Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/23
Sana21.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#834525
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
shtangali chuqurlik nasoslarining ish qobilyatini oshirishning texnologik usullarini tadqiqot qilish

 
4. Электр хавфсизлиги 
Халқ хўжалиги ва саноатнинг бошқа соҳалари каби нефть ва газ 
саноатида ҳам электр энергиясининг роли муҳим ўрин тўтади. 
Электр энергиясини истеъмолчиларга ўзатиш пайтида электр 
қўрилмаларда яроқсиз электр ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, электр 
қўрилмаларни нотўғри қўшиб ўчиришлиш олиб борилаётган жойда электр 


57 
хавфсизлиги бўйича огоҳлантирувчи белги ва плакатларнинг бўлмаслиги 
каби камчиликлар электр токидан жароҳатланишга олиб келади. 
Электр токининг инсон организмининг бир нуқтасидан бошқа 
ихтиёрий нуқтасига оқиб ўтиши - бошқа турдаги жароҳатланишга 
нисбатан ўта хавфли ҳисобланади. 
Организм орқали электр токи окиб ўтганда термик, электролитик 
ҳамда биологик таъсир килади. 
Термик таьсир - бу электр токи тегиб турган терининг қизиб юқори 
ҳароратда куйишидир. 
Электролитик таьсир - бу инсон организмидаги суюқликларни 
физик-кимёвий холатларининг ўзгаришидир. 
Биологик таъсир-инсон организмидаги тўқималарнинг ишдан 
чикиши ва мускулларнинг қисқаришига олиб келишидир. 
Қурилмада электр токи оқиб ўтаётган қисмга тегмасдан хам электр 
токидан жароҳатланиши мумкин. Ҳаво тармоғидаги электр симларининг 
ерга узилиб тушиши, қурилмадаги симнинг ҳимоя қобиғи ишдан чиқиб 
қурилма қобиғига тегиб туриши, қурилма атрофида электр токининг пайдо 
бўлишига олиб келади. Бундай холни биз «кадамли кучланиш» деб 
атаймиз. Қадамли кучланиш деб аташимизга асосий сабаб, ерга 
тарқалаётган кучланиш турли нуқталарга турлича бўлади. Қадамли 
кучланиш юзага келган жойда иккала оёқни ердан ажратмасдан 
ҳаракатланиш тавсия қилинади. 
Инсон организмининг ўртача қаршилиги 1000 Ом қаршилик 
бирлигига тенг. Электр токининг инсон организмига узоқ таъсир этиб 
туриши бу қаршиликни камайишига олиб келади. Инсон ўз организми 
орқали 0.6-1.5 мА ток кучи оқиб ўтса сеза бошлайди ва бу ток «қуйиб 
юборадиган ток» дейилади. Агар 10-15 мА ток кучи оқиб ўтаётган бўлса 
инсон ўзини бу токдан ажрата олмайди. Бу токни «қуйиб юбормайдиган
ток» дейилади. 


58 
Ток кучи 50 мА га етганда организмнинг нафас олиши қийинлашиб, 
юрак системасига ҳам таъсир қила бошлайди. 100 В га яъни 100 мА ли 
токка тушган пайтда юрак ўриши тухтаб, инсонни ўлимга олиб келиши 
мумкин. Агар ток кучи 5 А дан ошса инсонни нафас олиши ва юрак уриши 
шу ондаёк тухтайди. Бу ток қисқа вақт яъни 2 секунд ичида давом этса бу 
вақтда яраланмасдан ҳаво олиши тухтайди. Бундай пайтда инсонга сунъий 
нафас бериш мумкин бўлади. 
Қурилмада ишлаётган ишчининг беҳосдан ток ўтаётган қисмга 
тегиб кетиши, электр кабелларининг ҳимоя қобиғи ишдан чиқиб, қурилма 
кобигига тегиб турганда, қисқа тўташув юз берганда ишчини ҳимоя қилиш 
мақсадида электр қурилмалар ерга уланади. 
Ерга улаш - электр энергияси билан боғлиқ бўлган металл 
корпуснинг ерга боғланганлигидир. Бу боғлиқлик йилига бир маротаба 
текширилиб, махсус баёнга белгилаб борилади. Қурилма қаршилигининг 
имкони борича кичиклиги мақсадга мувофиқ, чунки қурилма қобиғида 
пайдо бўлган электр токининг ерга ўтиб кетишига яхши имконият бўлади. 
Бу эса ўз навбатида қурилмада ишлаётган ишчининг хавфсизлигини 
таъминлайди. 
Ишчи ўз навбатида шаҳсий хавфсизлигини таъминлаш учун - 
қурилмани қушиб ажратганда, биринчи ёрдам кўрсатганда, электр токига 
тушиб қолганда, электр ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарурияти 
туғилади. Электр токини ўтказмайдиган резинали қулқопдан, резинали 
коврикдан ва ҳимояланган оёк остига қўйиб ишловчи мосламадан 
фойдаланилади. 
Ҳар сафар ҳимоя воситаларидан фойдаланишдан олдин ишчи 
унинг созлигига ва тозалигига ҳамда текширилганлиги хақидаги белгисига 
эътибор бериши керак. 


59 
Хулоса 
Ҳозирги кунда нефт ва унинг маҳсулотларига бўлган талабларнинг 
ошиб бориши мавжуд нефт қудуқларидан тежамкор ва самарали усулларда 
фойдаланиш, конлардан заҳираларни тўлиқ охиригача қазиб олиш билан 
бир қаторда кон шароитида ишлатиладиган технологик жиҳозлар ва 
ускуналарининг ишончлилиги, уларнинг узоқ вақт давомида узлуксиз 
ишлашини таьминлаш кабиларни тақазо этади. 
Штангали чуқурлик насослари ёрдамида нефт қудуқларидан қазиб 
олинаётган қатлам суюқлиги таркибий қисмлари ҳар хиллиги, нефт 
қудуқларининг сувланганилик даражасининг ошиб бориш ва унга мос 
равишда қатлам суви таркибида минерал тузларнинг кўпайиб бориши, 
штанга колоннасининг НКҚ девори билан ўзаро ишқаланишлари 
натижасида ейилиши, нефт таркибида водород сульфидининг ва смола-
парафинларнинг бўлиши ва шу каби салбий омиллар насослар иш 
қобилиятига ва уларнинг иш самарадорликларига кескин таъсир қилади. 
Қатлам таркибидаги кум зарралари қазиб олинаётган нефт билан 
бирга чиқиши насосларининг ишқаланувчи қисмлари орасига кириб 
ишқаланиш сиртлари орасида абразив ейилишга олиб келади. Бу эса 
тўғридан-тўғри, насосларнинг унумли ишлашга имконини бермайди, 
шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таьмирлаш ишларини 
тезлаштиради. Нефт қудуқларида ҳимоя воситаларининг қўлланилмаслиги 
натижасида насос ишқаланиш жуфтлари ейилиш жадаллиги катталиги, 
клапанлар герметиклигини талабга жавоб бермаслиги ва амалда насослар 
ўртача икки-уч ой ишлагандан кейин баьзи бирлари алмаштирилишлари 
кузатилади. Таьмирлаш ишларининг кондан узоқда бажарилиши 
насослардан фойдаланиш коэффициентларини янада камайишига сабаб 
бўлади. 
Насосларнинг иш унумдорлигига нефт хом-ашёси таркибидаги 
қумларнинг таьсирини камайтириш мақсадида уларнинг туб қисмларига 


60 
ўлчамлари 3 мм дан юқори бўлган қумлардан тозалаш учун ҳимоя 
фильтрини тавсия қиламан. 
Штангали чуқурлик насосларининг асосий куч узатмали қисми 
бўлган штангалар колоннаси жуда мураккаб шароитларда ишлайди. 
Штангаларнинг НКҚ сирти билан ишқаланишда унинг сирти мухитнинг 
коррозион фаоллиги натижасида емирилиши ва эгриланган қудуқ девори 
билан 
ишқаланиб 
ейилишлари, 
смола-парафинларнинг 
илашувчанлигининг ошишига олиб келади. Айниқса H
2
S таъсирида содир 
бўладиган коррозион дарз кетиш жараёнини смола-парафинлар 
тезлаштиради. 
Ҳар бир тебранишг циклида штанга колоннасига тушадиган 
кучланиш ўзгарувчан тавсифга эга эканлигини ҳисобга олиб, бу кучланиш 
статик шароитдаги максимал қиймати бўйича эмас, балки келтирилган 
қийматларда ҳисоблаш зарур. 
Штангалар механик мустаҳкамлигини ошириш мақсадида уларнинг 
танаси бўйича бутун сиртида полимер қопламалар қоплаш орқали сиртда 
смола-парафин қоплапламаларининг ҳосил бўлишиолди олинади. Чунки 
таклиф этилаётган полимер қопламалар смола парафинлар билан ўзаро 
адгезион жиҳатдан таъсирлашмайди.
Штанга сиртида полимер қоплама учун тавсия этилаётган 
материаллар металл билан энг юқори адгезион мустаҳкамликга эга бўлган 
материаллар ЭП-49Д, П-ЭП-971 ва Полиамид П-12 лардир. Бундай 
қопламалар сиртида смола-парафинларнинг илашиш мустаҳкамлиги 
σ
ил
=0,055…0,08 МПа ни ташкил этади яъни жуда кичик қийматларда.
Насос компрессор қувури деворининг эгриланиши натижасида 
штангалар колоннасини ташкил этувчи штангалар сирти қудуқ девори 
билан ўзаро ишқаланиб ишлаши натижасида ейилиш содир бўлиб бу 
ейилиш натижасида штангаларнинг мустаҳкамлиги кескин камайиши 
содир бўлади, айниқса коррозион муҳитда бу ейилиш янада кескинлашади. 
Тобланган пўлат 20Н2М материалининг НКҚ материали пўлат 40 билан 


61 
ейилиш жадалликлари пўлат 20Н2М учун 150 мкм/1000 м ни ва пўлат 40 
учун 125 мкм/1000 м ни ташкил этади бу турдаги полимер қопламаларнинг 
қўлланилиши 
пулат 
40 
материали 
билан 
ишқаланишда 
сирт 
қопламаларнинг ижобий градиент хоссаларини таъминлайди. 
Сирт қопламанинг ейилиши полиамид П-12 дан тайёрланган қоплама
учун 27,5 мкм/1000 м ни ва унинг билан жуфтликда ишлаган пулат 40 учун 
6,5 мкм/1000 м ни ташкил этади. Ирғалма қурилмалар тебранишлар сонига 
кўра “штанга-НТҚ” ишқаланиш жуфти сирпаниш тезлиги 0,2...1,0 м/с ни 
ташкил этади. Шунинг учун конструктив жиҳатдан қопланаётган сирт 
қоплами қалинлигини σ=0,45…0,75 мм қийматларда олиш етарлидир. 
Штанга колонналари реъбалари ишончли ишлаши учун колоннани 
ўрнатилган буровчи моментлар қийматларида бураш ҳам муҳим 
ҳисобланади. Бу қийматлар 16 мм ли штангалар учун 300 Н
.
м; 19 мм ли 
штангалар учун 500 Н
.
м, 22мм ли штангалар учун 700 Н
.
м ва 25 мм ли 
штангалар учун эса 1070 Н
.
м ни ташкил этади. Буровчи моментнинг етарли 
даражада бўлмаслиги насоснинг ишлаш даврида колонна резьбаларининг 
ечилишига ҳамда муфта ва ниппелларнинг ишдан чиқишларига сабаб 
бўлади.
Насос плунжери ва цилиндр ўртасидаги тирқиш насос иш 
унумдорлигига таъсир этувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Бу 
тирқишнинг ўлчамлари қиймати плунжер ва цилиндрларнинг ишқаланиш 
шароитларини таъминлайди. Плунжер диаметри 32 мм ли насосда 
нефтнинг сирқиб тўкилиши натижасида йўқотишлар сарфи ўрганилганда 
плунжер ва цилиндр орасидаги тирқишларнинг ҳар хил қалинликларида 
уларнинг тўғри чизиқли ўзгариши кузатилади. Плунжер ва цилиндр 
оралиқларидаги тирқишнинг кичик қийматларида нефтнинг сирқиб 
тўкилиши ҳам кам бўлади ва қудуқ чуқурлигининг ошиши билан сирқиб 
тўкилиш ҳам ошиб боради. Масалан, қудуқнинг 710 м чуқурлигига 
туширилган насосдаги сирқиб тўкилиш натижасидаги нефтнинг сарфи 
насос плунжер ва цилиндр оралиқларидаги тирқишнинг қиймати 0,050 мм 


62 
бўлганда Q
1
=145 л/кунни; 0,075 мм бўлганда Q
2
=235 л/кунни; 0,100 мм 
бўлганда Q
3
=645 л/кун ни ташкил этади. 
Тошли кони қудуқларини штангали чуқурлик насослари ёрдамида 
ишлатишда “цилиндр-плунжер” жуфтлиги ўртасидаги тирқишни ҳосил 
қилиш учун учта ўтқазишлар тури танлаш тавсия қилинади:
-
жуфтлик орасидаги тирқиш қийматлари 20-70 мкм дан олинади ва 
асосан чуқур қудуқлардан қазиб олинаётган нефт хом-ашёси таркибида 
механик заррачалар кам бўлган қудуқларда қўлланилади; 
-
нефт тарикбида механик қўшимчалар миқдори бўлганда ва қудуқ 
сувланганлик даражаси ошганда тирқиш ўлчамлари 70-120 мкм оралиғида 
олинади 
-
унчалик чуқур бўлмаган қудуқларда қўлланилиб, қазиб олинаётган 
қатлам суюқлиги миқдори кўп бўлганда ва нефт қовушқоқлиги юқори 
бўлган ҳолларда қўлланилади ва “цилиндр-плунжер” тирқиши қиймати 
120-170 мкм миқдорида олинади.
Газ миқдори кам ва қудуқ маҳсулоти юқори даражада сувланганда, 
насосни динамик сатҳидан 120-150 м пастроқ туширилиши ва насосга 
кириш босими 1,16 - 2,40 МПа бўлиши тавсия этилади. Бу ҳолда Р
пв
= 2 
МПа бўлганда L
н
= 620-650 м оралиқларида олиниши насос зарурий иш 
кўрсаткичларини таъминлаб беради.
Нефт таркибида тажаввузкор H
2
S ва CO
2
ларнинг бўлиши цилиндр ва 
плунжер материалларини углеродли ва легирланган пўлатлардан тайёрлаш 
имкониятини чеклайди. Шунинг учун уларнинг бу мухитларда ишлаши 
мумкин бўлган легирланган пўлатлардан тайёрлашни таклиф қиламан. 

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish