришини аниқлаш (порсиал эксергия моли орқали)
Эксергия ҳисоблашнинг Я.Шаргут усули ҳақида маълумот келтиринг.
Атроф- муҳит температураси ва босими нечага тенг?
Атроф табиат муҳитида абсолют мувозанат бўладими ёки бўлмайди?
Эксергия ҳисоблаш чегараси қандай?
Турли техник жараёнларни эксергетик ҳисоблаш чегарасини нечта гуруҳга бўлиш мумкин?
Кўмирни углерод кислотасигача газлаштириш ва метанолни синтез қилишда кечадиган жараёнларни мисол тариқасида келтиринг.
Аммиакни синтез қилишда ва метанни ёнишида эксергияни ўзгаришини келтиринг.
20% ортиқча ҳаво иштирокида метанни енишида эксергияни ўзгаришини ҳисобини мисолда келтиринг.
Эксергетик фойдали иш коеффисиентини аниқлаш.
Технологик жараён кечаётган барча тур эксергиялар ўзгаришга учрайдими?
Эксергиянинг фойдали самараларининг тури ва сарфиёти турлича бўладими? Ёки йўқми?:
Эксергия йўқотмаларини синфлаш қандай?
Эксергиянинг ўзининг йўқотмаси ва техник йўқотмаси, уларнинг фарқи қандай?.
Эксергиялар йўқотмаларининг ўзаро боғлиқлиги қандай?
Эксергия «тўғридан-тўғри» йўқотмалари ва «қўшимча» йўқотишлари. Уларнинг фарқи ҳақида маълумот беринг.
Кимёвий жараёнларнинг термодинамик анализи нима?
Турли техник тизимлардаги эксергетик фойдали иш коеффисиентини келтиринг.
Соддалаштирилган характерли кимёвий ишлаб чиқариш схемасини келтиринг.
Азот кислота ишлаб чиқаришда эксергия йўқотмалари жараённинг ҳар бир босқичида қандай тақсимланишини келтиринг.
Иккита усул билан эритилган калсий магний-фосфатли ўғит ишлаб чиқаришнинг энергетикасини таққослашга мисол келтиринг.
Бензолдан тсиклогексан ишлаб чиқаришда термодинамик таҳлилнинг самарадорлигини кўрсатинг
Углеводларнинг оксидланишида эксергетик анализ натижаларини мисолларда кўрсатинг (углеводородларни оксидлаш мисолида)
Жараённинг турли босқичларида эксергия сарфларини келтиринг (углеводородларни йўқори температурали каталитик жараёнлар риформингги мисолида).
Эксергетик ФИКнинг ҳисоби қандай?
Технологик жараённинг боришида эксергия турларининг баъзи бирлари нега ўзгаришга учрамайди?
Ишлаб чиқаришнинг ялпи унумини ҳисоблашда ҳақиқий «тоза» эксергияни аниқлаш мумкинми?
«Транзит» бўйича ўтиб кетадиган эксергия нима?
Айрмали ФИК нима?
Мақсадли ФИК нима?
Жараёнда қайси ҳолларда қийматли ФИК пайдо бўлиши мумкин?
Фойдали самараларнинг турлари ва эксергия сарфиётлари турлича бўлишига мисол келтиринг.
Эксергия йўқотмасини синфлашни тушунтиринг.
Барча эксергия йўқотмаларини таҳлил қилишда йўқотмалар қандай бўлинади. Мисол келтиринг!
Эксергиянинг техник ва шахсий йўқотмаларига нималар киради. Мисол келтиринг!
ЙЎқотмаларни бартараф этиш усулларига асосланган йўқотмалар қандай синфланади?
Эксергия йўқотмаларининг ўзаро боғлиқлиги қандай?
Эксергия йўқотмаларининг ўзаро боғлиқлигига мисол келтириб, изоҳлаб беринг.
Эксергетик таҳлилнинг бир қатор муҳим қоидалари бор, буларни изоҳлаб беринг.
Нима учун кимё заводида энергияни иқтисод қилиш жуда муҳим.
Кимёвий жараёнларнинг термодинамик таҳлили. Асосий қоидалар.
Энергетик йўқотмаларни камайтиришнинг қандай усулларини биласиз?
Кимёвий ишлаб чиқаришда унинг барча жараёнларини тўрт гуруҳга бўлиш мумкин, буларни ёритиб беринг.
Нитрат кислотани ишлаб чиқаришда кимёвий жараённинг энергетик таҳлилини К.Денбига бажарган. Шу ишларни изоҳлаб беринг.
Эксергия йўқотмалари нитрат кислота ишлаб чиқариш жараёни босқичларида қандай тақсимланади?
Рикерт аниқлаган ФИК қийматлари Денбига аниқлаганидан қандай фарқ қилади?
Ўғитлар ишлаб чиқариш технологиясида эксергетик таҳлил ва уни такомиллашганлик даражасига мисол келтиринг.
“КИМЁ САНОАТИ ЖИХОЗЛАРИ ВА УСКУНАЛАРИ” фани бўйича
«Кимё саноатининг жиҳозлари ва ускуналари» фанининг тарихи ва ривожланиш концепциялари. Кимёвий технология саноати корхоналари жиҳозлари ва ускуналари тўғрисидаги умумий маълумотлар, кимё соҳасини республикамиздаги ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар натижаларига таъсири ҳақида. Мавжуд муаммолар ва илм-фандаги ютуқлар ҳақида.
Модда алмашиниш жараёнлари учун жиҳозлар: Ректификация колонналари; абсорбция, адсорбция ва экстракция аппаратлари. Иссиқлик жараёнлари жиҳозлари: трубали печлар, иссиқлик алмаштиргичлар, иситгичлар, конденсаторлар ва совутгичлар. Гидромеханик жараёнлар учун жиҳозлар. Турли жинсли системаларни ажратиш учун жиҳозлар. Аралаштириб берувчи жиҳозлар. Хом-ашёни кимёвий қайта ишлаш учун жиҳозлар. Реакторлар ва каталитик крекинг жараёнлари ускуналари. Каталитик риформинг, гидротозалаш ва сулфат кислотали алкиллаш жараёни қурилмалари учун жиҳозлар. Қўзғалувчан суюқлик ва газ оқимлари учун жиҳозлар. Насослар. Технологик қурилмалар арматуралари ва қувурлари. Кимёвий қайта ишлаш жараёнлари ускуналари. Компрессорлар. Ёрдамчи ускуналар.
“КИМЁ САНОАТИ ЖИХОЗЛАРИ ВА УСКУНАЛАРИ” фани бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: |