Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги



Download 1,37 Mb.
bet22/31
Sana26.04.2023
Hajmi1,37 Mb.
#932295
TuriМонография
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Bog'liq
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норматив-ҳуқуқий хужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назорати услубиётини такомиллаштириш

Биринчиси – тегишли маълумотларни йиғиш, мазкур маълумотларни таҳлил қилиш, шарҳлаш ва хулосалар ҳамда тавсияларни ўз ичига олган ҳисобот тайёрлаш ҳамда аудит натижаларини кенг жамоатчиликка тақдим қилишдан иборат ижтимоий аудит (Корея, Япония ва Ҳиндистон тажрибаси).
Иккинчиси – ижтимоий аҳамиятга эга бўлган масалаларни, шу жумладан, соғлиқни сақлаш, экология, иқтисодий ривожланиш, коммунал хизматларда инновацияларни жорий қилиш ва бошқа соҳаларда жамоатчилик экспертизасини ўтказиш учун тегишли соҳалар бўйича мутахассислардан иборат тадқиқот гуруҳи тузиш ва махсус платформа яратиш (Скандинавия давлатлари, Германия тажрибаси).
Хорижий мамлакатларда кенг қўлланиладиган, бироқ Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган яна бир жамоатчилик назорати шакли бу – волонтерлар (кўнгиллилар) фаолиятидир. АҚШ, Англия, Германия, Испания, Франция, Финляндия, Швейцария, Япония ва бошқа давлатларида жамоатчилик назорати субъектлари сифатида волонтерлар фаолияти анча ривожланган. Волонтерлар фаолиятидан экологик, археологик, реставрация, таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳаларда кенг фойдаланилади. Масалан, Германияда 34% аҳоли, яъни ҳар учтадан битта фуқаро волонтер ҳисобланади ҳамда ойига 15 соатдан кўп бўлган миқдорда ихтиёрий уюшмаларда, лойиҳаларда ва гуруҳларда қатнашади. Германияда 70 мингга яқин нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатиб, уларда 2 млн.га яқин фуқаролар ихтиёрий асосда жалб этилган. Германияда “Ижтимоий йил тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган бўлиб, унга кўра, шахс ўрта мактабни битиргач, 1 йил давомида ижтимоий иш билан шуғулланишга ҳақли. Ушбу амалиёт мазкур шахсни келгусида ишга қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Германияда деярли ҳар бир шаҳарда волонтерлар марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу марказларда волонтерлар ўртасидаги ўзаро муносабат ва ҳамкорлик таъминланади. Волонтерлар фаолияти Германияда пенсионерлар ва ишсизларни фойдали меҳнат билан банд қилишнинг муҳим шаклига айланган.
Польшада волонтерлик фаолияти 2003 йилги “Жамиятга фойда келтириш ва волонтерлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Қонунда волонтерлик фаолиятини амалга ошириш, волонтерлар жалб этиладиган соҳалар, волонтерлар ишини тартибга солиш, юридик жиҳатдан расмийлаштириш масалалари кўзда тутилган.
МДҲ давлатларида Россия Федерациясида эса, 2018 йил 2 февралда волонтерлик масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Таъкидлаш лозимки, Россия Федерациясида 2018 йил Волонтерлар йили деб эълон қилиниб, ҳар йили 5 декабрь Волонтерлар куни сифатида нишонланадиган бўлди.
Украинада эса, 2015 йил апрель ойида “Волонтерлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Унда волонтерлик фаолиятини амалга ошириш асослари, тартиби, ушбу фаолиятга жалб этиш, волонтерлик амалиётини ҳисоблаш каби қатор масалалар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинган.
Туркманистонда “Волонтерлик тўғрисида”ги Қонун 2016 йил 12 январда қабул қилинган. Қонунда волонтер, волонтерлик фаолияти, волонтерлик дастури, волонтерлик тадбири, чет эллик волонтер каби кўплаб тушунчаларга таъриф берилган. Қонунга мувофиқ, волонтерлик фаолияти меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинмайди, квоталашни ҳамда рухсат олишни талаб этмайди. Қонун билан волонтерлар, уларни рағбатлантириш, тайёргарликдан ўтказиш, малакасини ошириш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш каби масалалар тартибга солинган.
Молдовада 2010 йил 18 июнда “Волонтерлик тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унда асосий тушунчалар, асосий принциплар, волонтерлар ва уларни қабул қилаётган ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар, ойига 20 соатдан кўп волонтерлик билан шуғулланувчи волонтерларни рўйхатга олиш, уларга имтиёзлар бериш, ўқишга ёки ишга қабул қилишда имтиёз бериш каби масалалар тартибга солинган. Қолаверса, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунда ушбу Қонунда қўлланилган асосий тушунчаларга (давлат фаолияти, фуқаролик жамияти, жамоатчилик кенгашлари, жамоатчилик комиссиялари) таъриф бериш мақсадга мувофиқ.
АҚШда жамоатчилик кенгашларига давлат органлари мансабдор шахслари раҳбарлик қилиш амалиёти кенг қўлланилади. Масалан, Арлингтон округидаги (АҚШ, Виржиния штати) Шимолий тракт масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши саноат чиқиндилари билан ифлосланган ҳудудлар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланиб, унинг раиси ва раис ўринбосари давлат органлари мансабдор шахслари ҳисобланади [73].
Таъкидлаш лозимки, халқаро тажрибада жамоатчилик кенгашлари беш хил усулда шакллантирилади: сайлов, тайинлов, аралаш, конкурс ва тасодифий шакллантириш. Масалан, АҚШнинг Дейтон шаҳри жамоатчилик кенгаши сайлов усули билан шакллантирилади. Ҳар бир номзод камида 25 та сайловчининг овозини тўплаши лозим [65]. Иккинчи – тайинлов усули эса, хорижий давлатларда жамоатчилик кенгашини шакллантириш усули сифатида жуда кенг қўлланилади. Бунда ҳам икки хил усулдан фойдаланилади – давлат органи ўз ташаббуси билан ёхуд турли нодавлат нотижорат ташкилотлари тавсияси ёки тақдимига асосан жамоатчилик кенгаши аъзоларини тайинлаши мумкин.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish