Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
ва услубий жиҳатдан узвийлиги
«Геомеханика» фани 3-4-семестрда ўқитилади.
Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий илмий фанлар (олий математика, информатика ва ахборот технологиялари, физика, назарий механика), умумкасбий фанлар (геодезия, чизма геометрия, чизмачилик ва мухандислик графикаси, геология, кончилик ишлари асослари, амалий механика, бурғилаш портлатиш ишлари) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга булишлиги талаб этилади
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Кончилик корхоналарида кончилик ишларини лойиҳалаш, кончилик ишларини бехатар олиб бориш, ер қаъридан оқилона фойдаланиш ишлари физик-механик тадбирлар асосида амалга оширилади.
Шунинг учун ҳам “геомеханика” фанига алоҳида талаблар қўйилади. Жумладан, тоғ жинсларининг физик-механик ва геолого-петрографик хусусиятлари назариясини мукаммал ўрганиш, тоғ жинсларини структураси, текстураси, деформация ва уларни турлари, тоғ жинсларининг мустаҳкамлик ва деформацион хоссаларини ўрганиш усулларини ва кон массивининг тузилиши ва механик хусусиятлари кончилик ишларининг ажралмас қисмидир.
Кончилик корхоналарида кончилик ишларини лойихалаш, кончилик ишларини бехатар олиб бориш, ер каъридан окилона фойдаланиш ишлари геомеханика тадбирлар асосида амалга оширилади. Шунинг учун хам геомеханика фанига алохида талаблар қўйилади. Жумладан, тоғ жинсларининг деформацион тавсифини аниқлаш, тажрибавий синаш маълумотлари, тоғ жинсларининг парчаланиш шароитларига қараб кон массивининг бошланғич кучланиш холатини бахолаш, мухофазаланган худудлар ва юкори кон босими мавжуд бўлган зоналарнинг тузилиши, кон лахимларини объект тагидан бехатар қазиб ўтказишнинг унсурларини лойихалаш кончилик ишларининг ажралмас қисмидир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Йўналишнинг ўзига хос хусусиятлари дастурни интерактив усулларда ўзлаштиришни тақозо қилади. Бунда асосий эътибор аудитория машғулотларида ва мустакил ишда ўзлаштириладиган чукурлаштириладиган назарий билимларга, хамда объектив жараёнлар ва ходисаларга нисбатан дунёкарашни шакллантиришга каратилади; дунёкарашни шакллантиришда маъруза машғулотларига катта ўрин ажратилади.
Дастурий материалларни ўзлаштириш тўрт хил:
-муаммоли таснифдаги мавзулар бўйича;
-мустақил ўзлаштирилиши мураккаб бўлган бўлимлар бўйича;
-таълим олувчиларда алохида қизиқиш уйғотувчи бўлимлар бўйича; -олдинга силжиган (продвинутые) маърузаларни интерфаол усулда ўқиш йўли билан;
-мустақил таълим олиш ва ишлаш, коллоквиумлар ва мунозаралар жараёнида ўзлаштириладиган билимлар бўйича машғулотлар ўтказиш йўли билан амалга оширишни назарда тутади. Мустақил иш жараёнида талаба таълим технологияларига оид адабиётлар, интернет материаллари билан ишлашни уддалашини намоён қилиши, аудитория машғулотлари пайтида қабул қилган ахборотни тўғри мушохада қилиш қобилиятини кўрсатиши зарур. Дастур талабалар билимини рейтинг-назоратидан фойдаланадиган ўқув жараёнини ташкил килишнинг янги принциплари асосида амалга ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |