2.2.расм. Жамоатчилик механизимининг самарали тизими
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари ўз ҳудудида мавжуд муаммоларни бошқаларга нисбатан яхши тушунадилар ва уларни бартараф этишга нисбатан ўзларини масъул деб биладилар. Шу билан биргаликда, мазкур Қонунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратининг амалга оширилиши тартиби ҳам белгилаб қўйилмоқда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назорати фуқаролар йиғини (унинг комиссиялари) иш режасига асосан ёки фуқаролар йиғини қарори асосида амалга оширилади. Бундай қарор қабул қилиш учун жисмоний ёхуд юридик шахсларнинг мурожаатлари асос бўлиши мумкин.
2.3. Инсон, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро мувозанатни таъминлашда жамоатчилик назоратининг ўрни.
Олиб борилган илмий тадқиқотларимиз ҳуқуқшунос ва сиёсатшунос олимларимиз томонидан давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши асосларини ўрганиш жараёнида фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларни алоҳида татқиқ этиш эканлигини номоён этади. Сабаби, давлатчилик шакллари ривожланишида давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги масъулияти, ўз навбатида фуқаронинг ҳам давлат олдидаги масъулияти ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Тадқиқот ишида “жамоатчилик назорати” институти ва унинг такомиллашиб бориши ҳам бевосита инсон ва жамият, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатлар билан чамбарчас боғлиқлиги муҳим сифатлардан биридир. Дастлаб, “жамоатчилик назорати” нима, у қандай институт каби саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Илмий изланишлар нуқтаи-назаридан “жамоатчилик назорати” тушунчасини тадбиқ этиш сўнгги йилларнинг, аниқроқ қилиб айтганда мустақиллик йиллари илмининг ўрганиш предмети ҳисобланади. Шу боис айнан мустақиллик йилларида “жамоатчилик назорати” институти билан бевосита чамбарчас боғлиқ бўлган “фуқаролик жамияти” тушунчаси вужудга келди. “Фуқаролик жамияти” сиз “жамоатчилик назорати”ни, “жамоатчилик назорати”сиз, “фуқаролик жамияти”ни тасаввур этиб бўлмайди. Бу икки институт бирбирини тўлдиради, бири иккинчисини тақоза этади. Шунинг учун биз дастлаб, “фуқаролик жамияти” тушунчаси ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишимиз лозим. Гарчи, “фуқаролик жамияти” тушунчаси мустақиллик йилларида тилимиз истилоҳига кириб келган бўлсада, унинг тарихий илдизлари IX-X асрларга бориб тақалади.
873-950 йилларда яшаб ўтган, инсоният тафаккури тараққиётига бемисл ҳисса қўшган машҳур Ватандошимиз Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри асарида қонун устувор бўлган, адолатли жамият тушунчаси теран таҳлил қилинган. Бугунги тил билан айтилаётган “фуқаролик жамияти” илк ўрта асрларда ўз даври илм-фанининг ёрқин юлдузи бўлган мутафаккир бобомиз Форобий ҳазратлари қарашларидаги “фозил одамлар шаҳри” айнан “фуқаролик жамияти” тушунчасига тўғри келади. Бобомиз назарида “фуқаролик жамияти”нинг ҳар бир ахлоқли аъзосида ўн икки хислат бўлиши керак.
Жумладан, у “ўз табиати билан адолатни севадиган ва адолат учун курашувчиларга, адолатсизликка, жабр-зулм ўтказувчиларга нафрат билан қарайдиган бўлсин, ўз одамлари ва бошқаларга адолатли бўлсин, гўзал ва яхши ҳисобланган нарсаларни барчага тақдим этган ҳолда одамларни адолатга тарғиб этадиган, адолатсиз оқибатларини йўқотадиган, уларга йўл қўймайдиган бўлсин”[83].
Шарқнинг машҳур мутафаккири қарашларидан маълум бўлиб турибдики, адолат учун курашиш, ҳақиқатни ҳар нарсадан устун деб билиш, энг муҳими яхши инсоний фазилатларга эга бўлиш жамият аъзоларининг бош мақсади бўлиши керак. Жамият аъзолари маънавиятли ва маърифатли, ижтимоий масъулияти юксак бўлиши лозимлигини қайд этади.
Ғарбда эса, фуқаролик жамияти тушунчаси XVII-XVIII асрларда вужудга келганлигини кўришимиз мумкин. Европада биринчи бўлиб Францияда “Фуқаро ҳуқуқлари” декларациясининг қабул қилиниши билан фуқаролик жамияти тушунчаси истилоҳга киритилган. Шу ўринда очиғини тан олиб айтиш керакки, бугунги кунда Ғарб мамлакатларида жамоатчилик назорати, унинг механизмлари анча такомиллашиб кетган.
Буни биргина Европа давлатларидаги оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам кузатиш мумкин. Ўрни келганда бугунги кун нуқтаи-назаридан ёндашиб “фуқаролик жамияти” нинг энг муҳим белгиларини кўриб чиқамиз.
Биринчидан, “фуқаролик жамияти”да нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари қарор топган, фикрлар хилма-хиллиги таъминланган бўлиши керак. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб, бош мақсад деб белгиланган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқаролик жамияти институтларининг мустақил фаолият юритишларига алоҳида аҳамият қаратилади ва унинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Конституциянинг 12-моддасида қуйидагича белгиланган:
“Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади” [34]. Мана шу муҳим Конституцион принципдан келиб чиққан ҳолда, фуқаролик жамияти шароитида мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари ривожланди. Таниқли ҳуқуқшунос олим, академик Акмал Саидов мамлакатимиздаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ривожланишининг тенденциялари бўйича бир нечта китоблар ва жуда кўплаб илмий мақолалар ёзган.
Жумладан, олим ўзининг “Фуқаролик жамияти институтлари ва инсон ҳуқуқлари” номли мақоласида қуйидагича ёзади. “Фуқаролик жамияти – бу, ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишда фаол қатнашадиган, давлатнинг бедодлиги ва аралашувига йўл қўймайдиган ҳуқуқ ҳукмрон бўлган, фуқаролар ва давлат ҳамкорлик асосида ишлайдиган онгли индивидлар жамиятидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |