Географик тамойил орқали бозорни жойлашуви, аҳолининг сони ва зичлиги, тижорат фаолиятининг тузилиши, регионни ривожлани динамикаси, инфляция даражаси, ҳуқуқий чеклашлар ҳисобга олинади.
Психографик тамойил натижасида ҳаёт тарзи, шахснинг типи, жамоат ҳолати каби ҳисобга олиниб, турмуш тарзи шахснинг ўз фаолиятида, қизиқишларида, катъиятида ва эътикодларида ўз аксини топади. Шахснинг тури эса ҳаётдан мамнун, меланҳолик, ўзгалардек иш курувчи, ўзбилармон ва бошқа ҳислатларда бўлиши мумкин.
Демографик тамойилларда оилани сони ва сифат таркиби, оиланинг ҳаётийлик цикли босқичи, даромадлилик даражаси, машғулот тури, маълумоти, миллати кабилар инобатга олинади ҳамда бозор сегментациясининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади.
Хулқ-атвор тамойили орқали харид қилишга йўл, фойдаланувчи мақоми, истеъмол жадаллиги, боғланиб қолиш даражаси, товар ҳақида маълумот бериш, товарга бўлган муносабати ҳисобга олинади.
Бозор имкониятларида бизнесдаги кучли томонларнинг мувофиқлиги
Маркетинг ижодий жараён бўлиб, мақсади харидорлар эҳтиёжларини фойда қилиш орқали қондириш ҳисобланади. Маркетингга йўналтирилган ташкилоти ўзини ўраб турган муҳитга ҳамма жиҳатлари нуқтаи назаридан ўзаро муносабатларда ижодий ёндашиш йўлларини излайди.
Маркетингдаги ижодиёт фақатгина маркетинг алоқалари жараёнлари билан чегараланмаслиги керак. Бизнес фаолиятида харидорлар кимлар охирги истеъмолчи кимлигини билгани ҳолда ўртадаги воситачилар ким бўлишини пухта аниқлаб олиш зарур.
Бизнесда ҳар қандай ўсишнинг турли хил кўринишлари ва эҳтиёжлари хизмат рўйхати бўйича вақти-вақти билан ўз-ўзига танқидий баҳо бериш назаридан кўриб чиқилиши, нима мақсадда амал қилаётганидан эгаллаб турган ҳолатини аудитдан ўтказиш керак. Шунга мувофиқ уларнинг:
Strenghts (кучли томонлари);
Weakness (кучсиз томонлари);
Opportunities (имкониятлари);
Threads (хавф-хатарлари) бозорда эгаллаб турган жойи кўринишини айтиш мумкин
Пухта стратегияга эга бўлганлар барча мақсадлари, контекстлари ва бизнес сиёсатида барча элементларни SWOT билан уйғунлаштириш учун имконият излайдилар. Кўпгина омадли тадбиркорлар ўз муваффақиятларини бозорнинг ҳақиқий эҳтиёжларини аниқлаб олганликлари билан боғлашади, шу билан бирга улар потенциал харидорлар ва бозор имкониятлари билан бирга, ўзларининг кучли томонларидан ҳам омилкорлик билан фойдаланадилар. Сотувчининг ўз профессионал стратегиясидан кўзланган мақсади “жойида ўтирувчи” тадбиркор кўзлаган мақсад билан бир хил: ўйлаш, тузиш, ишлаб чиқиш (ёки сотиб олиш) ва маҳсулотни бозорда сотиш, қисқаси:
харидорнинг ҳақиқий эҳтиёжларини қондириш;
бизнеснинг реал-кучли томонларини ишга солиш каби.
Бозорни ўрганиш стратегияси. Тадбиркорлик фаолиятида олиб борилаётган изланишлар натижасида умумий бозор учун маркетинг тадқиқотларини алоҳида гуруҳлар учун ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу изланишлар асосан “Мақсадли бозор” деб юритилади.
Тадбиркор учун бозорни ўрганишга йўналтириладиган молиявий маблағлар чегараланган. Шунинг учун мақсадли бозорни ўрганиш, тадқиқ қилиш жараёнида асосан бир ёки бир неча бозор сегментларига нисбатан маркетинг тадқиқотларини олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бозорни ўрганишнинг бундай усули маркетинг фаолиятида кўпроқ истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, талабни қондириш ва бозор ҳажмига ўз улушини оширишдан иборат. Тадбиркорлик фаолияти бозор муҳитида учрайдиган эҳтиёжларни янги маҳсулотлар ва хизматлар билан билан қондириш орқали амалга оширилади.
Бозордаги истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини тўлиқ тадқиқ қилиб бўлгандан кейин эса бозор муҳитидаги қуйидаги омилларни ривожлантириш орқали мақсадга эришиш мумкин:
сотиш стартегияси;
истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш режаси;
тадбиркорлик фаолиятининг молиявий аҳволи режаси;
маҳсулотларни ва хизматларни еткаиб бериш режаси;
тарғибот ва ташвиқот режаси;
қадоқлашни тўғри амалга ошиирш;
бозорга кириб бориш режаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |