Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги қaрши дaвлaт университети



Download 1,73 Mb.
bet7/25
Sana23.07.2022
Hajmi1,73 Mb.
#841179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
KURS ISHI

Диққатнинг сифатлари


Барқарорлиги



1.3. Мактаб ўқувчилари диққатининг ўзига хос жиҳатлари

Диққат психик фаолият йўналганлигида мавжуд.диққатни аниқлаш учун маълум объект билан боғлиқ у ёки бу фаолиятни бажарилиши назарда тутилади.


Диққатнинг аниқловчи сифатида бир қатор фаолият йўналишларини олиш мумкинки, улар идрок объектини танлаш билан характерланади:

      • Одамнинг суратга назар солиши ва унда тасвирланган ифодани баҳолай олиши;

      • Хонага кирганда стол атрофида ўтирган одам қаратилиши

      • Ҳар бир соҳа эгасининг касбий фаолиятидаги жараёнлардаги объектларга назар ташлаш.

Диққат йўналтирилган объектга нисбатан инсон яққол ва фарқни кўради. Аммо эътибор бермаган объектга бу ҳолат кузатилмайди. Диққат марказига турли объект ва нарса-ҳодисаларнинг тушушининг асосий сабаби ушбу жараённинг фаолият ичида кечишидир. Онг фаолияти домий равишда қандайдир атроф-муҳитнинг объект билан боғлиқ таъсирида бўлади. Инсон унга таъсир кўрсатувчи бир қатор таъсирлардан биттасига жавоб қайтаради, бошқаларига эмас. Бу қўзғатувчининг ўзига эмас, уларнинг инсон ҳаётий манфаати ва қизиқишларига ҳам боғлиқ. Бир қўзғатувчи вақт жиҳатидан инсонга аҳамиятли бўлиб, бошқаси эса кам даражада боғланган бўлади. Бундай шартланганлик ва тўпланганлик инсон фаолиятининг диққат билан боғлиқ қирраларини инсон фаолиятида ифодаланишидан далолат берадию.
Диққатни фақат идрок жараёни билан чеклаб бўлмайди. У тафаккур, хотира, хаёл ва бошқа жараёнлар билан ҳам узвий алоқада.
Диққатни маълум фаолият ва шахснинг доимий динамикликка эга сифатида қараш мумкин.Диққат фаолиятсиз мавжуд бўлмайди.

    1. Диққатнинг физиологик ва нейрофизиологик механизмлари.

Диққатнинг физиологик ва нейропсихологик механизмлари анча мураккаб, кўпчилик физиологлар унга марказий асаб тизимида фаоляит кўрсатувчи ва ҳар хил даржада жойлашган фильтр сифатида қарайдилар.
Ушбу фильтрнинг асосий функцияси кам аҳамиятли ва устун даржада индивид учун аҳамиятли сигналларни фильтрлайди.
Диққат анатомик ва физиологик жиҳатдан ретикуляр формация ва таламик тизим, бош мия пўстлоғи билан субталамус, гипоталамус, махсус нейронал, селектив диққат жараёнида иштирок этувчилар (диққат нейронлари, янгилик детекторлари) дан иборат.
Инсоннинг организми ретикуляр формация оқибатида инсонда умумий бедорлик ҳолатига олиб келади, унинг кучи орқали ўз диққатини фаол бошқаради. Фаоллаштирувчи ретикуляр формация унга ҳар хил сезги органларидаги периферик рецепторлар томонидан тушувчи импульсларни тутиб олиши орқали юз беради.
Агар импульслар кучсиз интенсивликда бўлса, ретикуляр формация оптимал даражада диққат функциясини бошқаради.
Агар импульслар ортиқча куч билан пўстлоқдаги ретикуляр фаолликда тўсиқ пайдо бўлади. Бу эса диққатнинг бузилишига олиб келади.
Масалан, ортиқча эмоционал қўзғалиш, диққатнинг пасайишига олиб келади.
Диққатнинг турига қараб турли мия бўлимлари харакатланади.
Диққатнинг физиологик нуқтаи назардан асосини миянинг рефлектор фаолияти ташкил этади:

  • Бир қўзғатувчини танлаш

  • Фаол қайта ишлаш

  • Бошқа нерв марказларини ва қўзғатувчиларни тормозлаши

Содда мисол сифатида ориентировка рефлекси (И.П.Павлов) «бу нима рефлекси». В.М.Бехтеревнинг тўпланиш рефлекси деб номланади.
Қўзғатувчилар таъсирида бош миянинг маълум бўлимларида қўзғалиш ҳосил қилиш ва бошқа қисмида тормозланишни келтириб чиқариш қўзғалишнинг оптимал ўчоғи деб номланади.
А.А.Ухтомский диққатнинг физиологик асосини доминанта ҳақидаги таълимотга таянади. Доминанта-ҳаракатдаги оптимал ўчоқдаги фарқ қилиб, юқори барқарорликка эгаликни ифодаловчи ҳукмрон қўзғалиш ўчоғидир.
Масалан, доминантли қўзғалиш ўчоғи инсонда интеллектуал меҳнат устида ишлаётганида тўпланиш даражасини оширади (кўчадаги шовқин, қичқириқ) у ҳеч чалғимайди.
Ҳалигача диққатнинг физиологик асосини белгиловчи ғоялар ўзининг якунига етгани йўқ, янги фаразлар шаклланаверади.
Кейинги даврда диққатнинг физиологик асослари ҳақидаги изланишлар қуйидаги хулосаларга олибкелди:

  1. Диққат ўзида миянинг умумий бедорлик ҳолатини ифодалайди. Бу ретикуляр формациянинг икки қисми кўтарилувчи ва тушувчи қисмида юз беради.

  2. Рфнинг кўтарилувчи қисми таъсири бош мия пўстлоғида тез электр тебранишини ҳосил қилади, нерв жараёнларининг ҳаракатчанлигини оширади. Сезгирлик чегараси эса пасаяди.

  3. Тушувчи Рфнинг фаоллашуви диққатнинг ҳаракат компонентлари билан боғланган. РФ бу қисмитўқималарни бош мия пўстлоғи билан боғлайди.

  4. Мия пўстлоғининг пешона қисми ихтиёрий диққатнинг ҳолатини бошқарувчи етакчи аппарат ҳисобланади.

  5. Ихтиёрсиз диққатнинг психофизиологик механизми ориентировка рефлекси билан боғлиқ.

Диққатнинг ривожланиши хусусида Л.С.Виготский ўқувчининг илк ёшида табиий диққат ривожланишини айтиб, бу ихтиёрсиз диққат сифатида намоён бўлади деб тушунтирди. Бу диққат тури ўқувчининг 4,5-5 ёшига қадар сайқалланиб боришини эътироф этади.
А .Н.Леонтьев эса Л.С.Виготскийнинг қарашларига асосланиб, қуйидаги ғояни илгари суради:






  1. Ташқи бавосита диққат табиий диққатга нисбатан тезроқ ўсиб бориб, мактаб ёшида келиб секинлашиш ҳолати юз беради. Чунки ташқи бевосита диққат ички бавоситага айланиб боради.

  2. Ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққат хусусиятлари ўртасидаги фарқланиш мактабгача ёшда бошланиб, мактаб ёшида максимум даражага етади. Сўнгра тенглашиш юз беради.

Л.С.Виготский ўқувчининг ҳаётининг биринчи кунидаёқ диққатни чақирувчи «қўш стимул» тамойилига қўшилади.

  1. Ҳаётнинг биринчи ҳафтасида оирентировка рефлекси ўқувчидаги ихтиёрсиз диққатнинг объектив, туғма белгиси.

  2. 1 ёшнинг охирида ориентировка тадқиқотчилик фаолияти ихтиёрий диққат ривожланишининг воситаси.

  3. Ҳаётнинг 2 йилида. Катталарнинг нутқ кўрсатмалари асосида ихтиёрий диққатнинг куртакчалари пайдо бўлади.

  4. 2-3 ёш. Ихтиёрий диққатнинг бирламчи белгилари яхши ривожланишига олиб келади.

  5. 4,5-5 ёш. Катталарнинг мураккаб кўрсатмалари асосида диққатнинг йўналтириш қобилиятига эга бўлади.

  6. 5-6 ёш. Ўзига кўрсатма бериш асосида ихтиёрий диққат-элементлари шаклланади (ташқи қўшимча воситалар ёрдамида).

  7. Мактаб ёши. Ирода асосида ихтиёрий диққат ривожанади.


Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish