Тасодифий фойда ёки даромадлар – хўжалик фаолиятини юргизиш давомида кўзда тутилмаган тасодифлар, ҳодисалар, эътиборга олинмаган жараёнлар ва воқеалар туфайли вужудга келадиган даромадлардир. Буларга, асосий фаолият юргизиш давомида ифодаланган ҳисоботларда акс етган бошқа даромадлар бўлими моддасидаги даромадлар киритилмайди.
Хўжалик фаолиятини юритиш давомида корхоналар ўз маблағлари даражасини аниқлаши ва назорат қилиши муҳим ўрин тутади. Чунки мулкий жавобгарлик, тузилган контрактлар ва шартномалар асосида келиб чиқадиган ўзаро келишмовчиликлар ёки муаммолар мана шу мулкка бўлган эгалик ҳуқуқлари бўйича кафолатланади.
Мулкий жавобгарлик, мулк шаклидан қатъий назар, фақат корхонанинг ўз маблағларига қуйилиши мумкин. Ўз маблағларнинг микдори бухгалтерия баланси маълумотларига асосан аниқланади.
Мулк формаларидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобида бўлган ўз маблағлари суммаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Ўмаб. = БВ – (М + Ммаж.ўс. – Ммаж.сўн.) – Ддеб.қарз. – З;
Бунда:
БВ – баланс валютаси суммаси;
М – узоқ муддатли ва қисқа муддатли мажбуриятлар пассивини иккинчи ва учинчи бўлимлари;
Ммаж.ўс. – мажбуриятларнинг ўсиши – охирги ҳисобот даври учун баланс маълумотлари билан таққослаганда контракт имзолаган кунга қарз олинган ва жалб қилинган маблағлар;
Ммаж.сўн. – контрактни имзолаш санаси ва охирги ҳисобот даври учун балансни тузиш санаси ўртасидаги даврда мажбурият-ларнинг сўниши;
Ддеб.қарз. – даъво қилиш муддати тугаган дебиторлик қарзлари;
З – зарарлар суммаси.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни кредит билан таъминлаш шакллари
Кичик бизнесни кредит билан таъминлаш деганда, бу уларга пул ёки товар шаклидаги воситаларни маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқадиган муносабатлар тушунилади.
Кредит берилиш муддатига кўра, уч турга бўлинади:
1. Қисқа муддатли кредитлар (муддати бир йилгача бўлган кредитлар).
2. Ўрта муддатли кредитлар (муддати бир йилдан уч йилгача бўлган кредитлар).
3. Узоқ муддатли кредитлар (муддати уч йилдан ортиқ бўлган кредитлар).
Ҳалқаро кредитлар берилиш муддатига кўра бирмунча фарқ қилади. Бунда бир йилдан беш йилгача муддатга берилган кредитлар ўрта муддатли, беш йил ва ундан ортиқ муддатга берилган кредитлар узоқ муддатли кредитлар деб ҳисобланади.
Кредит объекти – бу ҳар қандай пул эмас, балки фақат вақтинча бўш турган, берилиши мумкин бўлган пуллар ва товарлардир.
Кредит тўрт хил вазифани бажаради:
Do'stlaringiz bilan baham: |