2. Йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари
Республика Йўл жамғармаси даромадлари ва харажатларини шакллантириш тартибини, шунингдек, Жамғармага ажратмалар ва йиғимлар ставкаларини такомиллаштириш юзасидан мақсадли иш-ларни олиб боради. Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун тегишли органларга киритади.
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича белгиланган тартибда тасдиқланадиган аниқ рўйхатлар ва хара-жатлар сметаси асосида, шунингдек, йўл хўжалиги объектлари бўйича қурилиш ва таъмирлаш ишларининг амалда бажарилишини ҳисобга олган ҳолда Жамғарма харажатларини молиялаштиради.
Республика йўл жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ва Давлат Божхона қўмитасидан тезкор ҳисоботни ҳамда ажратмалар ҳисобланганлиги ва тушганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларни, Жамғармага тўловлар бўйича вақтида тў-ланмаган тўловлар миқдори ҳақидаги маълумотларни, тижорат банкларидан жамғарма маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни, "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг бўлинмаларидан - йиллик бухгалтерия ва статистика ҳи-соботини олиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Республика йўл жамғармаси даромадлари прогнозининг тушум турлари ва минтақалар бўйича бажарилишининг аҳволини таҳлил қилиш ҳамда даромадлар узлук-сиз тушишига салбий таъсир кўрсатган омилларни бартараф этиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар кўради.
Республика йўл жамғармасининг даромадларини шаклланти-рувчи юридик шахслар - асосий фаолияти товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжалик субъектлари маблағ тўловчилар ҳисобланади. Улар бўйича тўланадиган айлан-мага, шунингдек, фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маҳсулотлар сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳам кири-тилади. Агар хўжалик юритувчи субъект фаолиятнинг бир неча турлари билан шуғулланса, у ҳолда у алоҳида ҳисоб юритиши ва тўловларни фаолиятнинг ушбу турлари учун белгиланган ставкалар бўйича тўлаши керак»1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги идораларида рўйхатдан ўтказиладиган сотиб олинган ва вақтинча олиб чиқиб кетиладиган автотранспорт воситалари қий-матидан йиғимлар суммаси тўловчи (фойдаланувчи) корхоналар то-монидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига, бюджет ташкилотлари томонидан эса - таьминот сарф-харажатлари сметасига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ, Республика йўл жамғармасининг даромад қисми шаклла-нишининг асосий манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг амалдаги ҳажмидан 1,5% миқдорда ажратиладиган маблағлар (ҚҚС чиқариб ташланган ҳолда);
ишлаб чиқарувчи, воситачилик қилувчи, савдо корхона-лари, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари ва савдо-таъминот ташкилотлари томонидан — (ҚҚС чиқариб ташланган ҳолда), ҳақиқий товар айланмасидан, улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан — ялпи даромаднинг 1 % миқдорида аж-ратиладиган маблағлар;
банклар (Марказий банк тизими бундан мустасно), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатиш шахобчалари), ки-мошди савдолари, казино, тираж белгилаш, видео- ва аудиокас-сеталар ижараси, пул ютуқларига эга бўлган ўйин автоматларидан фойдаланиш, лотерея ўйинларини ўтказиш, оммавий концерт-томоша тадбирларидан даромад оладиган корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар — амалдаги даромаддан 1,5% миқдорда;
автотранспортга эга бўлган барча корхона ва ташкилотлар томонидан автомобил транспорти ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича даромадлардан ажратмалар — 2,5% миқ-дорида;
сотиб олинган автотранспорт воситаларининг қийматидан олинадиган, мулк шаклидан қатъий назар, ушбу маблағларнинг харидорлари тўлайдиган йиғимлар: харид қилинган енгил авто-мобиль нархидан — 6% миқдорда; автобуслар, юк ва махсус авто-мобиллар нархидан — 20% миқдорда;
"Ўзавтойўл" концерни корхоналари ва ташкилотларининг мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга келиб тушиши лозим бўл-ган умумий суммадан ажратмалар — 50% миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикасига ёқилғи-мойлаш мате-риалларини реализация қилиш ҳажмидан ажратмалар — 7% миқ-дорда;
хорижий мамлакатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасига кирганлиги учун тўлов (битта авто-ташувчидан — 400 АҚШ доллари миқдорида);
қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, йўлга қўйиш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томо-нидан ўз кучлари билан бажарган ишларининг амалдаги ҳажмидан ажратиладиган маблағлар, — 1,5% миқдорида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабр-даги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макро-иқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети пара-метрлари тўғрисида»ги 744-сон Қарорида мажбурий ажратмалар ва йиғимларнинг фоизларига ўзгартиришлар киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |