Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


Меҳнатни муҳофаза қилишнинг илмий амалий ахамияти



Download 1,37 Mb.
bet5/31
Sana26.04.2023
Hajmi1,37 Mb.
#932295
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норматив-ҳуқуқий хужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назорати услубиётини такомиллаштириш

1.1. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг илмий амалий ахамияти
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ушбу Қонун ва унга мувофиқ чиқариладиган бошқа меъёрий ҳужжатлардан иборат бўлади.
Ушбу Қонун мулк ва хўжалик юритиш шакли турлича бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан, шу жумладан айрим ёлловчилар билан меҳнат муносабатларида турган барча ишловчилар; кооперативларнинг аъзолари, ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва умумий таълим мактабларининг жамоа қатнашувчиларии; корхоналарда ишлашга жалб этиладиган ҳарбий хизматчилар; муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар; суд ҳукми билан жазони ўтаётган шахслар, ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари корхоналарида ёки ҳукмлар ижросини амалга оширувчи идоралар белгилайдиган корхоналарда ишлаш даврида, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб ташкил этиладиган бошқа турдаги меҳнат фаолияти иштирокчиларига нисбатан амал қилади [10].
“Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устиворлиги” - меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати моҳиятида ишлаб чиқариш усулларидан қатъи назар барча корхоналарда ишловчилар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг соғлиғи ва ҳаётини асраш, ҳамда ижтимоий муҳофазалашни бирламчи долзарб масала даражасига кўтариш кераклиги белгиланган.
Ишлаб чиқаришда бу долзарб масалани самарали ва талаб даражасида ечишда корхоналарда тузиладиган жамоа шартномаси жуда катта аҳамиятга эга [9;12;].
Меҳнат жамоасининг касаба уюшмалари орқали иш берувчилар билан ҳамкорлик қилишда асосий ҳуқуқий ҳужжат сифатида намоён бўлади. Меҳнат кодексининг 35-моддасида таъкидланганидек, жамоа шартномасини тузиш зарурати ҳақида аввало тегишли қарор қабул қилинади. Қоидага кўра, иш берувчи билан жамоа шартномасини тузиш зарурати ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқи касаба уюшмасига, ходимлар томонидан ваколат берилган бошқа вакиллик органига ёки бевосита меҳнат жамоасининг умумий йиғилишига берилган. Жамоа шартномаси корхоналар ва уларнинг юридик шахс ҳуқуқи берилган таркибий бўлинмаларида тузилади. Жамоа шартномаси, бир тарафдан, ходимлар томонидан касаба уюшмаси ёки ўзлари ваколат берган бошқа вакиллик органи орқали, иккинчи тарафдан бевосита иш берувчи ёки у ваколат берган вакиллар ўртасида тузилади. Жамоа шартномаси корхонадаги меъёрий ҳужжатлар орасида юридик аҳамияти жиҳатидан асосий ўринлардан бирини эгаллайди [13;].
Шуниси ҳам муҳимки, корхона қайта ташкил этилаётган даврда жамоа шартномаси ўз кучини сақлаб қолади. Шундан кейин тарафлардан бирортасининг ташаббуси билан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Жамоа шартномаси корхонанинг таркибий тузилиши, бошқарув органининг номи ўзгарган, корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам ўз кучини сақлаб қолади [14].
Жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда, бошқа шартлар ҳам кўзда тутилиши мумкин. Давлат қонунларида ва бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган меъёр ҳамда қоидаларга қараганда имтиёзлироқ меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий шартлар ҳам киритилиши мумкин (масалан, қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатидан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафаридаги харажатлар учун компенсатсиялар, ходимларни ишлаб чиқаришда, шунингдек уларнинг мактабдаги ва мактабгача тарбия муассасаларидаги болаларини текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш сингари қўшимча имтиёз ва компенсатсиялар). Агарда амалдаги қонунлардаги айрим қоидалар жамоа шартномаларида мустаҳкамлаб қўйилиши шарт деб кўрсатилган бўлса, бундай меъёрий қоидалар жамоа шартномасига албатта киритилади. Масалан, меҳнат муҳофазаси тадбирлари учун белгиланган маблағлардан фойдаланиш тартиби жамоа шартномасида белгилаб қўйилади [15].
Жамоа келишуви корхона доирасидан анча юқори поғонада турадиган шартномадир. Жамоа келишувлари муайян касб, тармоқ, ҳудудга тегишли ходимлар учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлами белгилаш борасидаги мажбуриятлами ўз ичига олган муҳим меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Бундай келишувлар ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини тартибга солиш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш мақсадида тузиладиган шартноманинг аниқ бир туридир. У корхона доирасидан юқорироқ поғонада турган иш берувчилар (уларнинг уюшмалари) билан ижтимоий шерикчиликни амалга оширадиган марказий вакиллик органи ўртасида тузилади. Ҳуқуқий ҳужжат сифатида у иқтисодиёт обектларининг барча турларида, ҳудуд ва минтақаларда татбиқ этилади.
Жумладан, тартибга солинадиган муносабатлар соҳаси, ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларнинг хусусиятларига қараб, бош келишув, тармоқ келишуви, ҳудудий (минтақавий) жамоа келишуви тузилади. Ушбу келишувларнинг ҳар бири ўзининг аниқ иштирокчиларига эга бўлиб, амал қиладиган соҳасидаги (масалан, соҳа, ҳудуд, ходимлар гуруҳи) муносабатларни тартибга солади ҳамда қонунчиликда белгилаб қўйилган шартларни ўрнатади. Жамоа келишувлари музокараларда иштирок этаётган тарафларнинг келишувларига мувофиқ, икки тарафлама ва уч тарафлама бўлиши мумкин. Келишувни тузиш вақтида тараф сифатида ижроия ҳокимият органи ҳам иштирок этиши мумкин. Касаба уюшмаси, ходимларнинг бошқа вакиллик органлари иш берувчилар ёки иш берувчининг вакили бўлмаган ижроия ҳокимият органидан улар билан икки тарафлама келишув тузишни талаб этишга ҳақли эмас [17].
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар хусусида келишиб сиёсат олиб боришнинг умумий принсипларини белгилаб беради. Маълумки, бош жамоа келишуви иш берувчилар бирлашмаси (уюшмаси) билан тузилиши керак. Фақат тарафларнинг таклифи билангина ҳукумат бу ҳужжатга жалб қилиниши мумкин, яъни бош келишув учта тарафнинг келишувидан иборатдир. Шу боис, бугунги босқичда бирдан-бир тўғри йўл тармоқ келишувларини кучайтиришдир. Тармоқ келишувлари тегишли касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида ҳамда тарафларнинг таклифига биноан, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан тузилади.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish