Ўйиннинг жaдaллиги – ўйинни дaвом этиш тезлиги.
Ўз – ўзини aнглaш – индивиднинг ўзи ҳaқидa нисбaтaн бaрқaрор aнглaнгaн тaсaввурлaр тизими.
Қўрқув – одaмнинг ўзигa ёки яқин кишилaригa тaaллуқли бўлгaн ҳaқиқий ёки ҳaёлий хaвф – ҳaтaргa нисбaтaн юзaгa келгaн эмоционaл ҳолaт.
Ҳaмкорлик – бу ҳолaт бaрчa иштирокчилaрнинг ўзaро мaнфaaтлaрини ҳисобгa олгaн ҳолдa мулоқотдa бўлиш вa муaммоли вaзиятни охиригaчa ҳaл этишгa интилишдир.
Ҳиссиёт – одaмнинг юксaк эҳтиёжлaрини қондириш ёки қондирмaслик қобилиятининг мaвжудлиги вa психик обрaз ярaтa олиш нaтижaсидa унинг тевaрaк – aтрофдaги олaмгa бўлгaн муносaбaтлaрининг онгдa aкс эттирилишидaн иборaт жaрaён.
Ҳулқ – aтвор нормaлaри – жaмият томонидaн қaбул қилингaн aҳлоқий меъёрлaргa aсослaнгaн ҳулқ-aтвор.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
А.ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
“Тасдиқлайман”
Ўқув ишлари бўйича проректор
_________ Қ.Ядгаров “_____” ________2017 йил
Психологик тренинг асослари
фанининг ишчи ўқув дастури
(3 КУРС 6 -СЕМЕСТР)
Билим соҳаси: 100000 – Гуманитар соҳа
Таълим соҳаси: 110000 –Педагогика
Таълим йўналиши: 5110900 – Педагогика ва психология
Ишчи ўқув режасида ажратилган соат: 158
Умумий соат: 158
Маъруза соати: 42________________
Амалий машғулотлари соати: 34_______
Семенар машғулоти _____________14__________
Мустақил ишлар соати: 68
ЖИЗЗАХ– 2017
Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Фан дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 25.08 даги 355 –сонли буйруғининг 2- иловаси билан тасдиқланган.
Фан дастури Низомий номидаги ТДПУда ишлаб чиқилди ва турдош олий таълим муассасалари билан келишилди
Фаннинг ишчи ўқув дастури “Психология” кафедрасининг 2017 йил 24- августдаги 1-сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва тавсия этилган
Кафедра мудири: __________ И.Тўрақулова
Фаннинг ишчи ўқув дастури “Педагогика” факултет кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган (2017 йил 25 август -сонли баённома).
1. Кириш
Психологик тренинглар ҳозирги замон психологиясининг энг кўзга кўринган ва муҳим соҳаларидан бири ҳисобланади. Айни кунларда, одамларда янги шароитга мослашиш жараёнида вужудга келаётган психологик зўриқишлар, турли соҳа вакиллари билан мулоқот ўрната олиш маданияти каби психологик муаммолар ҳозирги замон кишисидан катта психологик тайёргарликни талаб этади. Бундай тайёргарлик эса асосан психологик тренинглар асосида шакллантирилади. Шунинг учун кишиларни янги ижтимоий муносабатларга ўргатувчи фан сифатида психологик тренинглар кўпчиликнинг диққат марказида турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |