БУХОРО МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
«КЕЛИШИЛДИ»
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва Ўрта махсус таълим вазири
_____________ И.У.Мажидов
«____» «___________» 2020 йил
|
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Бухоро муҳандислик-технология институти ректори
проф. Н.Р.Баракаев
________________________
«____» «________» 2020 йил
|
5А 320401 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)
мутахассислиги бўйича махсус фанлардан магистратурага кириш синовлари
ДАСТУРИ
БУХОРО – 2020
Дастур Олий таълимнинг Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) таълим йўналишида ўтилган фанлар, шу жумладан, “Кимёвий технология асослари”, “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси”, “Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари", “Минерал ўғитлар технологияси” ва “Кимё саноатининг жиҳозлари ва ускуналари” фанлар мажмуасини ўзида акс эттирган.
Мазкур дастур 5А 320401 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) мутахассислиги бўйича махсус фанлардан магистратурага кириш синовларини топширувчиларга мўлжалланган.
Дастур “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” кафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ва институт ўқув-услубий кенгашига тавсия этилган (№__-сонли «___» «____» 2020 йил).
Ушбу дастур институтнинг 2020 йил __________№ -сонли кенгаш баённомаси билан тасдиқланган.
Ўқув ишлари бўйича проректор доц.Ш.М. Ходжиев
Кафедра мудири доц.Махмудов Р.А.
Тузувчилар:
|
Р.А.Махмудов - « Ноорганик моддалар кимёвий технологияси » кафедраси мудири, т.ф.н., доцент.
Ф.Э.Умиров – Нав.ДКИ« Ноорганик моддалар кимёвий технологияси » кафедраси профессори, т.ф.д.
|
Тақризчилар:
|
С.Ф.Фозилов – Бух. МТИ “Газни кимёвий қайта ишлаш технологияси” кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор.
Ч.К.Хайруллаев – Бух.ДТИ “Тиббий кимё”кафедраси доценти, к.ф.н.
|
Кириш
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида:
Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланган.
Хозирги кунда Республика кимё саноати халқ хўжалигининг устувор тармоқларидан бири ҳисобланади. Бизнинг халқ хўжалигимиз мустаҳкам энергетика базасига эга бўлиши учун Президентимиз Ш.М.Мирзиев қуйидаги асосий стратегик вазифаларни белгилаб берди:
юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш;
иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш;
принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш ҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш;
иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш;
фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш;
хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш; экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспорт таркибини ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сафарбар этиш.
Инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш ва шу каби бир қатор масалалар.
Ушбу устувор вазифани бажаришда юқори билимли илмий-педагогик фаолиятларни бажара оладиган мутахассисларни тайёрлаш, уларни иқтисодиётнинг турли кимё соҳасига кенг сафарбар этиш асосий вазифа бўлиб ҳисобланади.
Дастурда Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) таълим йўналишида ўтилган фанлар, шу жумладан, “Кимёвий технология асослари”, “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси”, “Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари", “Минерал ўғитлар технологияси” ва “Кимё саноатининг жиҳозлари ва ускуналари” фанларини ўз ичига қамраб олади.
«Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)» мутахассислиги бўйича магистрлик даражасини олиш учун 2 ўқув йилидан иборат муддатда кимёвий технологияларнинг назарий, амалий, ташкилий ва бошқа жиҳатлари бўйича чуқур билимга эга бўлишлари, лойиҳаларни бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш, фавқулодда содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни таҳлил қилиш, лойиҳа командасини бошқариш қобилиятига эга бўлишлари лозим бўлган кадрларни танлаш мақсадида кириш синовлари дастури ишлаб чиқилган.
Айнан шу мақсадлар « Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)» мутахассислиги бўйича магистратурага кириш ва ундан ушбу мутахассислик бўйича чуқур билимларни олиш талабини қўймоқда.
«Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)» мутахассислиги бўйича магистратурага киришга иштиёқи бўлганларга “Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)” таълим йўналишида ўтилган фанлардан қуйидаги тушунчаларга эга бўлиши, саволларга жавоб бера олиш ва амалий топшириқ ҳамда муаммоли вазиятларни еча олиши талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |