Қишлоқ хўжалиги бўйича асосий капиталга киритилган
инвестициялар
Йиллар
№ Кўрсаткичлар
ўлчов
бир
лиги
2
010
2
011
2
012
2
013
2
014
2
015
2
016
1
Қишлоқ хўжалиги асосий фаолият
тури бўйича асосий капиталга
киритилган инвестициялар ҳажми
млн.
сўм
5
300
21
,3
9
418
86
,8
1
087
399
,7
1
333
515
,4
1
445
378
,5
1
375
484
,4
1
646
442
,6
2 Қишлоқ хўжалиги асосий фаолият
тури бўйича асосий капиталга
киритилган инвестициялар улуши
жамига нисбатан фоизда
%
3,
5
5,
2
4,
8
4,
6
4,
1
3,
3
3,
3
3 Қишлоқ хўжалиги асосий фаолият
тури бўйича асосий капиталга
хорижий инвестиция ва кредитлар
ҳажми
млн.
сўм
37
6
77,
8
1
763
79
,7
1
334
06
,3
1
677
81
,2
1
574
91
,8
64
8
32,
7
1
717
64
,9
4 Қишлоқ хўжалиги асосий фаолият
тури бўйича асосий капиталга
хорижий инвестиция ва кредитлар
ҳажми улуши жамига нисбатан
фоизда
%
0,
9
4,
6
2,
9
3
2,
2
0,
8
1,
6
266
Инвестиция Марказлашмаган молиялаштириш манбаларининг
39%ини корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ташкил этади.
Бу корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми ўз фаолиятларини
кенгайтириш ҳамда техник ва технологик қайта қуроллантириш
мақсадидаги инвестицияларини авваламбор ўз маблағлари
ҳисобидан амалга оширишлари билан боғлиқ. Шунингдек, нефть ва
газ қазиб чиқариш учун имконияти бор барча ҳудудларда ( Устюрт,
Бухоро-Хива, Хисор, Сурҳондарё ва бошқа ҳудудларда) қидирув
бурғулаш ишларининг олиб борилиши, газни десулфуризацияловчи
3 та янги блок қурилиши, Шўртан газ кимё комплекси ишлаб
чиқариш қувватини кенгайтириш, Газли газ конларини комплекс
ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва бошқа кўплаб газ -кимё саноатини
ривожлантириш ва кенгайтиришга юналтирилган инвестициялар
ҳам бошқа молиялаштириш манбалари билан корхона ва
ташкилотларнинг ўз маблағлари иштирокида амалга оширилмоқда.
Тўғридан тўғри ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар
ҳисобидан ўзлаштирилаётган инвестициялар ҳажми тобора ортиб
бормоқда. 2017 йилда ушбу молиялаштириш манбаи ҳисобидан
инвестициялар
жами
марказлашмаган
молиялаштириш
манбаларининг 27%ини ташкил этди. Бунда қуйидаги йирик
инвестиция лойиҳаларининг улуши катта: Кандим конлар гуруҳини
ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва газни қайта ишлаш заводини қуриш
ишлари (1 босқич), Хисор ва Устюрт инвестиция блоки ҳудудида
углеводород конларида қазиб чиқаришни йўлга қўйиш, Қарши
туманида текстиль комплексини ташкил этиш (2 босқич), уяли
алоқа тизимини кенгайтириш, миллий уяли алоқа оператори
тармоғини шакллантириш ва бошқа инвестиция лойиҳалари.
Асосий капиталга инвестицияларнинг иқтисодий фаолият турлари
бўйича таркибида юқорида таъкидлаб ўтилганидек тоғ-кон саноати
етакчилик қилмоқда. Ушбу тармоқда жами молиялаштириш
манбалари ҳисобидан 12 405,3 млрд сўм ёки жами асосий капиталга
киритилган инвестицияларнинг 20,4 %и ўзлаштирилган. Шундан 10
267
895,0 млрд сўм ёки жами инвестицияларнинг 17,9%и табиий газ
қазиб чиқариш учун йўналтирилган.
Турар жой қурилишига инвестициялар аҳолини намунавий
лойиҳалар асосида қурилаётган ва арзонлаштирилган уй-жойлар
қурилиши бўйича давлат дастурларининг амалга оширилиши ҳамда
аҳоли томонидан якка тартибдаги турар-жойлар қурилиши
ҳажмлари билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш саноатига инвестициялар
ҳажми 8746,8 млрд сўмни ва жами инвестициялардаги улуши 14,4
%ни ташкил этди. Ишлаб чиқариш саноати таркибида энг кўп
инвестиция ўзлаштирилган 3 фаолият тури қуйидагилар:
металлургия саноати 1 305,6 млрд сўм (жами асосий капиталга
инвестициялардаги улуши 2,2%), озиқ-овқат, ичимлик, тамаки
маҳсулотлари ишлаб чиқариши 1.265,4 млрд сўм (2,1%), текстиль
маҳсулотлари ишлаб чиқариши 1 177,7 млрд сўм (1,9%). Жорий
даврда 16 309,0 млрд сўм ёки асосий капиталга инвестицияларнинг
26,9%и хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан амалга
оширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси кафолати
остидаги хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан амалга
оширилаётга инвестиция лойиҳалари: Ангрен эркин иқтисодий
зонасида қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналарини конвейр
усулида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, кимё саноатида азот
кислотасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Бухоро ва Самарқанд
вилоятларида канализация тизимини тозалаш иншоотларини
реконструкция қилиш, Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл
туманларини ичимлик суви билан таъминлаш тизимини яхшилаш,
ҳудудий автомобиль йўлларини ривожлантириш (2 ва 3 босқич),
Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимида энергия тежовчи
технологияларни жорий этиш каби лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ҳудудлар кесимида асосий капиталга хорижий инвестиция ва
кредитларнинг ўзлаштирилишида Республиканинг 3 та ҳудуди
Бухоро вилояти, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти Республика
бўйича жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг 76%ини
қамраб олган. Бу юқорида санаб ўтилган йирик инвестиция
268
лойиҳаларини айнан шу ҳудудларда амалга оширилаётганлиги
билан изоҳланади.
Мазкур соҳадаги корхона чет эллик ҳамкорлар билан
биргаликда очилса:
• нефть ва газ қазиб чиқарилган кундан бошлаб 7 йилга
даромад (фойда) солиғидан;
• хорижий ҳамкорлар улушига мансуб капиталдан олинадиган
даромад ва мулк солиғидан озод қилинади.
Енгил саноат соҳасида:
• тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар қўшимча
қиймат солиғидан ташқари барча солиқлардан озод қилинади;
• ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқариш ускуналари, эҳтиёт
қисмларни импорт қилишда корхоналар божхона тўловларидан
озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11
апрелдаги “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни
жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда инвестиция муҳитини
янада
яхшилаш,
хусусийлаштириш,
ишлаб
чиқаришда
инновациявий фаолиятни модернизация қилиш, техник жиҳатдан
қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, ортиқча ишчи кучи
мавжуд бўлган минтақаларда янги иш жойларини яратиш
дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий
инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек, хорижий
инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни
таъминлашга қаратилган. Унга кўра, тўғридан-тўғри хусусий
хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари
корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад солиғи, мулк солиғи,
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни
ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун
белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек, Республика йўл
жамғармасига
мажбурий
ажратмалар
тўлашдан
хорижий
инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда озод қилинади:
269
¾ 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3
йил муддатга;
¾ 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ
долларигача - 5 йил муддатга;
¾ 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил
муддатга.
Иқтисoдиёт
вaзирлиги,
Тaшқи
иқтисoдий
aлoқaлaр,
инвeстициялaр вa сaвдo вaзирлиги, Мoлия вaзирлиги, бoшқa
мaнфaaтдoр тузилмaлaр қисқа муддaтлардa xoрижий инвeстoрлaр
фaoлияти учун ярaтилгaн aмaлдaги шaрoитлaрни чуқур вa тaнқидий
ўргaниб чиқиш ҳaмдa тўғридaн-тўғри xoрижий инвeстициялaрни
жaлб қилишни рaғбaтлaнтиришгa дoир қўшимчa чoрa-тaдбирлaрни
aмaлгa oшириш бўйичa тaклифлaрни ишлаб чиқишга киришган.
Ушбу тaклифлaрни тaйёрлaшдa мaвжуд нoрмaтив бaзaни,
инвeстoрлaрни жaлб этиш вa xoрижий инвeстициялaр иштирoкидa
тaшкил қилингaн кoрxoнaлaрни рўйxaтгa oлишнинг тaртиб-
қoидaлaрини, улaрни ҳимoя қилиш бўйичa ишoнчли кaфoлaтлaрни
янaдa
тaкoмиллaштириш
мaсaлaлaригa aлoҳидa
эътибoр
қaрaтилмоқда.
Ўзбекистон
Республикасида
иқтисодиётнинг
устувор
тармоқларини ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни
жалб қилиш сиёсати мавжуд маблағлардан, вақт ва имкониятдан
самарали фойдаланишга, амалдаги шарт-шароитлардан келиб
чиқиб, бойликларни самарали жойлаштириш ва шу йўл билан
республика иқтисодиётини юксалтириш, унинг жаҳон иқтисодий
тизимига қўшилишига рағбатлантириш йўли билан инвестиция-
ларни иқтисодиётнинг устувор тармоқларига жалб қилишга ҳамда
улардан самарали фойдаланишга қарати (10.2.2.-расм).
270
Do'stlaringiz bilan baham: |