Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


II.3. Минтақа бўйлаб кўчманчи қабилаларнинг тарқалиши



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana15.06.2022
Hajmi0,51 Mb.
#672601
1   2   3   4
Bog'liq
абдураҳмонов ж.

II.3. Минтақа бўйлаб кўчманчи қабилаларнинг тарқалиши 
 
Тадқиқотлар натижаларига қараганда мил. авв. II минг йилликнинг 
охири - I минг йилликнинг бошлари Ўрта Осиё худудларида мураккаб этник-
маданий жараёнлар бўлиб ўтади. Хусусан, жанубий ҳудудлардаги ҳосилдор 
воҳалар ўтроқ деҳқончилик аҳолиси томонидан ўзлаштирила бошланган 
бўлса, шимолий вилоятларда кўчманчи чорвадор қабилалар тарқала бошлади. 
Кўчманчи чорвадорлар ва ўтроқ ахолининг узвий муносабатлари асосида 
ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар авж олди 
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бронза даврига келиб, Ўрта 
Осиёнинг жанубий вилоятларида баланд бўйли, боши чўзинчоқ, юзи тор 
ирқнинг вакиллари тарқалган. Шимолий дашт ва чўл ҳудудларида эса, жануб 
аҳолисидан фарқ қилган боши думалоқ, юзи жуда кенг ва чўзиқ бўлмаган 
қабилалар яшаган. 
Фанда жанубий қиёфали одамлар Ўрта Ер денгизи ирқининг вакиллари 
деб аталади. Улар Олд Осиё, Месопотамия, Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиё, 
Ҳиндистон каби катта географик худудга ёйилганлар. Шимолий қиёфали 
одамлар Жанубий Сибирь худудидан то Қозоғистон, Ўрта Осиёнинг 
шимолий-шарқий қисмида Урал, Волга бўйи ерларигача тарқалган. 
А.Сагдуллаев тадқиқотларига кўра, бронза даврига келиб, Ўрта Осиё 
ҳудудида қадимги жанубий ва шимолий қиёфадаги одамлар вакилларининг 
қўшилиши жараёни бошланади ҳамда айнан мана шу даврга келиб, 
ўлкамизда яшаб ўтган бронза даври қабилалари Ўрта Осиё қадимги 
халқларига асос солганлар. Бу давр ўлкамиз ҳудудларида мураккаб этник-
маданий жараёнлар юз берганлиги билан изоҳланиб, айнан мана шу бронза 
даври қабилалари Ўрта Осиёнинг қадимги элатларига асос солганлар. 
Ўрганилаётган даврнинг хусусияти шундаки, бу даврга келиб жанубий 
ҳудудлардаги ҳосилдор воҳалар ўтроқ зироаткор аҳоли томонидан 
ўзлаштирила бошлаган бўлса, шимолий вилоятларда кўчманчи чорвадор 
қабилалар тарқалиши кучаяди. Кўчманчи чорвадорлар ва ўтроқ аҳолининг 
узвий муносабатлари негизида ижтимоий-иқтисодий ва этник-маданий 
жараёнлар жадаллашади. 
Мил. авв. II минг йиллик ўрталаридан бошлаб Ўрта Осиё ҳудудларига 
шимолий-шарқдан янги этник гуруҳлар кириб кела бошлайди. Уларнинг 
асосий машғулоти чорвачиликдан иборат бўлиб, автохтон маданиятдан 
фарқланувчи мазкур гуруҳлар маданияти фанда «Тозабоғёб маданияти» 
деган ном билан юритилади. 


Этник жараёнлар мураккаб ҳодиса бўлиб, мутахассислар 
таъкидлаганидек, ўзбек халқининг келиб чиқиши тарихини ўрганишни қанча 
эрта даврлардан бошласак, унинг таркибида ҳозирги кунларгача сақланиб 
келаётган ирқий ва этник унсурларнинг маҳаллий халқ тарикбига кирган 
даври ва унинг нисбий миқдори тўғрисида шунчалик кенг фикр юрита 
оламиз. Олдинга кетиб айтадиган бўлсак, замонавий ўзбек халқи 
антропологиясида ҳам мўғул ирқига хос унсурлар камчиликни ташкил 
қилгани ҳолда, европа ирқи унсурлари устунлик қилади. Шундай экан 
ўзбекларни тўла мўғул ирқига мансуб деб ҳисобловчи фикрлар илмий асосга 
эга эмас. 
Ўзбек халқи ўзининг шаклланиши жараёнида бир неча муҳим 
боқичларни бошдан кечирган. Мазкур босқичлар маълум тарихий даврларда 
ўлкамиз ҳудудига турли халқларнинг бостириб кириши ҳамда хақлар ва 
маданиятларнинг мураккаб аралашуви жараёнлари билан боғлиқ. 
Аҳамонийлар истилоси, Македониялик Александрнинг юришлари, Араблар 
босқини, Мўғуллар истилоси ва бошқалар шулар жумласидандир. Ушбу 
истилолар Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон халқларининг маданияти, тили 
ҳамда турмуш тарзига маълум даражада ўз таъсирини ўтказган, албатта. 
Аммо бу юришлар туб аҳолининг ирқи ва этник қиёфасини, антропологияси 
ва тилини, маданияти ва урф-одатларини кескин ўзгартира олмаган. 
Замонавий тадқиқотлар ўзбекларга хос антропологик қиёфа 
Сирдаёнинг ўрта ҳавзаси, яъни Тошкент воҳаси, Фарғона водийси, Хоразм 
ҳамда Жанубий Қозоғистон ва Еттисув минтақасида мил. авв. I минг 
йилликнинг иккинчи ярмида шакллана бошлаганлигини кўрсатади. 
Ўзбек халқи аждодлари шаклланишининг муҳим босқичларидан яна 
бири Эфталийлар давлати ва Ғарбий турк хоқонлиги даврига тўғри келади. Бу 
пайтга келиб туркий тилда сўзлашувчи элатларининг бир-бирлари билан 
қўшилиши ва шаклланиши учун қулай шароит етилади. Гарчи, мазкур 
давлатлар ҳудудларида яшовчи халқлар туркий ва эроний тилларда сўзлашиб, 
улар аралаш этносларни ташкил қилган бўлсаларда, иккала давлатда ҳам 
туркий тил устунлик қилган. Эфталийларнинг тили хусусида мутахассислар 
ўртасида турлича қарашлар мавжуд бўлсада, уларнинг туркий халқлар 
бўлганлиги ҳақиқатга яқин. Эфталийлар ўз ҳукмдорларини ябғу деб аташган. 
Бундай атама фақат туркий халқларга хос бўлиб, форслар эса ўз 
ҳукмдорларини шоҳ ёки подишоҳ деб аташган. Кўриб чиқилаётган даврда 
туркий халқларнинг монолит этник тил бирикмалари қарор топиб, улар 
Эфталийлар давлати ва Ғарбий Турк ҳоқонлигининг асосий таянчи бўлиб 
қолдилар. 



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish