Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Йўл жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш



Download 1,17 Mb.
bet13/64
Sana12.03.2023
Hajmi1,17 Mb.
#918274
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

4. Йўл жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш
Бугунги кунда республикамиз молия тизимида муҳим ўрин тут-ган бюджетдан ташқари давлат жамғармаларининг, хусусан Рес-публика йўл жамғармасини самарали бошқарилишида хорижий мамлакатлар тажрибаларидан кенг фойдаланиб, унинг фаолияти янада такомиллаштирилмокда. Республика йул жамғармаси даро-мад ва харажатларини самарали бошқаришнинг зарур чора-тад-бирлари ишлаб чиқилмоқда. Шунинг учун ҳам бугунги кунда иқти-содий рағбатлантириш механизми такомиллаштирилмоқда.
Республика йўл жамғармасини автомобил йўлларининг қури-лиши ва реконструкцияси учун қилинган харажатларининг сези-ларли даражада ортиши мос равишда улар тармоғининг кенгайиши ва сифатининг ошиши билан кузатилмаслиги ҳам табиий.
Бугунги кунда, йўл хўжалигида мавжуд муаммоларнинг жид-дий сабаблари қуйидагилар ҳисобланади:

  • инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланиши ва нархлар шаклланиши амалиётининг такомиллашмаганлиги. Натижада смета қиймати билан таққослаганда объектларнинг ҳақи-қий қийматининг сезиларли даражада ортиши содир бўлади;

  • йўл ишларига бўлган харажатлар кўпинча амалдаги молия-лаштиришдан ортиқ бўлади, бу қарздорликнинг юзага келиши ва йўл корхоналари молиявий ҳолатининг ёмонлашишига олиб келади;

  • Йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирила-диган, автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмир-лаш ва сақлаш учун асосий моддий-техника ресурсларини марказ-лашган харид қилишнинг ташкил этилишидаги камчиликлар, айнан маҳсулот ва моддий-техника ресурсларининг йўл ташкилотларига ўз вақтида етказиб берилмаслиги, етказиб берилган маҳсулот сифа-тининг техник талабларга мувофиқ келмаслиги;

  • Йўл жамғармасидан республика ҳудудларига субвенциялар ва дотациялар ажратиш тизимининг такомиллашмаганлиги, шу-нингдек, улардан фойдаланишда қатъий тартиб-қоидаларнинг мав-жуд эмаслиги;

  • йўлларни ишлаб чиқариш буюртмаларини жойлаштириш-да ҳақиқий рақобатнинг мавжуд эмаслиги;

  • автомобиль йўлларини бошқариш тизими органларининг такомиллаштирилмаганлиги;

  • йўл хўжалигини қонуний таъминлашнинг камчиликлари -ҳозирги вақтда йўл тармоғини ривожлантириш йўналишларини аниқлаб берадиган, автомобил йўлларини молиялаштириш, лойиҳа-лаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва сақлаш жараёнида ўзаро муносабатда бўлган органлар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдиган қонуний ва меъёрий ҳужжатлар мавжуд эмаслиги.

Йўл хўжалигининг ёмон ҳолати билан боғлиқ харажатлар асо-сан йўллардан фойдаланувчилар зиммасига юклатилади. Жаҳон банки томонидан амалга оширилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, йўлларни таъмирлаш ва сақлаш харажатларининг "иқтисод қи-линиши" транспорт хизматлари қийматининг, демак, ташиладиган товарлар умумий қийматининг ортиши билан боғлиқ бўлади.
Жаҳон Тикланиш ва тараққиёт банки мутахассислари томони-дан амалга оширилган таҳлил шуни кўрсатдики, йўл жамғармаси барча йўл ишларини молиялаштирганда, янги йўлларни қурилиши учун харажатлар мавжуд йўл тармоғининг эксплуатация қилиниши бўйича ишларнинг молиялаштирилишини сиқиб чиқариш хавфи ту-ғилади. Бунга йўл қўймаслик учун, бир қатор мамлакатлар қонун-чилигида янги йўлларнинг қурилиши мавжуд йўлларнинг таъмир-ланиши ва сақлаб турилиши бўйича барча зарур ишлар амалга оши-рилганидан сўнггина, йўл жамғармаси томонидан молиялашти-рилиши мумкинлиги кўзда тутилган.
Шундай қилиб, йўл хўжалиги фаолияти самарадорлигининг ошиши бир қатор ижобий ҳолатларга олиб келади:

  • юк ва йўловчи ташиш бўйича жорий харажатлар камаяди;

  • йўл-транспорт ҳодисалари ва ундан келадиган зарарлар кА-маяди;

  • йўловчи ва юкларнинг йўлдаги вақти йўқотилишига чек куйилади;

  • атроф-муҳит ифлосланишининг олди олинади.

Йўл хўжалиги бутун дунёда рентабелсиз ҳисобланади, унинг ривожланиши ва тутиб турилишида бутун жамият манфаатларини намоён этувчи давлат катта роль ўйнайди. Шу билан бирга, давлат автомобил йўлларининг қурилиши ва қўллаб-қувватланиши бўйича нодавлат компанияларнинг яратилиши, у ерга қўшимча маблағлар-ни жалб этиш ва мавжуд ресурслардан янада самарали фойдала-нишни таъминлаш мақсадида мазкур соҳада рақобат муҳитини шакллантиришга манфаатдор бўлиши лозим. Шунинг учун, давлат йўл ишларини ишлаб чиқариш буюртмаларини жойлаштирган ҳол-да, давлат ва хусусий уй қурилиш компаниялари ўртасида рақобат муҳитини яратиши лозим.
Жаҳон тажрибаси шундай хулоса қилишга имкон беради: бюд-жет маблағларининг етишмаслигини ҳис қилмайдиган мамлакат-ларда фақат давлат ҳисобига йўл хўжалигини керакли даражада ривожлантириб бўлмайди. Шу муносабат билан йўлларни пуллик асосда қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш йўли билан қўшимча молиялаштириш манбаларини қидиришга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Автомобиль йўлларининг пуллик участкаларидаги узунлиги, масалан АҚШда 8 минг км, Францияда — 9 минг км, Японияда .-— 7,9 минг км, Италияда — 5,1 минг км ни ташкил этади. Бизнинг мамлакатимиздаги ягона пуллик автойўл объекти Амударё орқали Қорақалпоғистон Республикасига ўтиладиган понтон кўприк ҳисоб-ланади. Таъкидлаш жоизки, автомобил йўллари ва йўл объект-ларини пуллик асосда эксплуатация қилишга ўтказиш уларнинг транспорт-эксплуатация ҳолати ва ҳаракатланиш шарт-шароит-ларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар комплекси бажарилгани-дан сўнггина амалга оширилиши мумкин. Шундай экан, йўл хўжа-лигида хусусий секторнинг ривожланиши йўл хўжалиги сифатини ошириш, соҳани молиялаштириш шарт-шароитларини яхшилаш учун зарур чора-тадбир ҳисобланади.
Йўл қурилишини бошқариш тизимини такомиллаштириш, уму-мий фойдаланиладиган замонавий автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш, ортиқча бошқарув тузилмаларини қисқар-тириш, умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш учун йўналтири-ладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойда-ланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292 Фармони қабул килинди. Мазкур Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-маси қурилиш ва йўл-транспорти коммуникациялари комплекси, "Ўзавтойўл" концерни, йўл хўжалиги тизими бирлашмалари, корхо-налари ва ташкилотларининг таклифларига асосан Ўзбекистон ав-томобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат акциядорлик концерни Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш Давлат-акциядорлик компанияси ("Ўзавтойул" ДАК) этиб қайта ташкил қилинди.
"Ўзавтойўл" давлат акциядорлик компанияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари куйидагилардан иборат:

  • республикада автомобиль йўллари тармоғини ривожланти-риш ҳамда такомиллаштиришда ягона техникавий, инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни ўтказиш;

  • умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари, кўприклар. тоннеллар, халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган кўприклар ҳам-да тоннелларга комплекс хизмат кўрсатиш ва уларни тегишли техник ҳолатда сақлаш, ўтказиш қобилиятини, шунингдек, компа-ния таркибига кирувчи пудрат ташкилотлари фаолиятини таъмин-лаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;

  • автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ҳамда тако-миллаштириш истиқболларини белгилаш;

  • умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳа-лаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш масалаларининг комплекс ҳал этилишини таъминлаш;

  • умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларида қурилиш, таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини амалга ошириш чоғида бел-гиланган қоида ва сифат стандартларига риоя этилишини назорат қилиш.

Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш ҳудудий шўъба йўл қурилиш ташкилотлари зиммасига, автомобиль йўллари ва йўл инфратузилмасига комплекс хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг тех-ник ҳолати устидан доимий назоратни амалга ошириш эса туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхоналари зимма-сига юкланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "Ўзавтойўл" компаниясининг "Ўзавтойўл" ҳудудий давлат-акциядорлик бир-лашмалари негизида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ҳудудий шўъба йўл қурилиш ташкилотлари (Қорақалпоқавтойўл, Андижон-автойўл, Бухороавтойўл, Жиззахавтойўл, Қашқадарёавтойўл, На-воийавтойўл, Наманганавтойўл, Самарқандавтойўл, Сурхондарё-автойўл, Сирдарёавтойўл, Тошкентавтойўл, Фарғонаавтойўл, Хо-размавтойўл) ташкил қилинди. "Ўзавтойўл" компанияси таркибида туман автомобиль йўллари бошқармалари, эксплуатация-линия, йўллардан фойдаланиш, йўл-кўприклардан фойдаланиш бошқар-малари негизида туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-эксплуа-тация корхоналари тузилди.



Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish