СИНТЕТИК ЁҚИЛҒИЛАР ОЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
кўтарилиши
содир
бўлаѐтганлиги,
атмосферадан
келадиган
ѐғингарчиликларнинг миқдорининг ўзгариши, дунѐ океанларидаги сатҳнинг
кўтарилиши билан боғлиқдир. Рио-де-Жанейро шаҳрида 1992 йилда 180 та
давлатда иқлимнинг ўзгариши тўғрисида БМТ нинг конвенцияси қабул
қилинган.
6-расм. Йўлдош нефт газини газ электр станциясида утилизация қилиш
Ўзбекистон Республикасида 1999 йилда 12 октябрда Киот баѐнномаси
ратификация қилинган ва шунга асосан 2005 йил 16 февралдан кучга кирган.
Киот баѐнномаси бўйича чиқинди газларнинг 6 та тури назорат қилинади:
углерод оксиди (СО
2
), метан (СН
4
), азот оксиди (N
2
О), перфуглеводородлар
(ПФУ), гидрофторуглеводородлар (SF
2
).
Шунга асосан ―Шўртаннефтгаз‖ УШКда Шимолий Шўртан,
Ғармистон, Қумчуқ ва Шакарбулоқ конлари бир блокка бириктирилган.
Йўлдош газларни утилизация қилиш бўйича лойиҳаси тузилган ва катта
ҳажмдаги ишлар амалга оширилган.
Йўлдош нефт гази ѐқилганда фақат қимматбаҳо углеводород хом-
ашѐси йўқотилмасдан, балки ѐқилғи маҳсулотлари атроф муҳитга ҳам катта
зарар келтиради, яъни иссиқликдан ифлосланиш, чанглар ва қурумлар билан
ифлосланиш, заҳарли газларни атмосферага чиқиб кетиши кабилар содир
бўлади. СО ва СО
2
лар билан биргаликда заҳарловчи ҳамма органик
бирикмалар атмосферага чиқарилади. Уларнинг миқдори минглаб тоннани
СИНТЕТИК ЁҚИЛҒИЛАР ОЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
ташкил қилади. Йўлдош нефт газлари ѐниш даврида катта миқдоридаги
кислородни истеъмол қилади. СО
2
нинг ташланмалари ва иссиқликнинг
нурланиши атмосферанинг парник эффектини кучайтиради.
Парник эффекти ер атмосферасидаги газларнинг таркибини ўзгартириб
юборади. Атмосферадаги газнинг концентрациясини кучайиши натижасида
ерга кириб келадиган ―инфрақизил‖ нурларни ютиб олади ҳамда
иссиқликнинг бир қисмини атмосферада ушлаб қолади ва ўз навбатида
бундай ҳолат планетада иқлимнинг глобал исиб кетишига олиб келади.
СО
2
парник газлари бўлиб ҳисобланади (углерод икки оксиди, СО
2
) ва
унинг ҳисобига 80 %, метаннинг эффекти ҳисобига эса (CH
4
) – 20 % га яқин
парник эффекти пайдо бўлади, бошқа газларнинг парник эффекти эса
иқлимнинг ўзгаришига кам таъсир қилади. Сўнгги ўн йиллик оралиғида ер
атмосферасида СО
2
нинг миқдори 3 мартадан кўп, метан эса - 2,5 марта
кўпроқ кўпайган.
Ҳозирги вақтда йўлдош газлар машъалага асосан кам дебитли нефт
конларидан чиқарилади. Кам дебитли конлардан олинадиган йўлдош
машъала газлари истеъмолчидан узоқ масофада жойлашганлиги учун
газларни утилизация қилиш тижорат харажатларини қопламайди. Шунинг
учун ҳамма нефт ва газ конларидан олинадиган газларни истеъмол учун
ишлатиш ва сотишни амалга оширишда технологиялар ва жиҳозлар
фойдаланилганда машъала газларини утилизация қилиш учун сарфланадиган
тижорат харажатларини қоплаш муаммоси самарали ҳал қилиниши мумкин
бўлади. Бу йўналишдаги муаммоларни ҳал қилишнинг асосий масаларидан
бири соддалаштирилган схемада кенг фракцияли енгил газларни ажратувчи
оддий шароитида катта бўлмаган ҳажмдаги газни қайта ишлаб берувчи
мини-завод модулларнинг яратилган ва тайѐрланган конструкциясидан
фойдаланиш талаб қилинади. Бундай қурилмаларни газни фракцияларга
ажратиш жойларига ўрнатиш орқали охирги товар маҳсулотларидан суюқ
Do'stlaringiz bilan baham: |