Амалиёт раҳбарининг вазифалари
Педагогик амалиёт мудири:
1) Институт бўйича амалиётни ташкил этиш, уни режалаштириш ва амалиёт натижаларини ҳисоблашни таъминлайди. Институт миқёсида амалиёт ўтказишнинг режа-графигини ишлаб чиқади.
2) Халқ таълим бўлими ходимлари билан келишилган ҳолда педагогик амалиётнинг ўтказиш базаси сифатида мактаб ёки бошқа ўқув муассасаларини танлайди.
3) Педагогик амалиётда қатнашувчи мактаб институт ходимларининг тушунтириш ва якуний йиғилишларини ташкил этади ва ўтказади.
4) Факультетларда ўтказиладиган тушунтириш ва якуний анжуманларда қатнашади;
5) Гуруҳ раҳбарлари, услубчи ўқитувчиларни ҳамда амалиёт раҳбарлиги бўйича мактаб маъмурияти ва ўқитувчилари ишларини назорат қилиб туради, талабалар томонидан ўтказилаётган машғулотларга ва бошқа хил машғулотларга киради (қатнашади), амалиётни ташкил этиш бўйича рўй берган камчиликларни йўқотиш чораларини кўради;
6) Амалиётга раҳбарлик қилаётганларга берилаётган иш ҳақи ҳужжатларини назорат қилади.
7) Педагогик амалиёт бўйича умумий ҳисобот ёзади ва уни ўқув ишлар бўйича проректорга топширади.
8) Амалиётнинг ўқув-услубий тажрибаларини умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини киритади, талабаларнинг педагогик амалиётига доир масалалар кўрилаётган кафедра йиғилишларида иштирок этади.
9. Энг яхши ташкил этилган педагогик амалиёт раҳбарини, кафедрани ва факултетни рағбатлантирилади.
10. Илғор тажрибаларни оммалаштириш ва педагогик амалиётни сифатли ўтказишни таъминлашда методик қўлланма, кинофильм ва кўргазмали материаллар билан таъминланади.
2. Амалиётнинг гурух ўқитувчиси:1
1) Амалиётчиларга бевосита раҳбарлик қилишни амалга оширади.
2)Педагогик амалиёт бўйича тушунтириш ва якуний анжуманларни ташкил этади ва ўтказади: амалиётнинг бошланишида ва охирида амалиётни ўтаётган таълим муассасаси директори ўтказадиган йиғилишда қатнашади.
3) Педагогика кафедраси вакили, услубчи ўқитувчи, муассаса раҳбари ва ўринбосари билан биргаликда талабаларни гуруҳлар бўйича тақсимлайди, талабаларнинг индивидуаль режаларини тасдиқлайди ва уни бажарилишини назорат қилади, талаба ўтказган машғулот ва машғулотларни гурухдан ташқари машғулотни тахлилини ташкил этиб беради.
4)Талабаларнинг амалиёт даврида бажарган ишлари ҳисоботи ҳужжатларини текширади ва амалиётда иштирок этаётган кафедра вакиллари, ўқитувчилар ва гуруҳ ўқитувчилари билан биргаликда амалиётга дифференцияланган баҳо қўйиб чиқади.
5)Амалиётда иштирок этаётган ўқитувчилар билан тушунтириш-услубий ишларни олиб боради.
6) Талабаларининг педагогик амалиёти бўйича ҳисобот тузади.
Do'stlaringiz bilan baham: |