Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик-технология институти



Download 194 Kb.
bet5/9
Sana22.02.2022
Hajmi194 Kb.
#102082
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Дастур 5А 320401 Ким техн ишлаб чиқриш турлари бўйича

Минерал ўғитлар технологияси. Минерал ўғитлар турлари тўғрисида маълумот. Оддий суперфосфат, қўш суперфосфат, аммофос ишлаб чиқариш технологияси. Аммоний селитраси, хусусияти ва ишлаб чиқариш технологияси. Калий ўғитлари тўғрисида маълумот.
Силикат материалларининг турлари. Чини ва фаянс ашёлари технологияси. Силикат материалларининг турлари. Чинни ва фаянс ашёлари технологияси. Керамик ашёлар ишлаб чиқариш учун хом ашё, хом ашёни тайёрлаш. Керамик ашёларни ишлаб чиқариш технологияси: шакллаш (формовка), қуритиш, куйдириш. Асосий қурилмалар, печларни, турлари. Шиша ишлаб чиқариш тўғрисида маълумот.
Боғловчи материаллар. Боғловчи материалларнинг турлари, цемент тўғрисида маълумот, сувда ва ҳавода қотадиган материаллар. Портланд-тсемент тўғрисида маълумот, тсемент ишлаб чиқариш учун хом ашё, куйдириш жараёнининг физик-кимёвий асослари, қотиш жараёнининг механизми. Куйдириш жараёнининг технологияси, тсемент печларининг ишлаш принтсипи. Гипс ҳақида маълумот.


5А 320401 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар учун “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” фани бўйича
Ноорганик моддалар кимёвий технологияси фанининг тутган ўрни, мазмуни. Сульфат кислотанинг физик-кимёвий хусусиятлари ва ишлаб чиқариш корхоналари. Сульфат кислотасининг физик – кимёвий хусусиятилари ва халқ хўжалигидаги аҳамияти. Сульфат кислота ишлаб чиқариш кўлами ва Ўзбекистон Республикасидаги корхоналари. Сульфат кислота навлари ва жихозлари материаллари. Сульфат кислота ишлаб чиқариш усуллари. Сульфат кислотаси ва олтингугурт уч оксидининг сув билан бирикмалари ҳамда уларни кристалланиши ҳароратлари диаграммаси. Сульфат кислота ва олеум навлари. Сульфат кислота ишлаб чиқаришда қўлланиладиган жихозлар материаллари.
Сульфат кислота ишлаб чиқаришдаги ўчоқ газининг хом ашёлари. Ўчоқ гази ишлаб чиқариш хом ашё турлари. Колчеданлар ва улар хиллари: оддий кочеданлар, флотацияланган колчеданлар, кўмирли колчеданлар, магнитли колчеданлар. Олтингугурт ва унинг хиллари. Табиий ва газли олтингугуртлар. Фраш усули билан табиий олтингугурт ишлаб чиқариш кучсиз ўчоқ газлари ва уларни циклик усули билан концентрациялаш.
Газли олтингугурт ва бошқа олтингугуртли хом ашёлар. Рангли металлургия чиинди газлари ва улардан газли олтингугуртишлаб чиқариш . Газли олтингугурт ишлаб чиқариш ни такомиллаштириш бўйича ГРФ нинг “Лурги” ва Франсиянинг “СНПА” фирмаларининг ишлари ҳақида. Табиий газлар ва уларни тозалаш жараёни, чиқинди газлардан газли олтингугурт ишлаб чиқариш . Нордон гудронлар, домна шлаклари, калций сулфатлари ва бошқа хом ашёлардан фойдаланишнинг келажаги ҳақида. .
Олтингугуртли ўчоқ газни ишлаб чиқариш. Ўчоқ гази ва унга қўйиладиган талаблар. Саноат газларнинг олтингугуртли бирикмалардан тозалаш ва унинг усуллари қуруқ, ҳўл. Темир сулфиди ва бошқа олтингугуртли хом ашёларни ёқишнинг физик-кимёвий асослари. Олтингугуртли хом ашёларни ёқиш иссиқлиги колчеданни ёниш назарий ҳарорати.
Колчеданни ёқиш ўчоқлари турлари. Механик, чангсимон ёиш, қайнар қатламли, циклонли. Олтингугурт ёқиш ўчоқлари турлари. Форсункали, циклонли. ГФР нинг “Лурги” фирмасининг олтингугуртни икки босқичда ёқиш техналогик тасвири ҳақида.
Олтингугурт ёқиш ўчоқлари ва бошқа жараёнлар. Горизонтал форсункали ўчоқлар, циклонли ўчоқларни чанглардан тозалаш, механик, гидравлик, пневматик усуллар.
Сульфат кислотасини контакт усули билан ишлаб чиқариш асослари. Олтингугурт (II)- оксидини физик – кимёвий хусусиятлари ҳақида. олтингугурт (II)- оксидини оксидлаш жараёни статикаси, мувозанат шароитидаги оксидланиш даражаси ва унга технологик омиллар тасири. Олтингугурт (II)- оксидини оксидлаш жараёни кинетикаси. Катализаторлар ва уларни захарланиши. Платина катализатори иштирокида олтингугурт диоксидини оксидлаш механизми. Ванадий катализатори иштирокида оксидлаш механизми.
Ванадий катализатори иштирокида олтингугурт уч оксидини ҳосил қилиш шароитлари. Жараённи шароитлари ва контакт аппаратлари. Ванадий катализатори иштирокида олтингугурт икки оксидини оксидлаш жараёни шароитлари. Оксидлаш тезлигини. амалий оксидланиш даражасини температурага боғлиқлиги. Олтингугурт (II)- оксидини иккиламчи оксидлаш. Олтингугурт АШҚнинг «Парсонс» фирмасида яратилган олтингугурт (II)- оксидини олтингугурт уч оксидига икки босқичли оксидлаш технологик тасвири ҳақида. Контакт аппарати турлари.
Сульфат кислотасининг контакт усули билан ишлаб чиқаришнинг классик тизими. Классик тизимининг асосий бўлимлари: ўчоқ бўлими, ювиш бўлими, қуритиш абсорбсия бўлими ва контакт бўлими технологик тизимлари ва ишлаш принсиплари. Асосий аппаратлари.
Контакт усул билан сульфат кислота ишлаб чиқаришнинг замонавий технологик тизимлари. Қуруқ тозалаш тизими ва унинг турлари. Нам катализ усули. қисқа тизим усули, асосий аппаратлари. Контакт усул билан сулфат кислота ишлаб чиқаришни такомиллаштириш йўллари.
Сульфат кислотасини нитроза усули билан ишлаб чиқариш. Нитроза усулининг назарий асослари. Азот монооксидини оксидлаш статика ва кинетикаси, нитроза усулининг турлари ва ишлаб чиқариш бўлимлари.
Сульфат кислотасини нитроза бўлимида ҳосил қилиш механизми. Нитроза усули билан сулфат кислота ишлаб чиқаришнинг етти минорали технологик тизими. Асосий аппаратлари.
Сульфат кислотасини кучсиз эритмаларини суюлтириш ва унга температурани таъсири. Сульфат кислотасини цикл тизими бўйича ишлаб чиқариш. Сульфат кислотасини кучсиз эритмаларини суюлтириш ва унга температурани таъсири. Суюлтириш қурилмалари ва турлари хиллари: иссиқликни бевосита узатиш қурилмалари барбатер; Вентури қувурли иссиқликни белвосита узатиш қурилмалари дефлегматори қурилмаси. Сульфат кислота саноат чиқиндилари ва атроф мухит мухофазаси.

Download 194 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish