Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/142
Sana29.03.2022
Hajmi3,01 Mb.
#516199
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   142
Bog'liq
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

5.
 
Суғурта фаолиятининг молиявий асослари 
Суғурта ташкилотларининг молияси 
табиий офатлар, кутилмаган ҳодисалар 
натижасида етказилган зарарларни қоплаш ва уларни олдини олиш мақсадида шаклланган 
пул ресурслари фондлари билан боғлиқ муносабатларни ифода этади. 
Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин марказлашган суғурта 
фонди ўрнига марказлашмаган давлат аксиядорлик ва хусусий суғурта компанияларининг 
молияси шаклланди. 
Мустақиллик йилларида суғурта марказлашган тартибда эмас, балки марказлашмаган 
тартибда бошқарила бошланди. Ҳозирда ҳар бир суғурта ташкилоти ўзининг мустақил 
молиясига эга бўлиб, улар орасида давлат аксиядорлик суғурта ташкилотлари 
Ўзагросуғурта, Кафолат, Ўзбекинвест ва Мадад суғурта ташкилотларининг мустақил 
молиялари марказий ўрин тутади. 
Суғурта ташкилотларининг молиясини ташкил этувчи пулмуносабатлари икки 
йўналишда амалга оширилади: 

Суғурта ҳимояси ташкил қилиш билан боғлиқ пул муносабатлари. 

Суғурта фондини ташкил қилиш билан боғлиқ пул муносабатлари. 
Суғурта ҳимоясини шакллантирувчи пул муносабатлари яна икки босқичдан ўтади




Биринчи босқичида суғурта фондини шакллантирувчи тақсимлаш муносабатлари; 

Иккинчи босқичда ундан фойдаланиш билан боғлиқ инвестисия муносабатлари. 
Суғурта фондлари тариф асосида ҳисобланадиган суғурта тўловлари асосида 
шаклланади. 
Суғурта тўловларини қабул қилиш ва унинг сарфланиши бир вақтда содир 
бўлмасдан, турли вақтларда содир бўлади. Тўпланган суғурта маблағларининг бир 
қисми суғурта ташкилоти ихтиёрида қолади. Лекин бозор иқтисодиёти даврида суғурта 
ташкилоти фақат ўз харажатларини қоплаш билан чегараланмай, балки фойда олишни 
ҳам кўзда тутади. 
Лекин шуни айтиш керакки, бу ўринда «фойда» атамаси шартли маҳнода 
қўлланилади, чунки суғурта ташкилотлари миллий даромад ҳосил қилишда 
қатнашмайдилар. Шунинг учун суғурта ташкилотлари катта хажмда фойда олишга 
интилмасликлари керак, чунки бунинг натижасида суғурта ташкилоти билан суғурталанувчи 
ўртасидаги эквивалентлик тамойили бузилади. Фойда деганда шундай ижобий натижа 
кўзда тутиладики, суғурта ҳимоясини амалга ошириш мақсадида даромадларнинг 
харажатлардан ошган ҳолда мувозанатланиши таҳминланади. Шунга қарамасдан ҳудудда 
камроқ зарар кўрилса, суғурта ташкилотларининг фойда миқдори баҳзан юқори бўлиши 
мумкин. 
Суғурта ташкилотлари фойдасининг асосий манбаи унинг инвестисия фаолияти 
ҳисобланади. Бу фаолият натижасида суғурта фонди маблағларининг бир қисми 
тижорат мақсадларини кўзлаб сарфланади. 
Суғурта фаолиятининг мақсади улкан ижтимоий аҳамиятига эга бўлган 
кўрсатиладиган хизматлар бўлса, инвестисия фаолиятининг мақсади эса фойда олишдан 
иборат. Ҳақиқатдан ҳам бу икки йўналиш ўзаро узвий боғланган. 
Шундай қилиб суғурталанувчининг молиявий барқарорлигининг негизи уларнинг 
устав капиталини ва суғурта захираларини мавжуд бўлиши, шунингдек, қайта суғурта 
қилиш тизимидан олинган манфаатдорлик ҳисобланади. 
Суғурта ташкилотлари даромад ва харажатларининг мувозанати уларнинг 
барқарорлигини ифода қилади.Суғурта ташкилотлари зиммаларига олган суғурта
мажбуриятларининг бажарилишини таҳминлаш мақсадида шахсий суғурта бўйича бўлғуси 
тўловлар, мулкий ва жавобгарлик суғуртаси бўйича захираларни вужудга келтирадилар. Бу 
захиралар мусодара қилиниши мумкин эмас. Суғурта ташкилотлари солиқлар тўлангандан 
кейин қоладиган ва ўз ихтиёрларига келиб тушадиган даромадларидан ўз фаолиятларини 
таҳминлаш учун зарур бўлган фондлар ташкил қилишлари мумкин. 
Суғурта ташкилотларининг даромадлари суғурта тадбирларидан келадиган 
даромадлардан, инвестисия фаолиятларидан ва бошқа тушумлар ҳисобидан шаклланиши 
мумкин. Суғурта тўловлари суғурта ташкилотларининг бирламчи даромадидир. Унинг 
асосида суғурта маблағларининг доимий харажатлари амалга оширилади, шу билан бирга у 
инвестисия фаолиятини маблағ билан таҳминлашининг манбаи ҳисобланади. 
Суғурта харажатларига маблағ сарфлаш билан унинг ихтиёрига даромадларнинг 
келиб тушиши ўртасида муайян вақт ўтади. Бу вақт давомида даромад билан харажатнинг
фарқидан, яҳни даромадларни харажатлардан ошган қисмидан фойдаланиш мумкин. 
Шахсий суғуртада захира маблағлари 10 йил ва ундан кўп даврда суғурта ихтиёрида 
бўлиши мумкин ундан ташқари алоҳида захира фондлари шаклланади. Демак, улар ўн 
йиллар давомида ҳаракациз ётиши мумкин. Бу имкониятлар суғурта фондидан қарз фондини 
шакллантиришга, тижорат муносабатларида қатнашишга имкон беради. 
Суғурталовчининг бу маблағлари иқтисодиётнинг ҳар бир тармоғига кредит бериш, 
қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин. 
Бундан ташқари, суғурта ташкилотлари кадрлар тайёрлаш, маслаҳат бериш ва 
бошқа хизмат кўрсатишдан ҳам даромад олишлари мумкин. 
Суғурта ташкилотларининг харажатлари суғурта фондининг тақсимланиши 
жараёнида шаклланиши мумкин. Бу харажатлар икки бир-бирига боғлиқ иқтисодий 
жараёнга хизмат қилади. 



Суғурта 
бўйича 
зарарларни 
қоплаш 
мажбуриятларини 
суғурталанувчиларга тўлаш. 

Суғурта ташкилоти фаолиятини маблағ билан таҳминлаш. 
Харажатларни қуйидаги моддаларга ажратиш мумкин. 
1.
Суғурта қопламалари ва суғурта таҳминотига маблағ ажратиш 
2.
Суғурта резервларига маблағ ажратиш 
3.
Огоҳлантириш тадбирларига маблағ ажратиш 
4.
Маблағлардан бир қисмини қайта суғурталашга ўтказиш 
5.
Суғуртани бошқаришга маблағ ажратиш 
6.
Бошқа харажатлар 
Бу харажатларнинг ҳаммаси суғурта хизматларининг таннархини ташкил қилади. 
Даромад ва харажатларни таққослаб суғурта тадбирларининг якунлари аниқланади. 
Бу кўрсаткич суғурта ташкилотининг барча фаолияти ва суғурталашнинг ҳар бири бўйича 
ҳисобланади. 
Молиявий натижа икки кўрсаткич билан ифодаланади: 
1.
Суғурталовчининг фойдаси (зарари) 
2.
Бадаллар резервининг кўпайиши. 
Суғурта тадбирларидан олинадиган фойда суғурта хизматлари кўрсатиш баҳоси 
билан унинг таннархи ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланади. Даромадлик даражаси 
рентабеллик сифатида йиллик фойда миқдорини йиллик суғурта бадаллари миқдорига 
муносабати сифатида аниқланади. 
Суғурта тадбирларидан олинадиган фойдадан ташқари инвестисия тадбирларидан 
ҳам фойда олиниши мумкин. 
Суғурта ташкилотининг суғурта тадбирлари ва инвестисия фаолиятидан олинадиган 
даромадлари даромад солиғига тортилади. 
Суғурта ҳодисаларининг тасодифий содир бўлиши қулай шароитлар ва айрим 
йилларда ортиқча маблағлардан захира фондини шакллантиришни тақозо этади. Бу тадбир 
суғурта ташкилотлари молиявий аҳволини баркарор бўлишини таҳминлайди. 
Резерв-(захира) фондларини манбаи нетто ставкасининг ортиб қолган маблағи бўлиб, 
бу қолдиқ, йилдан йилга кўпайиб ва ноқулай йилда сарфлаш учун тўпланиб борилади. 
Ноқулай йилларда харажатларнинг даромадларидан ортган қисми ана шу резерв фондлари 
ҳисобидан қопланади. 
Суғурта соҳасида зарарнинг 3 хили кузатилади. 
Биринчи хилга ҳар йили такрорланиб турадиган бир меҳёрдаги зарарлар хажми
киради, иккинчисига ўртача зарардан кўпроқ содир бўлган зарарлар, учинчисига эса 
улкан сифатлар натижасида ҳосил бўлган катта миқёсдаги зарарлар киради. Биринчи ва
иккинчи хил зарарларни суғурта ташкилоти ҳисобидаги захира фондлари ҳисобидан 
қопланса, учинчи хилдаги зарарлар эса катта миқдордаги захира фондини ташкил 
қилишни талаб қилади. 
Катта миқдордаги захира фондлари бир неча суғурта ташкилоти иштирокида ташкил 
қилиниши мумкин. Бундай фондларни ташкил қилишда қайта суғурталаш усулларидан ҳам 
фойдаланилади. Бундан ташқари суғурта захираларини шакллантиришда бадаллар 
резервлардан ҳам фойдаланилади. 
Суғурта компанияси молиявий хўжалик фаолиятининг асосий умумлаштирувчи 
кўрсаткичларига маблағлар тушумлари ва ишлаб чиқариш харажатларига ажратиладиган 
маблағлар, захиравий фондлар, иш юритиш харажатлари киради. 
Солиқ тўлангандан кейин колган даромаддан компаниянинг фондларини ташкил 
қилиш ва кўпайтиришга йўналтирилган маблағлар иш ҳақи фонди, ижтимоий 
ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва моддий рағбатлантириш фондлари чегириб 
ташлангандан кейин соф фойда аниқланади. Бу фойда дивидендлар шаклида аксиядорлар 
орасида эгалик қилаётган аксиялари сонига қараб пропорсионал тақсимланади 



Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish