3. Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш Ўқув дастури давомида ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билим ва кўникмалар ички назорат бўйича амалдаги тартиб асосида баҳоланади.
Баҳолаш усуллари ёзма, оғзаки, савол-жавоб, тест, амалий топшириқлардан иборат бўлиб, улар ўқув элементини ўзлаштириш натижаларини аниқлашга имкон беради. Назорат саволлари ва топшириқлар қўйилган мақсадга ҳамоҳанг бўлиши лозим.
Якуний қоидалар Амалиёт даврида хар бир ўқувчи корхонанинг ички қонун-қоидаларини тўла бажарган холда, амалиёт дастурида кўрсатилган барча топшириқларни ишлаб чиқаришнинг муайян шарт ва шароитлари билан боғлик холда ўз вактида бажариш керак
Ўқувчи ўзига юклатилган вазифаларни ўз ҳоҳишича ўзгартирмаслиги ва белгиланган муддатда бажариши шарт
Ўқувчи диплом олди амалиёти ҳисоботи устида мунтазам ишлаши ва амалиёт якунига келиб ҳисоботни тайёрлаши керак
Ҳисобот корхона томонидан тайинланган амалиёт раҳбар томонидан имзоланган ва муҳирланган бўлиши керак