боб. бўйича хулосалар
Илмий амалий уқтаи-назардан қараганда, хулоса қилиб айтиш мумкинки “жамоатчилик назорати” бу – давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда улар мансабдор шахслари фаолияти устидан фуқаролар, уларнинг бирлашмалари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа тузилмалари (институтлари), шунингдек, давлат ва нодавлат органлари таркибида тузилган жамоатчилик органлари томонидан қонун доирасида олиб бориладиган назорат тушунилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари ўз ҳудудида мавжуд муаммоларни бошқаларга нисбатан яхши тушунадилар ва уларни бартараф этишга нисбатан ўзларини масъул деб билишлари лозим. Ҳозирги кунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилаётган жамоатчилик назоратининг ҳолатига назар ташласак, у ерда кўплаб ҳаётий муаммолар ўз ечимини топаётганини илмий тадқиқот ишимизда атрофлича ёритиб беришга ҳаракат қилинди.
Хулоса қилиб айтганда, инсон ва жамият, давлат ва фуқаро ўртасидаги муносабатларда туб бурилишлар, ижобий ўзгаришлар кузатилаётган бугунги кунда “жамоатчилик назорати” муҳим аҳамият касб этиши, шубҳасиз.
БОБ. Меҳнат муҳофазасини меъёрий-ҳуқуқий хужжатлари талабларига риоя этиш юзасидан жамоатчилик назорати услубиётини такомиллаштириш йўллари
Меҳнат муҳофазасини меъёрий-ҳуқуқий хужжатлари талабларига риоя этиш юзасидан жамоатчилик назорати натижалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан муҳокамалар, жамоат эшитувлари, мунозаралар ва оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил этилиши мумкин. Муҳокамалар, жамоат эшитувлари ва мунозараларга фаолияти устидан жамоатчилик назорати амалга оширилган давлат органи мансабдор шахслари ва бошқа ишчилари ҳам таклиф қилинади. Жамоатчилик назорати натижалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайёрланган қарорлари, таклифлари, хулосалари давлат органлари томонидан мажбурий тартибда ўттиз кун ичида кўриб чиқилади ҳамда кўриб чиқиш натижалари тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ёзма равишда жавоб берилади. Лекин, қонун уларга берган шундай катта ваколатлардан қай даражада фойдаланилаяпти деган ҳақли савол туғилади. Очиғини тан олиб айтиш керак, ҳамма маҳаллалар ҳам буни етарлича ўз ўрнига қўйган деб айтиш қийин. Агар бу бўйича таҳлил ўтказилса, мавжуд камчиликлар рўй-рост кўриниб қолади. Бундан ташқари, қонуннинг тегишли моддаларида фуқаролар йиғинлари Кенгашлари маҳаллалар ҳудудидаги корхона, ташкилот ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш ваколатига эга эканлиги белгиланган.
Мазкур ваколат ҳам жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Маҳаллаларда жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларидан биридир. Лекин, очиғини айтганда аксарият фуқаролар йиғинлари қонунда белгиланган бу муҳим ваколатларидан тўлалигича фойдаланаётганлари йўқ.
Тўғрисини айтганда, айрим фуқаролар йиғинлари Кенгаши йил давомида бир марта ҳам бундай жамоатчилик эшитувларини ташкил этмайди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кўплаб ваколатлари фуқаролик жамияти институтларига берилаётган бир пайтда улар ўзларининг барча ваколатларидан тўлалигича фойдаланиши лозим. Шунда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўз фаолиятига алоҳида масъулият ва жавобгарлик билан ёндашади.
Бунинг бир қатор объектив ва субъектив сабаблари бор. Нима бўлганда ҳам бугунги шиддатли ислоҳотлар жараёнида ҳар бир фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ўзларига қонун билан берилган ваколатлардан унумли фойдаланиб, жамоатчилик назоратини амалга оширишлари лозим. Сиёсий партиялар орқали ҳам жамоатчилик назоратини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Амалиёт нуқтаи назаридан қараб ёндошганимизда бу масала бўйича сиёсий партиялар фаолиятидаги айрим муаммо ва камчиликлар борлиги айни ҳақиқат.
Шунинг учун Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги маърузаларида “бугунги кунда сиёсий партиялар ўз электоратига берган ваъдаларини, сайловолди дастурларини тўла ва самарали бажармоқда, деб айтолмаймиз. Улар ҳанузгача мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, фуқаролар онгида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллай олмади”[70] дея таъкидлаб ўтган эдилар. Мамлакатимиздаги шиддатли демократик янгиланишлар жараёнида мавжуд 5 та сиёсий партия ҳам дастурий мақсад ва
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, фаол иштирок этиб, жамоатчилик назоратини амалга ошириши керак эди.
Сиёсий партиялар орқали жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг механизмларини такомиллаштириш ҳақида сўз борганда, уларнинг Қонунчилик палатасидаги фракциялари ёки маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг фаолияти юзасидан ахборотларини эшитиш масаласини айтиб ўтиш ўринли. Бу борада Парламентда маълум бир амалиёт, ижобий натижа шаклланаётган бўлишига қарамасдан, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларида фаоллик етишмайди.
Сиёсий партиялар вакиллари фақатгина мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмасдан, бугунги баъзи бир ҳаётий муаммоларга маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг эътиборини қаратиб, амалий ечим топилишига ҳиссаларини қўшиши талаб этилади. Лекин, шуни ҳам таъкидлаш керакки, бир томондан сиёсий партиялар ўзларининг турли тадбирлари ва лойиҳалари орқали жамоатчилик назоратини амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган кенг жамоатчиликнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигининг ортишига, ҳуқуқий маданиятининг юксалишига амалий таъсир кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |