Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


Боб. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари



Download 1,37 Mb.
bet4/31
Sana26.04.2023
Hajmi1,37 Mb.
#932295
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норматив-ҳуқуқий хужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назорати услубиётини такомиллаштириш

1.Боб. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари
Бугунги кунда меҳнат муҳофазаси тушунчаси халқаро миқёсда ўта долзарб ва жиддий тус олаётган муаммолардан бири саналади. Меҳнат муҳофазаси юзасидан олиб борилаётган халқаро меъёрлар сирасига қуйидаги талаблар киради: ишчи-ходимларнинг соғлиғи ва ҳаётини ҳимоя қилиш; давлат миқёсида меҳнат муҳофазасини таъминловчи меъёрларни қабул қилиш ва ҳалқаро ҳужжатларни ратификатсия қилиш; меҳнат муҳофазаси бўйича давлат бошқаруви; меҳнат муҳофазаси талабларининг бажарилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш; меҳнат муҳофазаси талаблари ижроси юзасидан кенг жамоатчилик назоратини олиб бориш; меҳнат муҳофазаси, атроф муҳитнинг софлигини асраб авайлаш, бошқа ижтимоий ва иқтисодий фаолият турларини муҳофаза қилишни мувофиқлаштириб бориш; меҳнат муҳофазаси бўйича лойиҳаларни давлат томонидан молиялаштирилиши; меҳнат муҳофазаси бўйича малакали мутахассисларни етказиб бериш масаласи; меҳнат муҳофазаси бўйича ягона ахборот тизимини яратиш каби масалалар ва уларнинг ижроси борасида халқаро меъёрлар белгилаб берилган.
ХМТ нинг 52-конвенсиясида қабул қилинган меъёрларга асосан, “Халқаро Меҳнат Бюроси” (ХМБ) томонидан “Меҳнатни муҳофазалаш ва хавфсизлигини таъминлаш” йўриқномаси ишлаб чиқилган. Унда хавфни тўғри баҳолаш ва идентификатсиялаш усуллари, хавфларни бошқариш тизими тўғрисида аниқ кўрсатмалар белгиланган. Мазкур қонуний ҳужжатда айтиб ўтилган тавсиялар меҳнат шароитида юзага келиши мумкин бўлган хавфни тўғри баҳолаш, миллий ва ҳудудий миқёсда уларни бошқариш, хавфли омилларни ўз вақтида бартараф этиш, хавфсиз меҳнат шароитлари тизимини ишлаб чиқиш орқали уларни камайтириш имконини беради. Бу эса ўз навбатида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва техник соҳаларида юксалишларга олиб келади. Шу сабабли давлатимиз қонунчилигида қатор ҳалқаро меъёрлар ратификатсия қилинган.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2000-йил 12-июлда “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги № 267-қарор қабул қилинди. 2008-йил 10 сентабрда “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги, 2009- йил 16-апрелда эса “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. 2010- йил 20-июлда эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормат ИВ-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида”ги №153 қарор қабул қилинди. Бунинг натижасида меҳнат муҳофазаси соҳасида меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш, ҳамда амалга татбиқ қилиш янада жадаллашди.
Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш сифатини, қисқартирилган иш вақтини, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун қўшимча йиллик таътиллар белгилашни давлат томонидан назорат қилади, экспертиза ўтказилишини назорат қилади ва меҳнат шароитлари бўйича экспертиза ўтказади, унинг натижалари бўйича тегишли хулосалар беради;
хотин-қизлар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган ноқулай меҳнат шароитларида бажариладиган ишлар рўйхатини ҳамда оғир нарсаларни кўтаришда ва ташишда хотин-қизлар учун чекланган юк нормалари тўғри қўлланиши бўйича давлат назоратини амалга оширади;
фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини камерал назоратни ўтказади;
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган ноқулай меҳнат шароитларида бажариладиган ишлар Рўйхатини ҳамда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар томонидан кўтариладиган ва ташиладиган оғирликнинг чекланган нормалари тўғри қўлланиши бўйича давлат назоратини амалга оширади;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестри юритилишини таъминлайди, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги масалалари бўйича уларнинг мутахассисларини ўқитиш ва аттестациядан ўтказишда кўмаклашади;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолияти устидан белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва уларнинг фаолиятини яхшилаш, шу жумладан улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
ходимларнинг шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари, ишлаб чиқариш муҳитини назорат қилиш ускуналари билан тўғри таъминланганини, шунингдек, ноқулай ва алоҳида тусга эга бўлган шароитларда ишлаганлик учун ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар тақдим этилишини назорат қилади ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;
ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш бўйича иш берувчилар томонидан тўловлар амалга оширилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади;
ташкилотлардаги меҳнатни муҳофаза қилишга доир ишларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келишини манфаатдор органлар билан ҳамкорликда сертификатлашни амалга оширади ва ўтказади;
меҳнат, аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратига мувофиқ қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва бузилган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўради;
ишлаб чиқариш жараёнида жароҳат олиш ва касб касалликларига чалиниш ҳақида ахборот тўплайди ва бунинг сабабларини таҳлил қилади, уларни
бартараф этиш йўллари ишлаб чиқилишини таъминлайди;
ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимларнинг соғлиғига улар меҳнат мажбуриятларини бажариши вақтида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;
ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодисалар сабабларини таҳлил қилади ва уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
меҳнат ва меҳнат хавфсизлиги соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўради [8].

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish