Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университтети


-расм. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини



Download 1,58 Mb.
bet21/69
Sana21.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#38994
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69
Bog'liq
КБХТ маъруза

2.1-расм. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини
ташкил этиш тартиби
Янги корхонани ташкил қилишда таъсисчилар таркиби белгиланиб, таъсис ҳужжатлари, яъни корхона Низоми, кор­хонани ташкил этиш ҳақидаги таъсисчилар шартномаси ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Шу билан бир қаторда корхона раҳбари ва тафтиш комиссияси раисини тайинлаш ҳақида иштирокчилар мажлисининг 1-сонли баённомаси расмийлаштирилади. Сўнгра банкда вақтинчалик ҳисоб рақами очилади.
Биржа, аудиторлик фирмалари ва чет эл сармоясига эга бўлган корхоналар эса Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтади.
Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи ваколатли органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- корхонани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида таъсисчиларнинг аризаси;
- нотариал идоралари томонидан тасдиқланган икки нусхадаги таъсис ҳужжатлари (корхона Низоми, корхонанинг таъсис шартномаси);
- корхона манзилини тасдиқловчи ҳужжат;
- давлат божини тўлаганлиги тўғрисида банкдан берилган ҳужжат;
- ҳокимиятнинг ваколатли органлари томонидан корхо­нанинг номланиши тўғрисида берилган гувоҳнома;
- муҳр ва тамғанинг уч нусхадаги намунаси.
Корхона маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларига зарур ҳужжатларни илова қилиб, ариза топширган пайтдан бошлаб, узоғи билан 7 иш кунидан 30 иш кунигача бўлган муддатда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ягона давлат реестрига киритиш учун 10 кун муддат ичида Давлат статистика қўмитасига хабар қилинади. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Давлат рўйхатидан ўтказилган корхонага: ҳокимиятнинг корхонани давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги қароридан кўчирма нусхаси, ҳокимият рўйхатидан ўтказилган ва тасдиқланган корхона Низоми ҳамда корхонанинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат ордери топширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан ва тадбиркорлик фаолиятига рухсат этилгандан сўнг корхона раҳбарияти:
- думалоқ муҳр ва тамғага буюртма бериши;
- банкда ҳисобварағи очиши;
- солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтказиши;
- аҳолини ижтимоий ҳимоялаш фондидан рўйхатдан ўтказиши;
- бандлик марказидан рўйхатдан ўтказиши керак.
Думалоқ муҳр ва тамғани тайёрлатишга буюртма беришдан олдин корхона раҳбари корхона жойлашган тумандаги ички ишлар бўлимига, корхонанинг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳокимият қароридан кўчирма, ҳокимият тасдиқлаган икки нусхадаги муҳр ва тамға чизмаларини тақдим этиши керак.
Ички ишлар бўлими рухсатни алоҳида хат кўринишида беради. Чизмалар эса керакли ёзувлар билан маъқулланади ва муҳр билан тасдиқланади.


  1. Download 1,58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish