Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университтети



Download 1,58 Mb.
bet14/69
Sana21.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#38994
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69
Bog'liq
КБХТ маъруза

Молиявий холдинг фақат махсус назорат ва бошқарув мақсадларида тузилади. Сармоясининг 50 фоизидан кўпини бошқа емитентларнинг қимматли қоғозлари ва бошқа молиявий активлар ташкил қиладиган холдинг молиявий холдинг ҳисоб­ланади. Молиявий холдинглар авктивлари таркибига фақат қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий активлар, шунингдек, холдингни бошқариш аппаратининг фаолиятини таъминлаш учун бевосита зарур бўлган мол-мулк кириши мумкин.
Аралаш холдинг – назорат ва бошқарув вазифалари билан бир қаторда саноат, савдо, транспорт, кредит-молия ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланиш мақсадларида тузилади.
Давлат корхоналари – бу давлат мулки бўлган ва унинг назорати остида ишловчи корхоналар бўлиб, улар ишлаб чиқаришдаги давлат секторини ташкил этади, энг муҳим ва масъулиятли вазифалар (мудофаа, алоқа, энергетика, транспорт ва бошқалар)ни бажаради.
Қўшма (аралаш) корхоналар хусусий, давлат ва жамоа мулкининг аралаш маблағларига таянади. Аралаш фирмалар миллий ва хорижий капиталга таянган ҳиссадорлик қоидасига биноан ташкил топади, фойдаси шунга қараб тақсимланади.
Концерн – бу ишлаб чиқариш диверсификацияси, яъни корхоналарнинг фаолият соҳалари ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари турининг кенгайиши, янгиланиб туриши асосида таркиб топадиган йирик кўп тармоқли корпорация. Концерн таркибига саноат, транспорт, савдо, банк каби тармоқларга тегишли, айрим ҳолларда, дунёнинг кўпгина мамлакатларида жойлашган унлаб ва юзлаб корхоналар ихтиёрий асосларда киради. Концерн таркибига кирган корхона ва ташкшютлар орасида ўзаро корпорацияланган турғун алоқалар мавжуд бўлиб, улар концерн ривожи йўлида умумий молиявий ресурслардан ва ягона илмий-техник имкониятлардан муштарак фойдаланадилар.
Консорциум – бу аниқ иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган корхоналарнинг муваққат бирлашмасидир.
Консорциум аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кон­сорциум тўғрисидаги битимда белгилаб қўйилади. Қўйилган вазифани бажариш учун консорциум иштирокчилари бадаллари ҳисобидан ягона молиявий ва моддий фондлар барпо этадилар, бюджет маблағлари ва давлат банкидан кредитлар оладилар. Вазифа бажарилгач, консорциум тарқалади. Консорциумларга бошқарув бўйича қўмиталар, директорлар кенгаши кабилар бошчилик қилади. Консорциумлар авиация, космос, компьютерлар, алоқа каби юксак технологик ва катта миқдордаги сармояли соҳаларда кенг тарқалган.
Концессия – бу лотинча сўздан олинган бўлиб, рухсат, ён бериш маъносини англатади. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш ёки тиклаш, табиий бойликларни ўзлаштириш мақсадида давлат ёки муниципалитетга қарашли ер участкалари, қазилма бойликлар, мол-мулк, корхоналар ва бошқа хўжалик объектларини муайян муддатга ва шартлар билан фойдаланиш учун чет эллик инвесторга давлат номидан бериладиган рухсатнома, улар билан тузиладиган шартнома ёки келишув. Концессиячилик фаолиятида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Концессиялар тўғрисида»ги қонуни билан тартибга солиниб турилади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish