Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти педагогика-психология кафедраси


Кичик ва катта гуруҳларда мунозараларни ташкил этиш қоидалари



Download 2,22 Mb.
bet19/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271904
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   131
Bog'liq
PSIXOLOGIK TRENING ASOSLARI 17-18

Кичик ва катта гуруҳларда мунозараларни ташкил этиш қоидалари
Кичик, тор доиралардаги компакт гуруҳларда уюштирилган мунозараларнинг эркин мавзули, йўналтирилган ва аниқ ссенарийли диспут турлари мавжуд бўлиб, бу танланган мавзуга ва мунозара гуруҳларининг мулоқот тажрибасига боғлиқдир ("диспут" сўзининг луғавий маъноси "фикрлаяпман", "тортишяпман", деган маънони билдиради).Кичик гуруҳлардаги мунозарадаги асосий нарса гуруҳ аъзоларининг танланган мавзу хусусиятига қараб,
ҳар бирининг ўз фикр-мулоҳазаларини охиригача баён этиш имкониятларининг борлигидир. Бундай гуруҳда бошловчи ҳам қаторда ўтириб, мавзунинг ечими батамом ҳал бўлмагунча фаол мулоқотларнинг иштирокчиси бўлиши мумкин. Лекин асосий рол гуруҳнинг аъзоларига юкланганлигини ва бевосита ажралиб чиққан норасмий лидер асосий баҳс юритувчи бўлиши мумкинлигини унутмаслиги зарур.Бундай гурунглар турли шароитда, кўпинча баҳс иштирокчилари учун табиий шароитларда ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар Т-гуруҳ одатдагидан каттароқ ҳажмда (масалан, 30 кишигача) бўлса, унда мунозарани уюштиришнинг ўзига хос томони бор. Бу ҳолда баҳс гуруҳи шартли равишда аъзоларга аниқ мавқелари баён қилинган ҳолда 3 га бўлинади. Биринчи гуруҳ - "фикрларни жамловчилар" - генераторлар гуруҳи дейилади;
Иккинчиси "танқидчилар"
Учинчи гуруҳ "фикрларни тезлатувчилар катапизаторлар" деб аталади.
Ҳар бир ажратилган гуруҳнинг ўзига хос функсиялари бор: "генераторлар" ўртага ташлаган муаммо ёки баҳс мавзуси бўйича ўзларидаги барча фикрларни ўртага холис ташлайдилар. Гуруҳ аъзоларидан биридер уларни жамлаб, фикрлар иккига бўлинган тақдирда ҳам, уларни умумлаштириб баён этади. Сўнгра ўйинга "танқидчилар" киришади. Уларнинг вазифаси эшитган фикрларига танқидий муносабат билдириш, яъни танқидий нуқтаи назардан улар ичидаги "мағзни" ва "пучак" фикрларни саралаш. Шундан кейин вазиятга қараб, яна сўз "генераторлар"га ёки
"катализаторлар"га берилиши мумкин. Билдирилган фикр ва таклифларда мабодо ҳисобга олинмай қолган жиҳатлар ёки ноўрин фикр бўлса, ёки моҳиятан шу мавзуга
алоқадор бўлган, лекин иккала томон ҳисобга олмаган бирор жиҳат аниқланса, томонлар диққатини қаратиш керак, бўлса, баҳсни давом эттиришга рухсат бериш ва уни якун қилиш тақозо қилинса, иккала гуруҳнинг ўйинига баҳо берган ҳолда мунозарани тўхтатиш - "катализаторлар"нинг вазифасидир. Улар кўпинча иккала гуруҳ учун холис арбитрлар - "ҳакамлар" р'олини ҳам ўйнашлари мумкин.
Мактабда бир синф доирасида ёки талабалар гуруҳи-да ахлоқий-маънавий мавзуда баҳс уюштирганда, юқоридаги усулни қўллаш, имконияти бўлса, суҳбатдошларни учбурчак - берк стол атрофига тўплаш мумкин.Демак, баҳслашувчиларнинг фаъзовий жойлашишлари ҳам бу ўринда маълум аҳамият касб этади.
Катта гуруҳларда баҳс ёки мунозара уюштирилганда, бошловчининг роли айниқса каттадир. Чунки у ҳар бир гуруҳдаги тортишувлар ва фикр алмашинувларнинг бошида турмоғи, керак бўлса, улар фаолиятини мақсадга мувофиқ тарзда йўналтириб турмоғи лозим. Кичик гуруҳдагидан фарқли ўлароқ, катта гуруҳларда бошловчи у ёки бу ички гуруҳга ён босмаслиги ёки уларни ўзининг шахсий фикрига мажбуран эргаштирмаслиги керак. Акс ҳолда, у ўзининг фаолияти билан бошқалар ташаббусига салбий таъсир кўрсатиши ва баҳснинг йўналишини бузиб қўйиши мумкин. Шунинг учун катта гуруҳларда уюштири-ладиган мунозаранинг мавзуси олдиндан танланган ва унга бошловчи маълум маънода тайёр бўлиши шарт.

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish