Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

Биринчидан, тўлақонли шахс ҳаѐт ўзгарувчанлигига мос 
равишда ўзгармайди. Унинг маънавий дунѐси бойлиги сабабли у 
воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини тез англаб етади, турли 
хатоликларга кўп йўл қўймайди.
Иккинчидан, тўлақонли шахс ўз тақдирининг эгаси бўлади. У 
кўплар ичида узоқни кўра олиши билан ажралиб туради. Шахс бир 
бутунлик 
ва 
яхлитлик 
сифатида 
жамият 
аъзоларини 
жипслаштиради.
Учинчидан, тўлақонли шахс етуклиги билан ҳавас қиларли 
феномен ҳисобланади. Жамият аъзолари унга тақлид қилишга ва 
унинг етакчилигида муаммоларни ҳал қилишга киришади.
Тўртинчидан, тўлоқонли шахс универсал хусусиятларга эгалиги 
билан кўзга ташланиб туради. Унда демократия ва қатъийлик, 
очиқлик ва сирлилик уйғунлашиб туради.
Бешинчидан, тўлоқонли шахс динамик ривожланиб берувчи 
феномен ҳисобланади. У ҳар қандай янгиликларни тез қабул 
1
Ядов В.А. Социальные идентификации личности в условиях бистрых социальных перемен // 
Социальные идентификация личности / Сборник Кн.2. – М.: Наука, 1994. – С. 126. 
2
Ионин Л.Г.Социология культуры. – М.: Аспект, 2004. – С. 272. 


10 
қилувчи ва жамият эҳтиѐжларини тез англаб олувчи шахсдир.
1
Бизнингча, Инсоният ягона маънавий эфир ва матбуот қамровида 
яшаб келмоқда яъни инсонни фақат инсониятга хос бўлган руҳий 
маънавий куч ўзлигини сақлаб туради. Бу куч маънавий идеалдан 
қувват олади.
Ўз навбатида маънавий идеал шахснинг социализацияси 
ижтимоийлашувига ҳам бевосита таъсир этади. Ижтимоий 
муносабатга мослашув, социализация инсоннинг нафақат ижтимоий 
муҳитга мослашуви, балки унга кўрсатилган тарбиявий мафкуравий 
таъсир жараѐнини ҳам ифодалайди, дейиш мумкин. Шахс – одам 
ахлоқий ижтимоий хусусиятларининг яхлит мажмуи бўлиб, ижтимоий 
тараққиѐт ва индивиднинг фаол хатти-ҳаракати ҳамда муомаласи 
воситасида ижтимоий муносабатлар тизимига қўшилишнинг маҳсули 
ҳисобланади. Шахс ўзига хос интеллектуал, эмоционал, иродавий – 
шахсий белги ва сифатларга эга бўлган субъект. Индивиднинг жа-
миятга кириш жараѐнлари унинг ижтимоийлашувини таъминлайди.
Ижтимоий муносабатларга киришиш натижасида индивиднинг – 
шахснинг жамиятдаги қадриятлар ва меъѐрларни ўзлаштириб 
бориши учун замин яратади. Бу жиҳатдан ѐндашганда, у ижтимоий 
таъсир 
объектидир. 
Шунингдек, 
индивид 
ижтимоийлашуви 
оқибатида жамиятдаги турли муносабатларда фаоллашади ва 
бунда у ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида ҳаракатланучи 
шахс субъектга, кучга айланади.
Аслида социализация–шахс инсон билан жамият борлиғи 
бирининг иккинчиси билан қўшилиб туришини, аралашувини, 
мувофиқлашувини, 
одам 
боласининг 
ижтимоий 
муҳитга 
мослашувини, 
унинг 
миллий 
ва 
умуминсоний 
маданият 
элементлари, 
хусусан 
турли 
ахоқий, 
ҳуқуқий 
нормалар, 
қадриятларни ўзлаштириши ва унга амал қилиши натижасида шахс 
даражасига кўтарилиши жараѐнини ифодаловчи фалсафий 
категориядир. 
Бизнинг фикримизга кўра, социализация – бу шахс маслаги, 
орзу-ниятлари, идеални рўѐбга 
чиқаришдаги фаолиятининг 
натижасидир. Шахснинг ижтимоийлашуви унинг турмуш тарзида 
миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлашувида ҳам кўзга 
ташланади. Шу билан бирга «Инсон аниқ мақсад сари интилса, унга 
барча шарт-шароит яратиб берилса, моддий ва маънавий жиҳатдан 
рағбатлантирилса, у энг юксак марраларни эгаллашга қодир 
бўлади», албатта бу жараѐн шахснинг ахлоқий ижтимоийлашувига 
кенг йўл очиб беради.
1
Қаҳҳорова М.Маънавий идеал. –Тошкент: Маънавият, 2008. –Б. 50-51. 


11 
Шу боисдан ҳам шахснинг ижтимоийлашувини миллий 
маънавиятдан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Шунга 
кўра, 
миллий–маънавий 
жараѐнларни 
шахс 
фазилатлари 
шаклланишидаги ўрнини, маънавият категориясини атрофлича 
тадқиқ этиш орқалигина англаш мумкин. Шуни эътироф этиш 
зарурки, «Маънавият» тушунчаси синфий, тарихий бўлмаган, диний 
дунѐқарашлар қадимдан мавжуд бўлган. Баъзи манбаларда 
«маънавият» – битта руҳ ва жондан тузилган жисмсиз; ҳаммаси 
худога, черковга, ишончга боғлиқ; ҳаммаси инсон ақлига, ахлоқига, 
иродасига боғлиқ руҳият, деб тушунтирилади
1
. Бундан ташқари, рус 
файласуфи Н.Бердяев ҳам «Маънавиятни» ғайритабиий, худо 
томонидан берилган, асосга эга бўлган ҳодиса, «Инсон эгаллаган 
энг олий ютуқлардаги, олий сифатлар, қадриятлар»
2
, деб билган. 
Бизнингча, бу қарашларда муайян маънода ҳақиқат мавжуд. 
Зеро, инсоннинг маънавияти туғма ҳодиса бўлмасада, унинг 
руҳиятидаги илоҳиѐтга туташ омиллар ҳам борки, инсоннинг феъл-
атвори, юриш-туриши, ахлоқининг шаклланиши оиладаги тарбия, 
таълим 
муносабатларидаги 
унинг 
шахсига 
ўтказилаѐтган 
таъсирлардан ташқари ана шу омиллар устуворлиги ҳам кўзга 
ташланади. Мутафаккир Аҳмад Дониш ҳам бежиз «Инсонни ер 
билан коинот орасида ўрин олган ажиб бир мавжудоддир», деб 
таърифламаган бўларди. Айни мана шу таърифнинг ўзида 
инсоннинг илоҳиѐтга дахлдорлигига ишора мавжуд. 
Маънавиятни ижтимоий-фалсафий тушунча сифатида таҳлил 
қилар эканмиз, «Маънавият» – бу қадимий теран илдизларга ўз 
ижтимоий-тарихий 
ривожланиш 
асосларига 
эга 
бўлган 
тушунчалардир, деган хулосага келамиз. Зеро, маънавият ва унинг 
асослари ҳақида зардуштийлик таълимотининг муқаддас китоби 
«Авесто»дан тортиб, то ҳозирги кунгача яратилган бир бутун 
занжирни ташкил этувчи маънавий бойликларимиз орқали 
билишимиз мумкин. 
Маънавиятга берилган турли таърифлар, унинг серқирра, 
мураккаб, тарихий ривожланишга эга бўлган ҳодиса эканлигини 
кўрсатиб турибди.
«Авесто»да одоб-ахлоқ ақидалари – меҳнат қилиш, эзгулик, 
табиатни муҳофаза этиш, Ватанга муҳаббат кўйиш, покланиш, тўғри 
бўлиш, меҳрибонлик, меҳр-оқибат, бир-бирига ѐрдамлашиш, 
аҳиллик, бирдамлик, жоҳил бўлмаслик, садоқатли бўлиш, илм олиш, 
диѐнат, ҳақикат ва адолат каби маънавий-ахлоқий ғоялар ўрин 
олган. 
1
В.И.Даль. Тольковый словарь. – М.: Мысль, 1978. – С. 68.
2
Бердияев Н. Духи и реальность. –Париж, 1938. – С. 76.


12 
Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, энг мўътабар 
қадимги қўлѐзмамиз «Авесто»нинг яратилганлигига 3000 йил 
бўляпти. Бу нодир китоб XXX аср муқаддам икки дарѐ оралиғида, 
мана шу заминда умр гузаронлик қилган аждодларимизнинг биз 
авлодларга қолдирган маънавий, тарихий меросидир. «Авесто айни 
замонда, бу қадим улкада буюк давлат, буюк маънавият, буюк 
маданият бўлганидан гувоҳлик берувчи тарихий хужжатдир, уни ҳеч 
ким инкор этолмайди»
1

«Авесто»да дунѐнинг яратилиши, инсоннинг халқ бўлиб камол 
топиши, эзгулик учун ѐвуз кучлар билан кураши, эркинлик, 
ижодкорлик ва бунѐдкорлик йўлидаги орзулари ўз ифодасини 
топган. Зараштура таълимоти, «Авесто»да олға сурилган эзгу фикр, 
эзгу калом ва эзгу амал ҳамон инсониятни эзгуликка чорлаб, 
одамларни руҳан поклаб, маънавият чамани томон етаклаб 
келмоқда. 
Маънавият инсон тарихий тараққиѐтининг маҳсули экан, ўзбек 
миллати маънавияти ҳам қандайдир «бўш», «яланг» жойда эмас, 
балки, унинг авлод– аждодлари яратган бойлик эканлигида яққол 
намоѐн бўлади. Унинг заминлари бақувват бўлганлиги учун ҳам, 
келгинди босқинчилар томонидан йўқ қилишга канчалик ҳаракат 
қилинмасин, у яна ўз қаддини тиклаб, миллатимизнинг ўзлигини 
намоѐн этишда манба бўлиб келмоқда.
Ислом динининг муқаддас китоби саналган Куръони Каримда 
ҳам илгари сурилган барча ғоялар инсонларни маънавиятли 
бўлишга ундаб келган. Мустақиллигимиз шарофати туфайли 
Куръони Карим, ҳадислар, диний адабиѐтлар ва бошқа манбалар 
тарғиботига кенг йўл очилди. Бу китоблар миллий маънавиятимизни 
юксалтиришга ѐрдам берувчи мумтоз асарлар бўлиб, аслида бу 
ишнинг жонкуяри Президентимиз Ислом Каримов эканлиги ғоят 
эътиборга моликдир.
«Маънавият» 
тушунчасининг 
шаклланиш 
тарихи, 
унинг 
ижтимоий-фалсафий, адабий-бадиий, илмий мазмун-маъноси 
ҳақида 
республикамиз 
олимларининг 
фикр-мулоҳазаларини 
келтириш, уларни қиѐсий таҳлил этиш эътиборга моликдир. Биз бу 
мушоҳадани академик Э.Юсуповнинг фикрича, «Маънавият инсон 
ахлоқи ва одоби, билимлари, истеъдоди, қобилияти, амалий 
малакалари, виждони, иймони, эътиқоди, дунѐқараши, мафкуравий 
қарашларнинг 
бир-бири 
билан 
узвий 
боғланган, 
жамият 
тараққиѐтига ижобий таъсир этадиган муштарак тизимдир»
2
.
Олим Қ.Эргашев фикрича эса, «Маънавият инсонни инсон 
қилиб, уни бошқа жамики жонли мавжудотлардан тубдан фарқлаб, 
1
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. –Тошкент: Шарқ, 1998. – Б. 10. 
2
Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. –Тошкент: Университет, 1998. – Б. 37. 


13 
кескин ажратиб турадиган онг ва тил, ақл-идрок ва тафаккур, 
одамгарчилик, мурувват, саховат, раҳм-шафқат, меҳр-оқибат, 
иймон-эътиқод, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, ҳалоллик, поклик, 
табиатни эъзозлаш, илм-фанни, адабиѐт, санъат ва маданиятни 
севиб ардоқлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат, ўзи 
ва ўзга халқларнинг тили, тарихи, маданияти, урф-одатлари ва 
анъаналарини ҳурмат қилиш ва қадрлаш сингари ажойиб хислат ва 
фазилатларни ўз ичига олади. Маънавият инсон ҳаѐтини безайди, 
гўзаллаштиради»
1

А.Жалолов фикрича эса, «Маънавият – инсоннинг, зот белгиси, 
унинг фаолиятининг таркибий қисми, онги, ақл-заковатининг 
маҳсули»
2
. Умуман, Маънавият – инсон фаолиятининг руҳий 
мазмуни бўлиб, кишилар унинг воситасида ўзларини англайдилар, 
жамият, табиат, ўз турмуш тарзлари, амалий фаолиятлари 
муаммоларини 
ҳал этадилар. «Маънавият – 
жамиятнинг, 
миллатнинг ва ѐки айрим бир кишининг ички бир ҳаѐти, руҳий 
кечинмалари, ақлий қобилияти, идрокини мужассамлаштирувчи
тушунча»
3
.
«Маънавият – ҳар бир инсоннинг ички руҳияти, акл-заковати, 
унинг ўзини-ўзи англаш, яҳшиликларга, эзгу ниятларга тўла қалби, 
олдинга қараб янги марралар сари онгли равишда фаоллик кўрсата 
билиш ва интилиш салоҳиятидир»
4
. «Маънавият – кўп қиррали 
ҳодиса бўлиб, ахлоқий (одоб, бурч, маъсулият туйғуси), илмий, 
ижодий, амалий малакалар (меҳнат, ижодкорлик, истеъдод, 
қобилият), диний, мафкуравий қарашларнинг яхлит бирлигидир»
5
.
Тадқиқотчи олим А.Эркаев «Маънавият» сўзини санскрит 
тилидаги ақл маъносини англатувчи «маънас» сўзи билан 
чатиштириб, улар ўртасидаги боғлиқликни таъкидлайди
6
.
Дарҳақиқат, бу сўзлар маъно жиҳатдан бир-бирига яқин. Бу эса, 
маънавиятнинг умумбашарий қимматига яна бир далил. Аслида 
Маънавият-деб ѐзади бир гуруҳ олимлар - бу ижтимоий онгнинг 
эътиқодлар 
ва 
қадриятлар 
даражасига 
кўтарилган 
собит 
эҳтирослари, тушунчалари, меъѐрлари, ижтимоий мўлжаллари, 
идеалларидир, уларнинг маданий меросда, урф-одатларда акс 
этиши миллатга муайян мақсадларга эришиш учун ѐрдам берадиган 
миллий иродаси ҳамда жамиятда қарор топган ақлий ва ҳиссий, 
руҳий ва мафкуравий муҳитдир. 
1
Эргашев Қ. Ёшларнинг маънавий тарбияси. – Тошкент: Маънавият, 1998. – Б. 7-8. 
2
Жалолов А. Мустақиллик маъсулияти. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б. 29. 
3
Иброхимов А. ва бошкалар. Ватан туйғуси. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б. 111. 
4
Отамуродов С. ва бошқалар. Маънавият ва маърифат асослари. – Тошкент, 1998. – Б. 8. 
5
Абдуллаев М. ва бошқалар. Маънавият. – Фарғона, 1999. – Б. 22. 
6
Эркаев А. Маънавият ва тараққиѐт. –Тошкент: Маънавият, 2009. – Б. 50-51. 


14 
«Маънавият – инсон қалбида, кўнгил кўзгусида акс этган ҳақиқат 
нуридир». «Маънавият – бу кишининг эгаллаган фойдали 
билимлари амалий ҳаѐтида синалавериб, кўникма ва малака 
даражаларидан ўтган ва руҳига сингиб, ҳаѐт тарзида акс этган 
ижобий ижтимоий сифатлар мажмуидир»
1
.
Шунингдек, тадқиқотчи М.Қаршибоев маънавиятни «илоҳий нур, 
инсоний 
моҳият 
рамзи»
2
сифатида 
таърифлайди. 
Буни 
муаллифнинг нуқтаи-назари сифатида қадрлаш, эътироф этиш 
мумкин, лекин мукаммал таъриф деб бўлмайди.
«Маънавият» тушунчасига И.Саифназаров берган таърифда 
маънавиятнинг ботиний мазмунига кўпроқ эътибор берилган. 
«Маънавият, дейди у, инсон ўзлигида акс этган барча хайрли, эзгу 
орзу-интилишлар мужассами. Маънавият – эзгуликлар манбаи. У 
жаҳолатнинг зиддидир. Чунки жаҳолат – барча ѐвузликлар 
манбаи»
3
дир. Аммо, маънавиятнинг ботиний ва зоҳирий жиҳатлари 
ўзаро муштаракликда талқин қилинмас экан, унинг моҳияти 
очилмайди. 
Тадқиқотчи олим А.Мухторовнинг «Маънавият» тушунчасига 
билдирган фикр-мулоҳазалари ҳам эътиборлидир. Унингча, 
«маънавият ижтимоийлик билан боғлиқ бўлиб, фақат инсон учун хос 
ва инсон фаолияти билан боғлиқ фазилатдир.
«Маънавият» кишининг онги, тафаккури, дунѐқараши, ишонч ва 
эътиқоди, имконияти, истеъдоди, фаолияти ва қобилиятини 
ифодаловчи кенг қиррали ижтимоий ҳодисадир»
4
.
Г.Ж.Туленова «Маънавият» ҳақидаги тушунчага қуйидагича 
изоҳ беради: «Маънавият – ҳар қандай жамиятнинг муҳим 
унсуридир. Юксак маънавият, мафкурасиз ҳеч қандай жамият ҳам, 
давлат ҳам тараққий эта олмайди. Маънавияти юксак даражада ри-
вожланган миллат, халқгина келажакка томон изчиллик билан қадам 
босади»
5

Бу каби таърифлар бошқа манбаларда ҳам кўплаб учрайди. 
Маънавият кўп қиррали, кенг қамровли тушунча бўлгани боис, унга 
берилган таърифлар ҳам ҳилма-хилликка эга. Ўз ўрнида бу 
таърифларда муайян илмийлик мужассам.
1
Зиѐмуҳаммедов Б., Зиѐмуҳаммедова С. Маънавият асослари. –Тошкент, 2000. – Б. 8. 
2
Муртазо Каршибоев. Талотўпдан уйғунлик сари (Фалсафий публицистик рисола). –Тошкент: 
Маънавият, 1997. –Б. 7-12. 
3
Саифназаров И. Маънавий баркамоллик ва сиѐсий маданият. – Тошкент: Шарқ, 2001. –Б. 14. 
4
Мухторов А. Юксак маънавиятли соғлом авлодни тарбиялаш - максадимиз // Мустақил 
Ўзбекистон: фалсафа фанларининг долзарб муаммолари (Маърузаларнинг қисқача матнлари). 
– Тошкент, 2000. – Тўплам. ЎзРФА. – Б. 105-108. 
5
Туленова Г.Ж. Ёшлар маънавияти ва камолотни ошириш тараққиѐт зарурияти (Мустақил 
Ўзбекистон фалсафа фанларининг долзарб муаммолари) //(Маърузаларнинг қисқача матнлари). 
– Тошкент, 2000. –Тўплам. ЎзРФА. – Б. 103. 


15 
Аммо, маънавиятнинг моҳияти ушбу таърифларда тўлақонли 
очиб берилган, деб бўлмайди. Ваҳоланки, маънавият тушунчасининг 
моҳиятини очиб берувчи таърифини бериш, янги шароитдаги унинг 
ижтимоий-фалсафий мазмунини таҳлил қилишни бугунги кун 
ижтимоий воқеийлиги ва давр руҳи талаб этмоқда. 
Демак, маънавият тушунчасига янгича нуқтаи назар билан 
ѐндашиш, маънавий ҳаѐтни белгилаб берувчи сифатий мезонларни 
аниқлаб олиш, ундаги туб ўзгаришларни юзага келтирадиган 
ҳодисалар диалектикасини маънавиятга бериладиган таъриф 
моҳиятида тўла акс эттириш ушбу масаладаги илмий изланишнинг 
энг муҳим мақсади бўлиши зарур. 
Ана 
шу 
маънода 
олиб 
қаралганда, 
Президентимиз
И.А Каримовнинг 2008 йилда чоп этилган «Юксак маънавият-
енгилмас куч» асарида «Маънавият» тушунчасига берилган 
таърифни назарий жиҳатдан ҳам, «илмий-амалий жиҳатдан ҳам энг 
мукаммал таъриф деб ҳисоблаш мумкин.
«Маънавият–деб ѐзади Президентимиз И.А Каримов –инсонни 
руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички 
дунѐси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, 
виждонини уйғотадиган беқиѐс куч, унинг барча қарашларининг 
мезонидир»
1
.
«Маънавият тушунчаси жамият ҳаѐтидаги ғоявий, мафкуравий, 
маърифий, маданий, диний ва ахлоқий қарашларни ўзида тўла 
мужассам этади. Ушбу таърифдаги мантиқий уйғунлик моҳиятини 
теран 
англаш 
орқали 
миллий 
маънавиятнинг 
асосий 
компонентларини аниқлаб олиш, унинг ривожланиш тенденциясини 
таҳлил этиш ҳамда асардаги глобал ҳодисаларнинг маънавиятга 
таъсири хақидаги мушоҳадаларни илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш 
асосидагина маънавиятнинг миллий жиҳатларини очишга хизмат 
қиладиган 
илмий 
таърифни 
шакллантириш 
ва 
ижодий 
ривожлантириш мумкин.
Билдирилган фикрлар моҳиятидан келиб чиқиб, «Маънавият» 
тушунчасига ўзимизнинг қуйидагича таърифимизни беришни 
маъқбул, деб ҳисобладик: «Маънавият – ижтимоий ҳодиса бўлиб, 
инсон моддий-руҳий ва ақлий оламининг ўзаро муштараклигида 
шаклланадиган, шахс, миллат, давлат ва жамият ҳаѐтидаги сифат 
ўзгаришлар билан алоқадорликда намоѐн бўладиган, миллий ва 
умумбашарий қадриятлар, кишилик маданияти, цивилизациялараро 
мулоқотлар асосида муайян ўзгариш ва янгиланишларни ўзида 
мужассамлаштирадиган инсоний фаолият хатти-ҳаракат ва 
1
Каримов И.А. Юксак маънавият–енгилмас куч. –Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 19.


16 
амалларнинг тарихий мутаносиблиги ҳамда замонавий уйғунлиги 
маҳсулидир». (АЗС).
Маънавиятга берилган мазкур таъриф миллий маънавиятга 
дахлдор жараѐнларни ҳам муайян даражада ўз ичига сингдира 
олган. Аммо, биз тадқиқ этаѐтган масала бевосита миллий 
маънавият билан боғлиқ бўлганлиги учун ушбу тушунчанинг 
ижтимоий-фалсафий таҳлилига чуқурроқ ѐндашиш зарурияти юзага 
келди.
Чунки маънавият миллатнинг асрлар давомида шаклланган, 
илдизлари, унинг тарихий тажрибалари ва ижтимоий маданий 
ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлган ички ақлий (интеллектуал) 
ва собит ҳиссий (эмоционал) дунѐсидир. Миллий маънавият 
тушунчасининг 
ана 
шу 
хусусиятларини 
эътиборга 
олиш, 
тадқиқотнинг самарали ечимига ижобий таъсир этади. 
Миллий маънавиятнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у 
миллатнинг фақат ботиний субъектив ақлий ва ҳиссий дунѐси (ички 
маданияти) билан чегараланмайди, у миллатнинг объективлашган 
ботиний ва зоҳирий ижтимоий-маданий яшаши ва ижод қилишига 
доир маданий муҳитни ҳам қамраб олади. 
Миллий маънавият миллат шаклланиши ва тараққиѐтида муҳим 
ўрин тутган миллий ғурур, миллий ифтихор умумий мақсадлар 
муштараклиги билан ўзаро уйғунликда юзага келади. 
Инглиз социологи ва иқтисодчиси Ж.Стюарт ѐзганидек, 
«Инсониятнинг муайян қисми миллатни шундай яратадики, унга 
кирган одамлар умумий туйғулар билан бирлашадилар. Бундай 
миллий туйғуларни, масалан, баъзан ирқий ўхшашлик ва унинг 
тантанаси, баъзан тил ва дин умумийлиги, баъзида географик ҳудуд 
каби сабаблар ҳам уйғотиш мумкин. Аммо энг муҳим сабаб – сиѐсий 
тақдирнинг умумийлиги, умуммиллий тарих ва унга асосланган 
хотираларнинг 
умумийлиги, 
ўтмишда 
биргаликда 
бошдан 
кечирилган умумий ифтихор ва хўрлик, қувонч ва азобу-
уқубатлардир»
1
. Ж.Стюартнинг ана шу фикр миллий маънавият 
моҳиятини очиб беришга ҳам бевосита хизмат қилади. 
Шу ерда яна бир масалага концептуал ѐндашиш зарур. У ҳам 
бўлса, ҳар қандай маънавиятлилик мезони, миллий маънавият 
салмоғи билан ўлчанади, деган фикрни асослаш билан боғлиқ.
Америкалик социолог Карл Вейч миллатнинг функционал наза-
риясида «Миллат–бу давлати бўлган халқ»
2
деб бежиз 
таъкидламаган. Агарда одамлар маълум сиѐсий ҳукмронлик ѐки 
мустақилликка эришишга интилса, демак, бу гуруҳ халқ деб белги-
ланади. 
1
Милль Дж. Стюарт. Представительное правление. – СПб., 1907. – С. 275.
2
Deutsc Kope W. Nationalizm and Social Communication. 
– Cambr, 1966. – P. 96-97. 


17 
Шахс, миллат маънавияти ҳақида гап кетганда айни шу ҳақиқат 
ҳисобга олиниши зарур. Шу боис, маънавият ҳақида умумий тарзда 
гапирилганда ҳам аслида сўз миллат ва халқ маънавияти ҳақида 
боради. 
Бу хусусда тўхталар экан, Президентимиз И.А.Каримов 
қуйидагиларни таъкидлаган эди: «Инсон уни инсон даражасига 
кўтарадиган асосларнинг асосини ўз ақли билан том маънода кам-
рай олмайди. Инсон ўзини халқининг бир зарраси деб сезгандагина, 
у ҳақда ўйлаб, меҳнат қилиб яшагандагина маънавият билан тута-
шади»
1

Халқ ва миллат маънавиятидаги уйғунлик шундан иборатки, 
давлат ҳудуди сиѐсий бирлик сифатида миллатларни муайян халқ 
таркибига киритади. Албатта, мустақил Ўзбекистон давлати тарки-
бидаги 136 та миллат маънавияти ўзбек халқи маънавиятидан 
айрича талқин этилмайди. 
Ҳар бир миллат маънавияти, тили маданияти ривожига кенг им-
кониятлар берилганлиги бирон-бир миллатни, ҳаттоки миллий 
маънавиятнинг негизини ташкил этувчи ўзбек миллатига ҳам бирон 
бир тарзда маданий, маърифий ѐки маънавий имтиѐзлар берилиши-
га демократик, ҳуқуқий давлат тизими йўл кўймайди. Миллий 
маҳдудлик ва ниглизм миллий маънавият табиатига ѐт ҳисобланади. 
Ана шу маънода олиб қаралганда, Ўзбекистонда жамият ва 
миллий маънавиятнинг янгиланиши давлат сиѐсатининг устувор 
йўналишларидан бирига айланди. Чунки миллатнинг келажаги кўп 
жиҳатдан, маънавий баркамол авлодни тарбиялашга боғлиқ. 
Юқоридаги мулоҳазалар асосида миллий маънавият тушунчасига 
қуйидагича таъриф бериш мумкин. 
Миллат эҳтиѐжлари, туйғулари ғурур ва миллий нафсониятини 
уйғотадиган, ақлий, ҳиссий муҳит, фалсафий, ахлоқий, илмий, ди-
ний, бадиий мерос, маданий қадриятлар, миллат интеллектуал 
салоҳиятига хизмат қиладиган умуминсоний меъѐрлар, миллат мен-
талитети, 
хислати 
ҳамда 
фазилатлар 
уйғунлиги-миллий 
маънавиятдир.
Миллатнинг маънавиятини ҳеч бир шахс, ҳеч бир ижтимоий 
гуруҳ тўла-тўкис ўзлаштира олмайди. Кишилар гуруҳларнинг амалий 
фаолиятида маънавиятнинг фақат ўзлаштирилган қисмигина рўѐбга 
чиқади.
Ҳар бир шахс, ҳар бир ижтимоий гуруҳ ѐки тоифа, ҳар бир элат, 
миллат ва минтақа халқларининг ўз маънавияти мавжуд. Лекин 
булар ичида бугунги кун нуқтаи-назаридан тадқиқ ва таҳлил учун энг 
муайян, яхлити-шахс ва миллат маънавиятидир. Чунки шахс 
1
Каримов И.А. Узбекистон: миллий истиқлол, иқтисодиѐт, сиѐсат, мафкура. –1-жилд. –Тошкент: 
Ўзбекистон, 1996. – Б. 81. 


18 
маънавияти миллат маънавиятидан айри, ундан ташқарида 
бўлмайди. Ижтимоий муносабатлар маҳсули сифатида шахс ҳеч 
қачон якка ўзи яшамайди, ўзидан бошқа инсонлар билан доимий 
равишда узвий муносабатда бўлади. Ўзидан бошқаларнинг ақл-
идроки, тафаккури, одоб-ахлоқи, тажрибалари, билим бойликлари, 
маданияти, маънавиятидан баҳраманд бўлади.
Инсон ҳаѐтий тажрибаси, билими, одоб-ахлоқи, маънавиятига 
асосланган хатти-ҳаракати билан ўзининг руҳий оламини бойитиб 
боради. Ақлан ва ахлоқан бойиб борган сари ўз олдига олижаноб 
вазифаларни қўйиб, унга эришиш учун ҳаракат қилади. Ҳаракат эса 
курашни талаб қилади. Кураш жараѐнида инсон ҳаракатлари тобла-
нади. Инсон ҳаракати унинг «МЕНИ»дан одам боласи сифатида 
ўзини–ўзи англашга юз тутади. Инсоннинг мавжудлиги унинг жисми 
билан эмас, балки маънавий шахс эканлиги билан боғлиқдир. Де-
мак, маънавиятсиз инсон бўлмаганидек, маънавиятсиз ривожланган 
жамият ҳам бўлмайди. Чунки кишилар маънавиятида янгича фикр-
лаш бўлмаса, уларнинг онгида ислоҳот қилмай туриб, сиѐсий-
иқтисодий ислоҳотлар юз бериши қийин кечади ва бу борада 
ўйланган мақсадларга эришиб бўлмайди. 
«Юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар ва миллий анъаналарни 
ҳаѐтга 
жорий 
этиш 
масаласининг 
Асосий 
Қонунимизда 
мустаҳкамдаб қўйилиши жамиятимизни яниланишга, жаҳон демо-
кратик 
ҳамжамияти 
билан 
интеграциялашувга 
интилаѐтган 
мамлакатимизнинг янги қиѐфаси ва фуқароларимизнинг янгича та-
факкурини шакллантиришга хизмат қилмоқда».
Демак, маънавиятсиз жамият ҳам, инсон ва миллат ҳам бўлиши 
мумкин эмас. Маънавиятсиз инсон бўлмаганидек, маънавий барка-
мол инсонларсиз маърифатли жамият ҳам бўлмайди. Жамият 
ҳаѐтидаги барча муаммолар маънавий жиҳатдан баркамол бўлган 
кишиларнинг фидокорона, англанган, ҳалол меҳнати, ҳамкорлиги, 
ҳамфикрлиги асосида хал этилади. Халқи маънавий жиҳатдан 
қашшоқ бўлган мамлакат буюк давлат даражасига кўтарила олмай-
ди. 
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, биринчидан, миллий маъна-
вият – бу ҳар бир миллатга тегишли серқирра, мураккаб ижтимоий-
фалсафий тушунчадир. Иккинчидан, миллий маънавиятнинг 
моҳияти – шу миллат томонидан яратилган ва ҳаѐтида муҳим 
қадрият сифатида сақланиб қолган, унинг келажаги учун зарурий во-
сита ҳисобланган урф-одат, анъана, мерос ва ворисий қадриятлар 
тизимидир. Учинчидан, миллий маънавиятни ташкил этувчи ва 
унинг моҳиятини ѐритиб берувчи омилларга қуйидагиларни киритиш 
мумкин. Буларга: а) ахлоқ ва одоб; б) шулар асносида, амалий 
меҳнат жараѐнида юзага келган билим, илм, амалий малакалар, ис-


19 
теъдод, қобилият; в) ахлоқий, илмий етукликнинг натижаси бўлган 
иймон, эътиқод, виждон, инсоф, ихлос; г) инсон билимлари, амалий 
тажрибасини умумлаштириш фаолиятига қаратилган дунѐқараш ва 
мафкурадир
1


Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish