Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг молиявий муносабатлари. Алоҳида мамлакатларда Давлат бюджетидан ташқари Давлат жамғармаларининг мавжудлиги фонд ичида, фондлараро ва молия тизимининг бошқа бўғинлари ўртасида мураккаб ҳамда кўп қиррали молиявий муносабатларни амалга оширишни тақозо этади. Амалиётдаги бундай молиявий муносабатлар бир то-монлама, икки томонлама ва кўп томонлама бўлиши мумкин.
Бир томонлама молиявий муносабатлар. Бундай муносабатлар, одатда, жамғарманинг даромадларини шакллантиришда ёки унинг харажатларини амалга оширишда намоён бўлади. Масалан, кўпчилик мамлакатларда валюта фондининг ташкил этиш манбаи марказлаштирилган бюджет маблағларидан қайтариб берилмайдиган суб-сидия шаклидаги ресурслар ҳисобланади. Бир томонлама молиявий алоқалар фонд даромадининг бир қисмини молия тизимининг бошқа бўғинига дотация ёки субсидия сифатида ўтказганда ҳам вужуд-га келади. АҚШда ташкил этилган Йўл жамғармаси махсус солиқлар ҳисобига ташкил этилади, аммо даромадлар харажатлардан ортиқ бўлган даврларда Федераль бюджетга заём шаклида тақдим этилади.
Икки томонлама молиявий муносабатлар. Бундай муносабатлар амалиётда молиявий ресурсларнинг оқими фондлараро ва молия тизимининг бошқа бўғинлари ўртасида содир бўлганда вужудга келади. Масалан, Пенсия жамғармаси нафақат махсус ажратмалар ҳисобига ташкил этилади, балки республика бюджетидан олинаётган дотация ҳисобидан ҳам қисман шаклланади. Бир вақтнинг ўзида, агар фонд даромадида актив сальдо вужудга келса, у ортиқча молиявий ресурслар ҳисобига қисқа муддатли давлат хазина қимматли қоғозларини харид қилиб, бюджет дефицитини камайтириши ёхуд Давлат бюджетга кредитор сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.
Кўп томонлама молиявий муносабатлар. Бунда битта давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаси бир вақтнинг ўзида бир нечта фондлар ҳамда молия тизимининг бошқа бўғинлари билан ўзаро алоқада бўлади. Яъни, пул маблағлари турли хил ва ранг-баранг йўналишларда ҳаракат ва оқимда бўлади.
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бир қатор вазифаларни бажаради. Уларнинг кўлами кенг, аммо асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
иқтисодиётнинг устувор соҳаларини қўшимча молиявий ресурслар билан таъминлаш (экология фондлари, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ва бошқалар);
ҳар хил махсус жамғармалар кўмагида аҳолига ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш.
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бевосита давлат ихтиёрида бўлса-да, алоҳида шаклда фаолият юритади ва давлат томонидан молиявий ресурсларини дафъатан олиб қўйишга рухсат берилмайди. Уларнинг Давлат бюджети ва унга тенглаштирилганлардан фарқли томони шундаки, бу фондларнинг молиявий ресурсларидан фойдаланиш қатъий мақсадли хусусиятга эга.
Амалиётда ҳар бир Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармасининг молиявий манбалари ҳар хил бўлади. Лекин шартли равишда уларнинг қуйидаги гуруҳлардан ташкил топиши жаҳон тажрибасида намоён бўлмоқда:
мос равишдаги фондлар учун давлат томондан ўрнатилган махсус мақсадли солиқлар, йиғимлар ва ажратмалар;
хўжалик субъектларининг иқтисодий-молиявий самарасидан ажратмалар;
Давлат бюджети маблағлари;
фондларни юридик шахс сифатида тижорат фаолияти (молия бозори)дан олган фойдалари;
тижорат банкларининг кредит ресурслари.
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг клас-сификацияси. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ўзларининг иқтисодий мазмуни ва ташкил этиш заруратига кўра иккита катта гуруҳга бўлиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |