Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

3.1-rasm. Gazni tozalash usullari
Физик абсорбция усулининг хемосорбция усулидан фарқи
водород сульфит ва углерод икки оксиди билан бир қаторда 
углеродни олтингугуртли оксидини, олтингугуртли углеродни, 
меркаптинларни баъзида эса тозалаш жараѐни билан газни 
қуритишни бирлаштириш мумкин. Шунинг учун баъзи бир 
ҳолатларда (айниқса, нордон компонентларни юқори парциал 
босимида ва газни жуда силлиқ тозалаш талаб қилинганда) 
физикавий абсорбентлардан тежамкор фойдаланиш мумкин 
қайсики, кимѐвий усул билан таққосланганда регенерация қилиш 
жуда кам харажатлар орқали амалга оширилади. Бу абсорбентларни 
чегараланган ҳолда қўлланилиши уларда углеводородларни 
эрувчанлигини оширади, олтингугурт олиш учун қурилмага 
йўналтирилган олинадиган нордон газнинг сифати пасаяди. 
Физик-кимѐвий абсорбция жараѐнларида комбинацияланган 
абсорбентлардан фойдаланилади – яъни физик абсорбент билан 
кимѐвийнинг аралашмаси. Бу абсорбентларни газнинг нордон 
компонентлар билан оралиқ эрувчанлик қиймати характерлидир. Бу 
абсорбентлар ѐрдамида газни олтингугуртдан ва углерод икки 
оксидидан, олтингугуртли бирикмалардан жуда тиниқ тозалашга 
эришиш имкониятини беради. Саноатда энг қўлланиладиган 
абсорбентлардан бири ―Сульфинол‖ бўлиб, у диизопропаноламин 
(30-45 %), сульфолан (тетрагидротиофеннинг икки оксиди 40-60 %) 
ва сувларнинг (5-15 %) аралашмасини ташкил қилади. Сўнгги 
йилларда саноат жараѐнларида ишланган ―Юнион карбайд‖ 
фирмаси томонидан ишланган (АҚШ) ва метилдиэтаноламин, 


82 
алкилланган эфирни полиэтиленгликолли ва сувларнинг 
аралашмаси ҳамда абсорбентнинг -–―Экосорб‖ тури кўринишида 
бўлади. Бу турдаги абсорбент газни олтингугуртнинг органик 
бирикмаларидан бир вақтнинг ўзида СО

мавжуд бўлганда 
водород сульфиддан йўналтирилган тозалашни олиб бориш 
имкониятини беради. 
Газни адсорбцияли тозалаш усули қаттиқ зарраларни ютувчи – 
адсорбентлар ѐрдамида тозалашга асосланган. Бунда ажратиб 
олинадиган компонентни адсорбент билан ўзаро кимѐвий 
таъсирланишига ўрин бериши (кимѐвий адсорбция) ѐки ўзаро 
таъсир қилишни физик кучлар таъсирида ушлаб туриши мумкин. 
Кимѐвий адсорбция мураккаблиги, регенерация босқичида 
ишланган иккиламчи адсорбентларни пайдо бўлиши саноатда кенг 
қўлланилмаган. 
Физик адсорбция адсорбентни регенерация бўлишининг 
осонлиги билан ажралиб туради ҳамда саноат жараѐнларида 
газларни водород сульфид, углерод икки оксиди, олтингугуртли 
органик бирикмалардан ва намликдан силлиқ тозалашда кенг 
фойдаланилади. Адсорбент сифатида энг кўп активлаштирилган 
кўмир ва синтетик цеолитлардан фойдаланилади. 
Абсорбция усулини адсорбция усулидан афзаллиги паст 
парциал босимларда компонентларни олиб чиқиши юқори 
даражадаги ютувчанлиги ҳамда водород сульфиддан, углерод икки 
оксиди ва олтингугуртли бирикмалардан (масалан: газнинг 
шудринг нуқтасини намлиги бўйича манфий 70°С гача тозалашда ва 
цеолитда газни қуритишда) газни силлиқ қуритиши ҳисобланади. 
Газни адсорбцияли тозалаш жараѐнининг камчилиги нисбатан 
ишлатиш харажатларининг юқорилиги ва жараѐннинг кўп даврлиги, 
шунга боғлиқ ҳолда бу жараѐнлар газни нордон компонентларни 
қолдиқ чўкиндиларидан тозалашдан кейин абсорбция усулидан 
фойдаланилади. Масалан: Газни цеолитли тозалаш жараѐнида 
аминли эритма билан тозалаш ҳам қатнашади.
Газни каталитик усулда нордон компонентлардан тозалаш 
шундай ҳолатда яъни, (газда бирикмалар мавжуд бўлганда, суюқ 
ютувчилар ѐки адсорбентлар ѐрдамида (масалан, олтингугурт, 
углеродли олтингугурт оксиди, сульфидлар, дисульфидлар, тиофен)
тўлиқ тозалашнинг имконияти бўлмаганда қўлланилади. 
Саноатда каталитик гидратлаш кенг қўлланилади ва 


83 
олтингугуртли бирикмаларни водород (гидратлаш) ѐки сув буғлари 
(гидролиз) билан ўзаро таъсирланишига асосланган. Бу 
жараѐнларнинг таъсири натижасида мавжуд бўлган ҳамма 
бирикмалар водород сульфидга ва таркибида олтингугурти 
бўлмаган бирикмаларга ажралади. Бундай жараѐнда катализатор 
сифатида кобальт, никель ва молибден, алюминий оксидларидан 
фойдаланилади.
Оксидлаш усуллари каталитик реакциянинг фаол алюминий 
оксидида водород сульфидни элементар олтингугуртга олиб боради 
ѐки меркаптинлардан тозалаш жараѐнлари учун уларни 
дисульфидларни (Мерокс жараѐни) каталитик оксидланишга олиб 
келади. Ҳамма каталитик жараѐнларда навбатда каталитик 
маҳсулотларга айланиши талаб қилинади ҳамда газ каталитик 
гидратлашдан 
кейин 
водород 
сульфиддан 
тозалашга 
моноэтаноламинли эритмага йўналтирилади. 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish