Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар



Download 3,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/142
Sana29.03.2022
Hajmi3,01 Mb.
#516199
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   142
Bog'liq
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

 
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
11.
Фойда солиғини Ўзбекистонда жорий этилиш тарихи қандай? 
12.
Юридик шахслар фойда солиғини тўловчилари кимлар? 
13.
Ўзбекистон Республикасининг резидент ва норезидентлари кимлар ва 
улар қандай тартибда солиққа тортилади? 
14.
Солиқ объекти ва солиққа тортиш базаси қандай аниқланади? 
15.
Жами даромад таркиби нималардан иборат? 
16.
Жами даромаддан чегирмалар таркиби нималардан иборат? 
17.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари қайси 
мезонлар асосида табақалаштирилган?
18.
Юридик шахсларнинг қандай фойдаси юридик шахслар фойда 
солиғини тўлашдан озод этилади? 
19.
Юридик шахсларнинг қандай харажатлари солиққа тортиладиган 
даромаддан камайтирилади? 
20.
Фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш муддатлари 
қандай белгиланган? 



Вахабов А.В. ва бошқ. Хорижий инвестициялар.-Т.: Молия, 2010 йил.87-88 б. 
10

Маъруза 11. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ (2-соат) 
Режа: 
 
1. Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тизимида жорий қилиниши ҳамда иқтисодий 
аҳамияти. 
2.Солиқ тўловчилар. 
3.Солиқ солиш объекти.
 
Солиқ солишдан озод этиш
4. Солиқ базаси.
 
Солиқ базасига тузатиш киритиш
5. ҚҚС солиқ ставкаси ва солиқни ҳисоблаш механизми 
6. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш 
тартиби.
1.
Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тизимида жорий қилиниши ҳамда 
иқтисодий аҳамияти 
Барча билвосита солиқлар каби ҚҚС ҳам асосан солиқларнинг фискал 
функқиясини бажаради, унинг жорий қилишдан асосий мақсад давлат бюджетини маблағ 
билан тўддириш билан боғлиқ бўлган. ҚҚС солиқ тушумларини нарх-навонинг ўсиши 
билан тўғридан тўғри боғлаб турганлиги учун у бюджет маблаюгарини инфляқия 
бўлиишигидан сақлаб қолувчи воситалардан бири ҳисобланади. 
Бундай ҳолатда солиққа солиш объекти бўлиб товарнинг ёки хизматнинг сотиш 
нархи хизмат қилади. ҚҚС солиққа солиш системасида ҳар бир ишлаб чиқарувчи (сотиб 
олувчи) ўзининг ҳаридоридан (буртмачисидан) қонунда кўзда тутилган солиқ суммасини 
ундиради ва аввал хом-ашё сотиб олишда солиқнинг тўланган қисми мавжуд бўлса, уни 
чегириб ташлаб, қолган қисмини бюджетга тўлайди. Солиқларни таснифлаш жиҳати 
бўйича солиққа тортиш объектини баҳолаш даражасидан келиб чиқиб, ҚҚС реал солиқлар 
туркумига киради. Солиқ солиқни тўлаш олди-сотди жараёнидан келиб чиқади ва солиққа 
тортиш субъектининг молиявий ҳолатини ҳисобга олмайди. 
ҚҚС Ўзбекистонда қўллана бошлашининг асосий сабаби Солиқ солиқ бўйича 
дунё ҳамжамиятининг бу борадаги тажрибаси бўлди. Ривожланган давлатларнинг 
тажрибаси билвосита солиқлар ривожланиб бориб, ягона қўлланиладиган солиққа, яъни 
Солиқ давлатларда бир текисда тақ-симланадиган қўшилган қиймат солиғига айланишини 
кўрсатди, шу билан бир вақтнинг ўзида, бирон бир товарлар гуруҳини сотилишига 
ҳалақит қилмайди ва халқ хўжалигидаги молия тақсимланишини ўзгартирмайди. 
ҚҚС биринчи бор 1954 йил Франқияда М.Лоре таклифига мувофиқ жорий 
қилинган ва қисқа муддат ичида кўпгина давлатларда қўлланила бошланди. ҚҚС 
Ўзбекистонда қўлланилиш даврига келиб 43 та давлатда, шу жумладан барча Европа 
иттифоқидавлат, қўлланилган.
1992 йилдан бошлаб ҚҚС мустақил Ўзбекистон солиқ системасида ажралмас 
қисмига айланди. 
Қўшилган қиймат солиғининг 
суммаси кўрсатилган ҳисобварақ-фактурасининг 
мавжудлиги эса олди-сотдининг асосий ва принқипиал вақтини белгилаб, фирманинг 
Солиқ солиқ мажбурияти ҳақида маълумотни беради. Шунинг учун ҳам ҳисобварақ-
фактуранинг тўлдирилиши бўйича қатьий қоидаларга бўйсуниш талаб этилади. 
Қўшилган қиймат солиғи бошқа солиқларга нисбатан жуда кўп афзалликларга эга. 
Улар қуйидагилардан иборат: 
• ҚҚС маҳсулотнинг сотув нархига қўшилмай унинг устига қўйилиб, ҳаридор 
томонидан тўлаб берилади, бу ўз вақтида ишлаб чиқаришнинг ҳаражатларига ва 
рентабеллигига таъсир этмайди; 
• солиққа тортиш объекти маҳсулотнинг бутун ишлаб чиқариш жараёнида ягона 
солиқ ставкасида аниқланиши «маҳсулот сотишнинг охирги босқичида солиқ суммасини 
йиғилиб қолишдан сақлайди ва солиққа тортиш жараёнида қайта-қайта ҳисобланишнинг 
олдини олади; 



Вахабов А.В. ва бошқ. Хорижий инвестициялар.-Т.: Молия, 2010 йил.87-88 б. 
11

• солиқ ундириш системасининг соддалиги солиқ органи учун ҳамда солиқ 
тўловчилар учун ҳам қулайлик яратади. ҚҚСни ҳисоблаш жараёни ўз-ўзини текшириш 
жараёни деса ҳам бўлади, чунки кейинги сотиб олувчи аввалги таъминотчини ҳисобварақ-
фактурасида тўланган солиқ суммасини белгилашда тўғри қўйилишини текшириб боради; 
• қўшилган қиймат солиғи тармоқ ва корхоналарнинг иқтисодий фаолият 
турларидан, капитал жамғармасидан, ишлаб чиқариш туридан, катта-кичиклигидан 
қатъий назар бир хилда солиққа тортиш даражаси қўлланилади; 
• кўпгина давлатларда корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини четга 
экспорт қилувчи фирма-экспортерларга уларни қўллаб қувватлаш мақсадида экспорт 
қилинган маҳсулот сотув нархига кирган қўшилган қиймат солиғини бир қисмини давлат 
томонидан қайтариб берилади. ҚҚСнинг ҳисоблаш системаси эса экспорт қилинаётган 
маҳсулотни фирма томонидан ишлаб чиқариш учун кетган реал ҳаражатларини ҳисоблаб 
чиқриш имкониятини беради. Маҳсулоглар импорт килинаётганда ҚҚС протекқия 
сиёсатини юритиш учун қўлланилади. Демак, ҚҚСни ташқи иқтисодий муносабатларни 
тартибга солиб туриш учун фойдаланиш мумкин; 
• қўшилган қиймат солиғининг
хужжатларда алоҳида кўрсатилиб ёзилишлиги 
уни тўлашдан қочиш ҳолатларни қийинлаштиради; 
• ҚҚС бозор иқгасодиётини солиқлар ёрдамида тартибга солишда даромад 
(фойда) солиғи ставкасини пасайтирилиши натижасида бюджетнинг даромад қисмидаги 
йўқотишларни қоплаш учун тактик восита сифатида ишлатилади. 

Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish