Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университтети


Чизиқли–штабли тузилма. Чизиқли-штабли тузилма ҳар бир чизиқли раҳбар қошида ихтисослашган хизматчилар, маслаҳатчилар кенгаши, яъни штаблар тузиш йўли билан ташкил этилади



Download 1,58 Mb.
bet26/69
Sana21.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#38994
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69
Bog'liq
КБХТ маъруза

Чизиқли–штабли тузилма. Чизиқли-штабли тузилма ҳар бир чизиқли раҳбар қошида ихтисослашган хизматчилар, маслаҳатчилар кенгаши, яъни штаблар тузиш йўли билан ташкил этилади.


Штабларнинг вазифаси ҳар хил муаммоларни ўрганиш орқали раҳбарларга қарор қабул қилишда ёрдам беришдан иборат. Бундай штабларга эҳтиёжнинг пайдо бўлишига сабаб корхоналарда функцияларнинг мураккаблигидир.
Чизиқли раҳбарлар корхонанинг бош мақсадига эришиш йўлидаги бирламчи вазифаларнинг бажарилишига масъул бўлсалар, штабдагилар эса бирламчи вазифаларга тобе бўлган иккиламчи вазифаларнинг бажарилишига жавобгардирлар. Улар маслахат бериш функциясини бажарадилар. Чизиқли раҳбарларнинг асосий вазифаси таклиф этилган ижобий ва салбий маслаҳатлар ичидан мақсадга мувофиқларини аниқлаш ва уни қабул қилишдан иборатдир.
Бу таркибнинг афзаллиги шундан иборатки, чизиқли раҳбарлар ўз диққатларини илмий-тадқиқот ишларига эмас, балки, асосан, корхонанинг жорий фаолиятига қаратадилар. Камчилиги – бошқарув тизимида ортиқча бўғинларнинг пайдо бўлишига, натижада бошқарув тезкорлигининг сусайишига, бошқарув харажатларининг ўсишига олиб келишидир.

Функционал тузилма. Функционал тузилма таркиби раҳбарлар ва таркиб бўғинларининг бошқарув фаолиятини ихтисослаштиришга қаратилгандир. Бунда ҳар бир бошқарув бўғинига муайян функциялар бириктириб қуйилади.


Бошқарув аппаратини функционал ихтисослаштириш самарадорлигини анча оширади. Бошқарувнинг ҳамма функцияларини бажариши лозим бўлган универсал раҳбарлар ўрнига ўз соҳасини пухта биладиган, ўз штатига эга бўлган, ўзига топширилган иш участкаси учун жавоб берадиган мутахассислар аппарати пайдо бўлади.
Функционал бўлинмалар бевосита барча қуйи таркиб бўлинмаларининг фаолиятини бошқаради.
Функционал таркиб ҳам ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга.
Функционал таркибнинг ижобий томонлари:
- бу таркибда бошқарув фаолияти чуқур ихтисослашади. Бу эса бошқарув самарадорлигининг касб маҳорати даражасининг ўсишини таъминлайди. Масалан, маркетинг бўйича мутахассис шу соҳани бошқа юқори органлар раҳбарларидан яхши билади ва бу ишни юқори савияда бажаради;
- функционал соҳада мувофиқлаштириш ишини яхшилашга эришилади. Ходимлар бунга тез кўникма ҳосил қиладилар;
- моддий харажатларни камайтиради, бошқаришдаги такрорланишларга чек қўяди ва ҳоказо.
Функционал таркибнинг салбий томонлари: функционал органлар ўзига топширилган вазифаларни сифатли бажаришдан манфаатдор бўлиб, «бегона» вазифалар учун ҳам, бутун корхонанинг умумий фаолияти учун ҳам жавоб бермайди. Бунда ҳар бир раҳбар ўз вазифаси бўйича фармойиш бериш учун барча ҳуқуқларга эга. Бинобарин, бу нарса яккабошчилик тамойилларининг бузилишига, ижрочиларнинг масъулияти камайиб, интизомнинг бўшашига олиб келади. Чунки ҳар бир ижрочи бир бошлиққа эмас, айни вақтда, бир неча бошлиққа бўйсунади, кўпинча улардан бир-бирига зид кўрсатмалар олади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish