Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

4.1-
Жадвал
Жадвалда кўрсатилишича меҳнат жамоаси социал уюшма 
сифатида ижтимоий институтнинг бир тури бўлиб, ижтимоий 
муштараклик сифатида эса – жамиятнинг ижтимоий тузилиши 
элементидир. Унда доим муносабатларнинг маъмурий-ҳуқуқий 
тузилиш ва ўзаро шахсий алоқалари бўлган кичик гуруҳлар 
тузилиши билан боғлиқ бўлган расмий ва норасмий тизими мавжуд. 
Жамоанинг ижтимоий тузилиши – бу аввало, мансабдор ва 
мақсадли гуруҳлар мажмуи, шунингдек, ижтимоий уюшмалар 
ячейкалари ва уларнинг ўзаро муносабатлари ташкил этади.
Меҳнат жамоалари турли миллат ва динга мансуб одамларни 
дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик 
қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштиришга 
ўргатади. Бу эса, ўз навбатида соғлом маънавий муҳитни вужудга 
келтиришда муҳим омил вазифасини ҳам бажаради. 
Давлатимиз раҳбари бугунги кунда давлат корхоналарини 
эркинлаштириш, меҳнат жамоалари фаоллигини юксалтириш, 
Меҳнатни 
ташкил 
қилишнинг 
жамоа усули 
Бошқарув ие-
рархияси 
Норасмий 
муносабат-
лар 
Ижтимоий му-
носабатлар-
нинг тенгсиз-
лиги асослари 
Гуруҳли ва 
қатламли тузи-
лиш 
Тенг ҳуқуқлилик 
жамоатчилик 
муносабатла-
рининг асоси 
сифатида 
Меҳнат 
тақсимоти ва 
кооперация 
Норасмий 
муносабат-
лар 
Шахс жамоатчилик муносабат-
ларини ифодаловчиси сифатида 
Ишчи меҳнат жараѐнининг 
вакили сифатида 
Ижтимоий 
институтлар 
Жамият 
Ижтимоий 
тузилиш 
Ижтимоий 
уюшма 
Меҳнат жа-
моаси 
Ижтимоий муш-
тараклик 


86 
нодавлат ташкилотлар ролини ошириш масаласини қўймоқда. 
Маълумки, нодавлат нотижорат ташкилотларига давлатга қарашли 
бўлмаган, аммо маълум қонунлар ѐки меъѐрий ҳужжатларда 
белгилаб қўйилган тартиб-қоидаларга бўйсунган ҳолда фаолият 
кўрсатадиган ташкилотлар киради. «Ўзбекистонимиз босиб ўтган 
кейинги ўн йиллик давр аҳолимизнинг кенг қатламлари қўллаб-
қувватлайдиган турли хил фуқаролик жамияти институтлари, 
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жадал шаклланиши ва 
ривожланиши даври бўлди».
«Давлат қурилиши ва фуқаролик жамиятини шакллантириш 
жараѐнларини эркинлаштириш масаласи ҳам катта аҳамият касб 
этади. 
Бу 
борадаги 
асосий 
вазифалар 
ҳокимият 
барча 
тармоқларининг бир-биридан мустақил ҳолда иш юритиш 
тамойилларини мустаҳкамлаш, ҳокимият ваколатларини нодавлат 
ва жамоат ташкилотларига, фуқароларни ўз-ўзини бошқариш 
органларига босқичма-босқич ўтказа бориш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари 
ва эркинликларини муҳофаза этишни кучайтиришдан иборат» лиги 
баѐн этилган эди. «Бугунги кунда мамлакатимизда жамият 
ҳаѐтининг турли соҳаларида 5100 дан зиѐд нодавлат нотижорат 
ташкилотлари фаолият юритмоқда ва бу кўрсаткич 2000 йилга 
қараганда, 2,5 баробар кўпдир. Фуқаролар йиғинлари ва ўзини ўзи 
бошқариш органлари - маҳаллаллар сони 10 мингдан ортиқни 
ташкил этади. Булар қаторига «Камолот» ѐшлар ижтимоий ҳаракати, 
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун», 
«Нуроний» жамғармалари, «Ижод» фонди, Нодавлат нотижорат 
ташкилотлар 
миллий 
асоциацияси 
ва 
бошқа 
жамоат 
ташкилотларини санаб ўтиш мумкин». 
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаѐтган нодавлат нотижорат 
ташкилотлари нафақат ўзининг ҳуқуқий асосларига эга. Демак, 
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқаришнинг, яъни, асосан фуқаролик 
институтларининг ҳуқуқий асослари қуйидаги жиҳатлар билан 
белгиланади:
1.«Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси» (айнан 21 – боб 
105-
моддада у ўз ифодасини топган). 
2. 1993 йил 2 сетябрда Олий Кенгаш томонидан қабул қилинган 
«Фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги
Қонун. 
3. 
1999 йил 14 – 15 апрелда Олий Мажлис томонидан 
«Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 
Қонуннинг янги тахрири унинг асосий мақсад ва вазифаларини, иж-
тимоий моҳиятини ифода қилиб берган. 
2002 йил 29 августда Олий Мажлис 9-сессиясида Президент 
таъкидлагандек, ҳаѐтимизни эркинлаштириш йўлларига яна бир 


87 
муҳим йўли-марказий ва юқори давлат бошқаруви идоралари вази-
фаларини 
давлат 
ҳокимиятининг 
қуйи 
тузилмаларига, 
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич 
ўтказа боришини таъминлайди. 
4. 2004 йил 29 апрелда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) ва 
унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. 
5. 2008 йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Маж-
лиси Сенати Кенгашининг «Фуқаролар йиғинлари раислари 
(оқсоқоллар) ва уларнинг маслаҳачилари сайлови тўғрисида»ги 
қарори қабул қилинди. 
Республикада 4 та сиѐсий партия, «Халқ бирлиги» ҳаракати, 
«Камолот» ѐшлар ижтимоий ҳаракати, касаба уюшмалари ва хотин-
қизлар ташкилотлари, 300 та республика ва нохукумат ташкилотла-
ри, жамғармалар ва фуқороларнинг бошқа бирлашмаларини ўзида 
мужассамлаштирган ижтимоий-сиѐсий тузум вужудга келди. 2003 
йил августда Ўзбекистоннинг нодавлат нотижорат ташкилоти вакил-
лари ўзларининг илк бор «Нодавлат нотижорат ташкилотлари –
форум»ини ўтказди. 
Ўзбекистондаги барча нодавлат ва жамоат ташкилот ва бир-
лашмаларини 8 гуруҳга бўлиш мумкин: 1) Аҳоли муайян йирик 
тоифаларининг ижтимоий манфаатларини кўзлаб ишлашга ихтисос-
лашган ҳукуматга қарашли бўлмаган умумий миллий ташкилотлар 
(«Маҳалла» жамғармаси «Камолот» ѐшлар ижтимоий ҳаракати, ЎзР 
хотин қизлар қўмитаси, Ногиронлар уюшмаси, Нуроний жамғармаси) 
2) Иқтисослашган миллий ва ҳалқаро жамғармалар (Экосан», 
«Соғлом авлод учун», «Умид» жамғармаси, «Олтин мерос» 
жамғармаси ва ҳ.к) 3) Ҳукуматга қарашли бўлмаган ҳуқуқни ҳимоя 
қилувчи ташкилотлар (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қўмита. 
Ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш жамияти ва ҳ.к.). 4) Ижодкор зиѐларнинг 
миллий жамоат ташкилотлари (ѐзувчилар, рассомлар, адвокатлар, 
ва ҳ.к.). 5) Миллий маданият марказлари (қозоқ миллий маданияти 
ваҳ.к.). 6) Умуммиллий хайрия жамиятлари, жамғармалари (Болалар 
жамғармаси, Республика талабалар жамғармаси, ѐшларни қўллаш 
фонди ва ҳ.к.). 7) Ижтимоий аҳамиятга ва ижодий изланишлар билан 
боғлиқ маҳаллий бирлашмалар (Сайѐҳлик ва бадиий ҳаваскорлик 
клублари, Ногирон болалар ота-оналар бирлашмалари). 8) Жамоат 
муассасалари (Халқаро қизил ярим ой ташкилоти, «Эл» халқаро 
уюшмаси ва ҳаказо).Булардан ташқари халқаро аҳамиятга эга 
бўлган 13 та ноҳукумат халқаро ташкилотлари Ўзбекистонда фао-
лият юритмоқда. Умуман, мамлакатимизда фуқаролар ѐки юридик 
шахсларнинг ташаббуси билан тузилган бу кўнгилли ўзини-ўзи 
бошқарувчи ташкилот хилма-хиллиги билан фарқланади. Булар 
орасида 
мамлакатимиздаги 
жамоат 
ташкилотлари 
алоҳида 


88 
аҳамиятга эга. Ўзбекистон Касаба уюшмалари, Хотин қизлар 
қўмитаси, Нуроний жамғармаси катта ишларни олиб бормоқда. 
Албатта 
одамлар 
онгида 
демократик 
қадриятларни 
мустаҳкамлашда, уларнинг сиѐсий ва фуқаролик фаоллигини 
оширишда, мамлакатда рўй бераѐтган демоқратик ўзгаришларнинг 
кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштиришда бу ташкилотларнинг 
ўрни ва аҳамияти беқиѐсдир.
Айни пайтда ННТлари аҳолини турмуш даражасини ошириш, 
моддий фаровонлигини яҳшилаш асосида уларни маданият, 
маънавий ҳаѐтини бойитишга хизмат қилмоқда. Бинобарин, 
маънавият билан моддий ҳаѐт уйғунлиги асосидагина жамият 
равнақи миллат ва халқ истиқболи таъминланади. «Инсонга хос 
орзу-интилишларни 
рўѐбга 
чиқариш,-деб 
таъкидлаган 
эди
И.А Каримов, – унинг онгли ҳаѐт кечириши учун зарур бўлган 
моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаѐтган қушнинг 
икки қанотига қиѐсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади»
1

Қачонки, ана 
шу икки муҳим омил ўзаро уйғунлашса, том маънода қўш қанотга 
айланса, шундагина инсон, давлат ва жамият ҳаѐтида ўсиш, 
ўзгариш, юксалиш жараѐнлари содир бўлади. Ҳозирда ННТлари ана 
шу уйғунликни таъминлашга хизмат қилмоқда. 
Кишиларнинг иш билан бандлигини ошириш улар фаолиятининг 
муҳим томонини ташкил этмоқда. Ўзбекистондаги 5000 дан ортиқ 
ННТнинг 165 тасини фаолияти қиѐсий ўрганилганда (у жами 
ННТнинг ўша даврдаги умумий сонини 10% ташкил этади) 4 йил 
ичида (1997-2000 йй.) улар 22147 кишини иш билан таъминлаб 
ундан 9,8% ННТда доимий ходим 3,8% вақтинчалик, 86,4% 
валонтерлар сифатида ишлаган. ННТ ташкилотларида 4 йил 
давомида ишга жойлашганларнинг 40%ни эркаклар, 60%ни аѐллар 
ташкил этган. 
Муқобил иш билан таъминлаш ННТда муттасал ўсиб бориб, 
давлат меҳнат ва бандлик идораларига нисбатан кескин ўсиш 
кузатилмоқда. «Фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат 
ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва 
эркинликлари ҳамда қонун манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим 
омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўѐбга 
чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва 
ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда 
манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда».  
1
Ислом Каримов Юксак маънавият-енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. –Б. 67. 


89 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish