Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


Биринчидан, миллатнинг миллий-ўзлигини англаши;  Иккинчидан



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

Биринчидан, миллатнинг миллий-ўзлигини англаши; 
Иккинчидан, миллатимиз генофонди-истеъдод ва ақл манбаи 
булоқларини yйгониши. Доимо тарихда миллат томиридаги наслий 
иклим, илик кон томирлари аслига қайтарилгачгина маънавият 
ривожига хизмат қилиб келган;
Учинчидан, ўзбек халқининг дунѐ тан олган юксак 
маънавиятининг 
асоси 
бўлган 
одоб-ахлоқ 
меъѐрларини, 
инсонийлик меҳр-оқибат, андиша, инсоф, диѐнат, виждон, ҳалол-
поклик, кексаларга хурмат, раҳм шафкатни ҳамда миллий 
руҳиятимизнинг дебочаси бўлган шарқона фазилатлар: вазминлик, 
камсуқумлик каби бир қанча фазилатларни тиклаш ва янада 
ривожлантириш;
Тўртинчидан, илм-фан, маърифатга асосланган миллий 
ғурурни уйғотиш, шакллантириш ва ривожлантириш;
Бешинчидан, бебаҳо миллий, маданий, фалсафий, илмий 
ҳамда исломий меросимизни, қадриятларимизни чуқур ўрганиш ва 
ҳар томонлама ривожлантириш, она тилини мукаммал билиш учун 
ҳамда бошқа халқлар тилларини ривожланиши учун шарт-
шароитлар яратиб бериш;
Олтинчидан, тарихимизнинг турли даврларида ўтган, дунѐ тан 
олган жаҳон цивилизацияси ривожига буюк ҳисса қўшган улуғ 
алломаларимизни 
бебаҳо 
таълимотларини, 
ҳикмат 
ва 
кароматларини айниқса, руҳият фалсафасини ҳар томонлама чуқур 
ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш;
Еттинчидан, ҳар бир фуқаронинг ўзини ҳуқуқ ва бурчларини 
чуқур англаши келажаги буюк ўзбек давлатига сўзсиз ишонувчи, 
уни гуллаб-яшнаши йўлида, фидоийлик кўрсатишга ҳамиша тайѐр, 
эзгуликни инсоний бурч деб ҳисобловчи, чинакам миллатпарвар 
ва ватанпарварларни тарбиялашга қаратишдадир. Миллий 
истиқлол мафкурасини ишлаб чиқишда ижтимоий ҳаѐтда содир 
бўладиган турли сифат ўзгаришларни, иқтисодий, сиѐсий 
1
Каримов И.А. Ўзбекистан миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура. 1-жилд. – Тошкент: 
Ўзбекистон, 1996. –Б. 203. 


67 
ислоҳотларни тўғри идрок қилиш учун халқнинг ижтимоий 
тафаккури, миллий онги, маънавий-руҳий ҳолати ҳар томонлама 
илмий тадқиқ қилиниши зарур.
Миллий мафкура собиқ тоталитар, сиѐсийлашган мафкурадан 
фарқли ўлароқ бирон-бир синф, партия, уюшманинг эмас, бутун 
бир жамиятнинг, эл ва юртнинг манфаати, мақсадини ифодалаши, 
мустақиллик ғоясига хизмат килмоғи
лозим. Унинг мағзини Ватан, 
миллат, мустақиллик ва мақсад бирлиги ташкил этмоғи
лозим.
Мустақиллик бу борадаги ишларимиз ривожига кенг 
имкониятлар очди, маънавий тараққиѐтимизнинг биринчи 
талаблари, ишончли таянчи ва бош омили бўлди. Бугунги кунда 
маънавиятга одамлар онги, руҳиятидаги ўзгаришларни, барча 
ислоҳотлар 
мувафаққиятининг 
муҳим 
гарови 
сифатида 
қаралаѐтганлигининг боиси ҳам ана шунда. Чунки, маънавият 
шахснинг, инсоннинг, халқнинг, давлатнинг, жамиятнинг кучи-
қудратидир, тараққиѐтнинг имкониятлари ва истиқболларини 
белгиловчи ички инсоний руҳий омилдир.
Шунинг учун ҳам инсоният тарихининг барча даврларида 
олимлар бу жараѐннинг ички моҳияти, конунларини англашга, 
уларга йўналиш беришга ҳаракат килганлар. Барча даврлардаги 
давлатларда таълим-тарбия, маърифий ишлар тизими ҳам шу 
мақсадлар билан боғланганлиги сир эмас. Таълим-тарбия 
ишларининг заминида муайян манфаатлар билан боғланган 
мақсадлар ѐтган. Бу мақсадлар тизими ва уларнинг моҳияти 
давлатлар, турли сиѐсий кучлар яратган ва амал килган мафкурада 
ифодаланган. Ҳар қандай мафкура ҳам жамият маънавият 
камолотини, унга замин бўладиган таълим-тарбия ишлари 
тизимини муайян ижтимоий сиѐсий мақсадлар билан боғлашга 
қаратилган ғоялардан иборат бўлган.
Бу борадаги тадбирлар маънавиятнинг жамият тараққиѐтига 
ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган катта омил эканлигини чуқур 
англашдан келиб чикади. Шунга кўра, бугунги кунда олдимизда 
муҳим ҳал қилувчи янги вазифа турибди. Бу вазифа эркин 
фуқаролик жамиятининг маънавиятини шакллантириш, бошқача 
айтганда, озод, ўз шахсий манфаатларини халқ, Ватан 
манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган комил инсонларни 
тарбиялашдан иборатдир.
Зотан, бизни миллий маънавиятимиз илдизлари узоқ 
ўтмищдаги кабила ва халқларимизнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаѐти, 
урф-одатлари, дунѐқарашлари ҳақида афсоналар ва динлардан 
ташкари қадимий ѐзма ѐдгорликлар билан туташиб кетганлиги ҳам 
айни ҳақиқатдир.


68 
Зардуштийлик диннинг муқаддас китоби «Авесто» ва Урхун-
Енисей ѐзувлари ана шундай ѐдгорликлар жумласига киради.
Қайси халқнинг маданий тарихи қанчалик қадимий бўлса, ўша 
халқнинг ахлоқий гўзаллиги, урф-одати, ранг-баранг, қўлами кенг, 
таълим-тарбия тизими илдизлари ҳам шунчалик чуқур бўлади.
Эрамиздан аввалги VII-V асрлардаѐк Марказий Осиѐ 
халқларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаѐти турли туркий элат ва 
кабилаларнинг урф-одатлари, эътиқоди, ижтимоий қарашларини 
ўзида акс эттирган. Урхун-Енисей ѐзуви, қабр тошларига ўйиб 
ѐзилган тарихий лавҳалар, тошбосмалар халқимиз маънавияти 
заминига чуқур илдиз отган манбалардан ҳисобланади. Улар 
туркий тиллар тарихини ўрганишда ҳам алоҳида аҳамият касб 
этади. Урхун-Енисей ѐзма манбаларида Олтойдан Mўғилистонга 
қадар чўзилган бепаѐн ерларда яшаган қирғиз, уйғур, манғит ва 
яна бир қанча халқлар, кабилаларни номлари тилга олинади, 
айрим хокон ва бекларни килган ишлари, урушда кўрсатган 
қаҳрамонликлари баѐн қилинади.
Биз юқорида тилга олган «Авесто», «Урхун-Енисей» 
ѐдгорликлари муҳим тарихий ѐзма манба бўлиб, у халқимизнинг 
аждодларининг бой маданиятидан дарак беради. Бу хусусда немис 
тарихчи олими Хардер шундай ѐзади: «Оврўпалик бирорта халқ 
ўз ѐзувини ўзи кашф этган эмас, японлар ѐзуви ҳам Осиѐдан 
олинган, Шимолий ва Ғарбий Оврўпа маданияти юнон-румо-араб 
уруғидан униб чиккандир». Шарқликлар алгебрани дунѐга 
келтирдилар, инсон қўлига табобат сирларини очмоқка калит 
тутқаздилар. Физиканинг барча бўлимларини шу калит ѐрдамида 
очдилар ва бу калит асрлар давомида амалда қўлланиб 
келинмоқда.
Шуни алоҳида эътиборга олиш зарурки, халқимизнинг 
қадимдан яшаб келган жойларга боғланганлик, кўчиб юришга 
мойилликнинг йўқлиги республика аҳолисига ҳос ҳусусиятидир. 
Мана шу ҳусусият, ўзбек халқининг қадимий урф-одатларига, 
анъаналарига бой бўлишга хизмат қилган. Дарвоқе, Ўзбекистон 
тарихан шундай жой бўлганки, бу ерда кўҳна савдо йўллари 
(Буюк Ипак йўли) дарѐлар, воҳалар, водийлар аҳолининг ҳаѐтида 
муҳим аҳамият касб этган. Кўшни давлатлар билан ташки алоқалар 
турли маданиятларнинг ўзаро бир-бирини бойитиш жараѐнини 
келтириб чиқарган. Ана шу тарика асрлар давомида тўпланган, 
бойиган маънавий мерос бугунги кунда ҳам ва бундан кейин ҳам 
тараққиѐтга хизмат килади.
Халқимизнинг хотирасидан жой олган жаҳонга машҳур бўлган 
Беруний, ал-Хоразмий, Ибн Сино, Имом Бухорий, ат-Термизий, 


69 
Аҳмад Яссавий, Улуғбек, Навоий ва бошқа кўпгина алломалар 
маънавияти кенг ва айни вақтда кисмати огиp сиймолардир. 
Буюк аждодларимизнинг улуғ номларини улуғлаш, халқ 
хотирасида улар сиймосининг тикланишига муносиб бўлган 
зотлардир.
Фикримизни асосли бўлиши учун қуйидаги мисолни 
келтирамиз: Ибн Синонинг замондоши Абдулкосим Халаф Ибн 
Аббос ал-Захравий(936-1012) узининг «Китоб ат-тафиф ли ман 
ажаза ан-таъриф» асарида 200 дан ортик жарроҳлик асбоби 
расмлари ва изоҳлари билан уларнинг қандай ишлатилиш ҳақида 
аниқ ва тўлиқ маълумот берган.
Тарихда 
илмий 
меросларни 
ўрганиш 
борасида 
кўп 
ноҳолисликлар бўлган. Фақат мустақиллик туфайлигина жамиятда 
адолат, ҳақиқат тикланди, халқнинг бебаҳо маданий мероси яна 
ўзига қайтди.
Шаклан миллий, мазмунан умуминсоний қадриятларни ўзида 
мужассамлаштирган халқ анъаналари аждодларимизнинг диний ва 
ахлоқий меросидаги бой манбаалар жаҳон маданияти ҳазинасига 
кўшилган буюк ҳисса бўлиб ҳисобланади, унинг кўп томонлари 
маҳаллий қобиғдан чиқиб, халқаро аҳамият касб этмоқда.
Ўзбек халқининг миллий, диний анъаналари, ахлоқий мероси 
авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда ва ѐшларни тарбиялашда катта 
рол ўйнамоқда. Зеро, халқимизнинг маданий меросини чуқур 
билмасдан миллий ўзликни англаш, миллий истиқлол ғояси ва 
мафкурасини такомиллаштириш миллий ғypyp туйғусини қарор 
топтириш мумкин эмас. Тарихий тажриба шундан далолат 
берадики, ўтмиш маънавий меросини ўзига сингдирмаган 
аждодлар меросини қадрлай олмаган миллатнинг эътиқоди суст 
ғояси, ноаниқ бўлади.
1
Маълум маънода аждодлар мероси, унга 
ворисликни теран англаш ҳар бир миллат ѐки халқнинг 
келажагини аниқ белгилаб олиш имконини ҳам беради.
Улуғ 
маърифатпарвар 
М.Бехбудий 
бекорга 
«Мозий 
истиқболнинг-тарозусидир»,
2
деб таъкидламаган эди. Мана шу 
хусусиятларга кўра аждодлар меросини ўрганиш давр тақозоси 
ижтимоий эҳтиѐж сифатида намоѐн бўлмоқда.
Шу билан бир қаторда мустақил давлатимиз бозор 
иқтисодиѐтига босқичма-босқич ўтиб бораѐтган бир шароитда айрим 
ѐшларимиз онгида, хатти-ҳаракатларида салбий ҳолатлар ҳам 
кўзга ташланмоқда.
3
1
Назаров М, Тохиров О. Маънавият-ибрат. //Минхож, -Тошкент: 2000. –Б. 4. 
2
Шарк юлдузи. 1992. №10, - Б. 173. 
3
Истиқлол йиллари: Миллий-диний қадриятларнинг халқка қайтиши. – Тошкент: IV, 2002. –Б. 
32.


70 
Уларни бартараф қилиш учун эса иқтисодий, ижтимоий 
соҳалардаги вазифалар билан бирга мафкурвий жараѐнлардаги 
вазифаларни катъиат билан ѐшларимизнинг онги, қалбига 
сингдириб, миллий истиқлол мафкурасининг асосий тушунча ва 
тамойилларини, уларнинг ҳаракат дастурларига айлантириш зарур. 
Бунинг учун эса «Миллий тарихимиз ва умумбашарий тараққиѐт 
ривожига унитилмас ҳисса қўшган олиму-фузалоларнинг мафкура 
ва унинг жамият ҳаѐтидаги аҳамияти ҳақида қолдирган илмий 
мероси, фалсафий қарашларини ҳар томонлама ўрганиш ва 
халқимиз онгига сингдириш зарур».
1
Зотан, азал-азалдан аждодлар меросининг ғоявий негизи-
шахс тарбияси, унинг маънвий эҳтиѐжларига даъвогар бўлган 
омилларни ўрганишдан иборат бўлиб келган. Ушбу муаммо 
хозирда ҳам жамиятимизда олиб борилаѐтган сиѐсатда энг муҳим 
масалалар қаторидан ўрин олиб келмоқда. Аждодларимизнинг 
яратувчанлиги шахс манфаатларига қаратилган бўлса, айни 
вақтда мустақил давлатимизда амалга оширилаѐтган барча 
ўзгаришлар ҳам инсон келажаги учун хизмат қилиши кўзда 
тутилган.
2
Демак, замонавий таълим-тарбия тизими ва миллий, диний 
ҳамда ахлоқий мерос асосидаги ғоявий уйғунлик аждодлар 
меросини ўрганишнинг амалий аҳамиятини асослаб беради.
Собиқ 
иттифоқ 
мафкурасининг 
таназзулга 
маҳкум 
томонларидан бири шунда эдики, у муайян миллатни ўтмишни, 
маънавий мероси, диний-ахлоқий қарашларини ўрганишга бўлган 
ҳар қандай уринишини «миллатчилик» ва ѐки «ниглизм» тамғасини 
қўйиш билан қоралар, айниқса, диний-ахлоқий меросни 
ўрганишни катъиян ман қилиб динни «афюн» деб эълон қилган 
эди.
Аслида эса ўтмишни идеаллаштириш ѐки ўтмишдаги адолатли 
ижтимоий тенглик, анаънавий поклик замонларига қайтиш-
инқилобий халқ ҳаракатларининг кўпчилигига хос хусусият 
эканлигига барчамиз шохидмиз.
Ўтмишдаги яҳши замонларга қайтишни орзу қилиш, аслида 
янгиланишга бўлган эҳтиѐжнинг оқибатидир. Бу муайян даражада 
тарихий тараққиѐтнинг бурилиш моментлари-вақтларига хос 
қонуний жараѐндир.
3
1
Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. 
Тафаккур, - Тошкент: 1999. №2. –Б. 11. 
2
Мирзаева М. Ёшлар ва миллий мерос. Мулоқот, - Тошкент: 2001. №6, – Б. 26-27. 
3
Жакбаров М. IX-XII аср Мовароуннахр фалсафий фикрида ижтимоий идеал ва комил инсон 
муаммоси. Фалсафа фанлари доктори илмий даражаси yчун диссертация. – Тошкент: 2000. – Б. 
50. 


71 
Fapб уйғониш давридан ва кейинги даврлардаги халқ 
ҳаракатларида ҳам ўтмишга қайтиш талабларини кўриш мумкин.
Инглиз олими Гильберт Мубрей халқ ҳаракатларининг мана 
шу хусусиятини таъкидлаб, «Янгиликнинг ўзини ўтмиш деб 
таништириш барча буюк ҳаракатларда у ѐки бу даражада намоѐн 
бўлади. Реформация тарафдорлари Библия (Таврот) замонига 
қайтишни, Олий черков ҳаракати илк черковлар даврига қайтишни 
таргиб килган. Хатто, ўтмишдаги энг буюк узилиш жараѐни бўлган 
Француз инкилоби ҳам қадимги Римдаги республика даври фази-
латларига ѐки инсон ахлоқининг ибтидоий-табиий даврларига 
қайтишга даъват килган эди»,
1
деб ѐзади. 
Мадомики, ўтмишдаги хусусан миллий тараққиѐтимиздаги 
яҳши замонларга қайтишни орзу қилиш диний ва ахлоқий 
меросимизга ворисийликни чуқур ҳис қилиш жамиятимиздаги 
янгиланишларга бўлган эҳтиѐжни оқибати экан, у холда динни 
маънавий меросимиз, миллий маънавиятимиз таркибий қисми 
сифатида ҳамда миллий истиқлол ғояси ҳамда мафкурасини 
такомиллаштиришнинг асосий омили сифатида ўрганиш зарурияти 
ҳам юзага келади.
Зеро, ўрта асрлар маънавий тараққиѐти ҳозирги мусулмон 
халқлари тафаккурида ҳам, айрим Fapб олимлари қарашларида 
ҳам ислом мафкурасининг инсонпарварлик, бағрикенглик, барча 
халқларга ва ижтимоий ҳодисаларга, инсон қадрлаш, яҳшилик ва 
эзгуликни химоя қилиш мезони сифатида ѐндашувнинг, дини, тили 
ва ирқи турлича бўлган халқларнинг ҳамжиҳатлиги ва ўзаро 
ҳамкорлигида ўзининг ѐркин ифодасини топган.
2
Шуни алохида таъкидлаш жоизки, хатто, ўша замонларда ҳам, 
бизнинг даврдаги каби инсоният тафаккури тараққиѐти, фан-
маданият ривожланиши йўлидаги асосий тўсиқ шўролар ўйлаганча 
диний таълимотлар эмас, балки, ақидапарастлик мутассиблик, 
оламни схоластик идрок этиш, методига асосланган дунѐқарашдан 
иборат эди. 
Динни ниқоб қилиб олиб амалда унинг эзгу ғояларидан 
жамиятда фиску-фасод, жаҳолат, хунрезликлар қилиш мақсадида 
фойдаланишга уринган айрим «билимдон» диндорларнинг 
жамиятга нақадар зарар келтириш хусусида XII асрда яшаб ўтган 
Ўрта Осиѐ фикх мактабининг энг етук сиймоси Бурхониддин Ал-
Марғиноний шундай ѐзади: 
1
Радшакришнон С. Индийская философия. – Москва: 1956. – С. 34. 
2
Жакбаров М. “IX-XII аср Мовароуннахр фалсафий фикрида ижтимоий идеал ва комил инсон 
муаммоси”. Фалсафа фанлари доктори илмий даражаси учун диссертация. – Тошкент: 2000. – Б. 
50. 


72 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish