Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши мухандислик иқтисодиёт институти


Ишлаб чиқаришни молиявий бошқаришни илмий ташкил этиш ва



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/18
Sana21.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#54471
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
3.2. Ишлаб чиқаришни молиявий бошқаришни илмий ташкил этиш ва 
самарадорлигини ошириш йўллари. 
Фойдани тақсимлашнинг асосий принциплари (тамойиллари): 
1 Биринчи навбатда, давлат олдидаги молиявий мажбуриятларни бажариш; 
2 Фойда ҳисобига кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришни максимал таъминлаш; 
3 Фойдани ходимларни моддий рагбатлантиришга ишлатиш; 
4 Фойдани ижтимоий – маданий эхтиѐжларга юналтириш. 
Молиявий режалаштириш молиявий манбаларни аниқ (реал) қайтариб олишга 
каратилган. Бу узлик ѐки жалб килинган, ѐинки уларнинг капитал унумдорлигини ошириш 
имконияти билан боглик. Бунинг учун режалаштириш мобайнида асосий ва айланма 
фондларни сотиб олиш юллари, ишлаб чиқариш ходимлари малакасини ошириш олдиндан 
аниқ равшан куриб чикилади. 
Молиявий режа тузиш тамойиллари: 
1 Олинаѐтган кайтим даражаси фаркини ва юкори рентабилликни таъминловчи 
ҳаражатларни ҳисобга олиш максадга мувофикдир; 
2 Молиявий ҳаражатларни уларни коплаш муддати билан мослаштириш керак. Узок 
муддатли ҳаражатларни танлашда молиялашнинг иқтисодий усулларини куриб чикиш 
лозим; 
3 Юкори молиявий кайтимли ҳаражатлар учун баланслаштирилган таваккалчиликни 
таъминлаш керак. Аммо таваккалчиликнинг усиши билан ҳаражатларга жалб килинган 
маблағларнинг рентАбеллиги камаяди; 
4 Инфляция жараѐнини ҳисоблаш зарур. 
Молиявий режа турт қисмдан иборат: 


1. Даромадлар ва маблағлар тушуми. Бу қисмга корхонани банкдан ва давлатдан 
ташқари олган барча молиявий ресурслари киради (бюджет ва бюджетдан ташқари 
фондлар). Бу қисм кўрсаткичлари таркибига асосий фаолиятдан фойда, инвестицион 
фаолиятдан фойда, кимматбахо когозлар буйича фоизлар ва дивидентлар, шартномалар 
буйича даромадлар, илмий-тадкикот хусусиятига эга ишлар учун, амортизация 
чегирмалари, ҳисобдан чиккан мулкни сотишдан даромад, пассивларнинг усиши ва б.к. 
киради. 
2. Ҳаражатлар ва маблағларни кискартириш (чиқариш). Бу кенгайтирилган ишлаб 
чиқариш молиявий ресурсларининг ишлатилишини, фаолиятнинг яхши натижаларини 
рагбатлантиришни, операцион ва бошка ҳаражатларни акс эттиради. Бу қисмга яна капитал 
қўйилмалари, иқтисодий рагбатлантириш фондларига чегирмалар, кимматбахо когозлар 
сотиб олишга сарфланган ҳаражатлар, хайрия фондларига чегирмалар ва б.к. киради. 
3. Кредитли ўзаро алокалар корхона олган қарзларини, уларни қайтаришни ва олинган 
кредитлар учун фоизлар тулашни назорат килувчи банк ташкилотлари билан. Бу қисм икки 
булимдан иборат: даромад булимида корхона олган қарзлари акс эттирилади. Ҳаражат 
булимида эса қарзларни ишлатганлиги учун фоиз туловлари ва қарзни тулаш кўрсатилади. 
4. Корхонанинг бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар билан ўзаро муносабати – бу 
даромад ва ҳаражат қисмидан иборат. Бир томондан, бюджет ва бюджетлан ташқари 
фондларга солик туловлари, иккинчи томондан эса олинаѐтган ассигналлашлар. Молиявий 
режа чоракларга бўлинган ҳолда бир йил учун тузилади.
Ҳар қандай бизнес бўйича корхона фаолиятининг бошланишида биринчи навбатда
қуйидагилар ҳисобга олинади: 
-Корхона активларининг оптимал таркиб ва миқдори; 
-Молиялаштиришнинг манбалари ва уни оптимал таркибини шакллантириш; 
-Корхоналарни тулов қобилияти ва молиявий барқарорликни таъминловчи молиявий 
фаолиятни жорий ва истикболлик бошқаришни ташкил қилиш хусусиятларини куриб 
чикадиган булсак, уларни урганиш учун зарурий механизмларга эга булишимиз зарур 
ҳисобланади. 
Корхоналарда молиявий бошқарув тизимини ташкил қилишда ахборотлар окимлари 
муҳим рол уйнайди. Бошқарувчи тизимларнинг таркибида ахборот таъминотлари алохида 
элемент сифатида курилади ва бундай ахборотлар таъминоти ишлаб чиқариш жараѐнидаги 
операцион, молиявий ва инвестицион фаолият натижалари ҳисобланади. Чунончи, ахборот 
окимлари сифатида ишлаб чиқаришдан олинган ахборотлар, бозорлардан олинган 
ахборотлар ва бюджет, мулкдорлар ва ҳамкорлардан олинадиган ахборотларни кузатамиз. 


Корхоналарда ишлаб чиқаришдан олинадиган ахборотлар сифатида корхонада маҳсулот 
реализацияси туғрисидаги ички ахборотлар ва уларнинг бирламчи ҳамда қайта тақсимлаш 
натижасидаги молиявий натижалар бўйича тегишли ахборотлар ҳисобланади. Бундай 
ахборотлар ички ахборот манбаларидан олинади. 
Ахборотларнинг ташки манбалари сифатида корхона томонидан ишлаб 
чиқариладиган товарлар бозор конюктураларининг узгариши билан боғлиқ ахборотлар, 
бюджетга туланган солиқлар туғрисидаги ахборотлар, ҳамкорларлар туғрисидаги ахоротлар 
киритилади.
Пул ресурсларининг вақтли қиймати пул ресурслари объектив амал килувчи тавсифи 
ҳисобланади. Ҳар қандай хўжалик субъекти молиявий бошқарув тизими учун мазкур 
концепция алохида муҳим аҳамият касб этади модомики, аналитик ҳисоб китобларда турли 
даврларда тупланган пул окимлари солиштирилади. 
Бошқариш тизимида бошқарадиган тизимлар ва бошқариладиган тизимлар узига хос 
рол уйнайди. Бошқариладиган тизимлар узига хос объектларга эга булиб бундай объектлар 
сифатила корхоналарнинг активлари ва пассивларини куриб утилади. 
3.2.1 чизма 
Молиявий тахлил ва режалаштириш 
БАЛАНС 
Активларни 
бошқариш 
Асосий воситалар 
Хусусий капитал 
Капиталларни 
бошқариш 
(пассивларни 
бошқариш) 
Жорий активлар 
Жалб 
қилинган 
капитал 
Молиявий бошқарув тизимининг умумий тарзда тизимлаштирадиган булсак 
қуйидаги шаклга эга бўлади: 
- умумий молиявий тахлил ва режалаштириш; 
- корхоналарни 
молиявий ресурслар билан таъминлаш(корхонанинг молиявий 
манбаларини бошқариш); 
- молиявий ресрсларни тақсимлаш(инвестицион сиѐсат ва активларни бошқариш). 
Молиявий бошқариш фаолитининг бундай сохасига ажратилишини мантики 
корхонанинг мухлий ва молиявий ҳолатини акс эттирувчи ҳисобот шаклларининг асоси 
сифатида бухгалтерия баланси ҳисобланади.


Ишбилармон фаоллик асоси- корхонанинг иқтисодий потенциалини усиб бориши 
ҳисобланади. қандайдир инвестицион лойихаларга капитал жамгариш воситасида 
тадбиркор аниқ давр мобайнида авансланган капитални қайтариб олишни балки кузланган 
фойдани олишни кузда тутиши лозим. Бундай фойдани баҳолаш яъни мазкур лойиха 
фойдалими ѐки юкми?- деган дилеммани ечиш инвестициялардан келгуси тушумларни 
башорат қилишга асосланади. 
Бундай пул окимларини бошқариш учун зарурий булган қарорлар кабул қилиш 
молиявий хўжалик фаолиятининг натижаларини динамик кўрсаткичлари ҳисобланвчи 
бухгалтерия ҳисоби ахборотлар тизимига таянади. 
Молиявий хўжалик фаолиятининг ахборотлар таъминоти узига хос мураккаб 
структурани ташкил килади ва турли омиллар: бошқариш даражаси, ахборотларни 
макесадли юналиши, улардан фойдаланучиларниг таркиби билан аниқланади.Корхоналар 
даражасида бошқарув қарорлари кабул қилишнинг асосий ахборотлар манбаи бухгалтерия 
ҳисоботлари ҳисобланади. Бозор иқтисодиѐти шароитида бухгалтерия ҳисоби функцияси 
нафакат хўжалик фаолияти фактларини қайд этиш тизими ҳисобланади балки ҳисобланган 
натижаларни ишончлилик табиатини кузда тутувчи молиявий ҳисоб китоблар 
технологиялари ҳисобланади.
Молиявий ҳисоб китоб технологиялари капиталистик ишлаб чиқариш 
муносабатларини пайдо булиши билан шаклланган булиб мустакил фан сифатида тегишли 
молиявий ҳисоб китоб технологиялари тургисидаги билимлар Х1Х асрларда пайдо булди. 
Бу даврларда молиявий ҳисоблаш технологияларини «тижорат ҳисобкитоблари», «тижорат 
арифметикаси» тушунчалари билан таниқли булган. Х!Х асрда тезлик билан содир булган 
иқтисодий усиш ва иқтисодий тараккиѐт ишлаб чиқариш жараѐнидаги ахборотларни шу 
кадар купайтирдики бундай ахборотларни бошқарув қарорлари кабул қилиш учун йиғиш ва 
уларни қайта ишлаш масаласи муаммога айланиб қолди.
Корхоналарни самарали ишлаб чиқариш жараѐнини бошқариш ва ҳам ҳаражат 
килган ҳолда юқори фойда олиш масалалари айнан шу даврдаги ракобат мухитининг 
шакллантирган зарурати булиб қолди. Айникса ХХ асрнинг 2 ярмидаги илмий техник 
тараккиѐтнинг содир булиши, инсоният олдига янги муаммоларни кундаланг қилиб 
қуйдики бундай муаммолар каторига ресурслар такчиллигининг папйдо булиши дунѐ 
иқтисодиѐтидаги кескин интеграция, континентлар уртасидаги мураккаб боғлиқликлар,
ишлаб чиқарувчи корхоналар уртасидаги кескин ракобат ва бошқа глобал муаммолар
киритилиб турли хил ишлаб чиқариш муносабатларини экстенсив ривожлантиришни эмас 
балки интенсивлаштиришни зарур қилиб қуйди. Бундай шароитда самарали бошқариш 
туғрисидаги янги назариялар пайдо булди. Бошқариш деган суз бу албатта қарор кабул 


қилиш деган тушунчани англатади. Корхоналар молиясини бошқариш корхонанинг 
молиявий фаолиятини бошқариш сифатида реализациядан тушган тушум ва унинг 
тақсимот объектлари молиявий бошқаришнинг асосий объекти ҳисобланади. Корхоналар 
молиясини автоматлаштирилган тизимда бошқариш жараѐнининг асоси корхоналарда 
молиявий бошқарувнинг ахборотлар тизимини мавжудлиги ҳисобланади. 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish