Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги



Download 1,37 Mb.
bet8/31
Sana26.04.2023
Hajmi1,37 Mb.
#932295
TuriМонография
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норматив-ҳуқуқий хужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назорати услубиётини такомиллаштириш

1) Россия Федерациясининг жамоатчилик палатаси;
2) Россия Федерацияси субъектларининг жамоатчилик палатаси;
3) муниципал ташкилотларнинг жамоатчилик палатаси;
4) ижро ҳокимиятининг федерал органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши, Россия Федерацияси субъектлари давлат ҳокимияти қонунчилик (вакиллик) ва ижро органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши (Қонуннинг 9-моддаси). Қозоғистон Республикасида “Жамоат кенгашлари тўғрисида”ги қонун мавжуд бўлиб, унга кўра, жамоат кенгашлари деганда, вазирликлар, марказий ижро органларида ташкил этиладиган маслаҳат-кенгаш, кузатув органи ҳисобланади.
Жамоатчилик кенгашида фуқаролик жамияти вакилларининг сони унинг азоларининг учдан икки қисмини ташкил этилиши талаб этилади. Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, жамоатчилик назорати, биринчидан, фақатгина жамият учун эмас, балки давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, жамоатчилик назорати қонунларнинг самарали ишлашини таъминлашга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилишга ва уни ҳимоя қилишга даъват қилади, давлат тузилмаларининг барча даврларда такомиллашувини таъминлайди.
Жамоатчилик назорати орқали мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ва масъуллиги ошади. Иккинчидан, жамоатчилик назорати орқали фуқаролар фикр-мулоҳазаларининг ижтимоий ҳаётдаги таъсирчанлиги ортади. Бу ўз навбатида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада самарали кечишини таъминлайди. Учинчидан, жамоатчиликнинг ишончи ва қўллаб-қувватлаши орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз фаолиятларини янада самарали ташкил этиш имконияти яратилади. Жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилган ваколатли давлат органлари фуқаролардан, фуқаролик жамияти институтларидан келиб тушган таклиф ва мулоҳазалар асосида мамлакатда изчил ислоҳотларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунини самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда жамоатчилик назорати механизмларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги таклиф ва мулоҳазалар илгари сурилади: Биринчидан, мамлакатимиздаги қонунчилик амалиёти ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунда асосий тушунчаларга таъриф берилиши таклиф қилинади. Масалан, Қонуннинг 1-моддасида ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиши белгиланган. Шу ўринда мазкур Қонунда “давлат фаолияти” тушунчасига таъриф берилиши лозим.
Зеро, давлат фаолияти деганда Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва муассасаларининг, бир сўз билан айтганда, давлат ҳокимияти органларининг олиб борадиган ички ва ташқи сиёсати тушунилар экан, демак нафақат ички сиёсат, балки ташқи сиёсатни амалга ошириш борасидаги фаолият ҳам жамоатчилик назорати остида бўлиши керак. Шунингдек, “Фуқаролик жамияти” атамаси айнан Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунида очиб берилиши, унда фуқаролик жамиятининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги тамойиллари, фуқаролик жамиятининг давлат органлари билан ахборот муносабатларига доир нормалар ўз ифодасини топиши лозим эди.
Миллий ва хорижий давлатлар қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига жамоатчилик назоратининг объекти сифатида бошқарув бўйича давлат функцияларини амалга оширувчи корхоналар, такшилотлар ва муассасаларнинг фаолиятини ҳам жамоатчилик назоратининг объекти қаторига киритиш таклиф қилинади.
Аслида ҳам мазкур идоралар фаолияти устидан жамоатчилик назорати амалдаги қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Масалан, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза тўғриси-да”ги, “Психиатрик ёрдам тўғрисида”ги, “Ветеринария тўғриси-да”ги қонунлар, Ер кодекси кабилар шулар жумласидандир. Амалиётда ҳозирги кунда фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари “Ўзтрансгаз”, “Ўзавтосаноат, “Ўзбекэнерго” ва бошқа шу каби аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлмоқда.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish