Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


Фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида меҳнат муҳофазаси фаолияти устидан жамоатчилик услубиёт назоратини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш



Download 1,37 Mb.
bet21/31
Sana26.04.2023
Hajmi1,37 Mb.
#932295
TuriМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норматив-ҳуқуқий хужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назорати услубиётини такомиллаштириш

3.3. Фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида меҳнат муҳофазаси фаолияти устидан жамоатчилик услубиёт назоратини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш
Фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида давлат ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Бу борада амалга оширилган тадқиқот натижасида давлат ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва мулоҳазаларни илгари суришимиз мумкин.
Авваламбор, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунда қонун лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни батафсил тартибга солиш лозим. Бу борада хорижий тажрибага эътибор қаратадиган бўлсак, ушбу экспертизани ўтказиш тартиби алоҳида белгиланганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Хусусан, Россия Федерациясининг “Россия Федерациясида жамоатчилик назоратининг асослари тўғрисида”ги Қонунида ушбу экспертизани ўтказишга оид умумий қоидалардан ташқари, бир қатор махсус қоидалар ҳам белгиланган. Унда экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мазкур экспертизани ўтказишга оид талаблар белгиланган. Шунингдек, экспертизанинг якуний ҳужжати (хулосаси) объектив, ишончли ва асослантирилган хулосалардан иборат бўлиши лозимлиги белгиланган.
Эътиборлиси, агар федерал қонунларда белгиланган ҳолларда жамоатчилик экспертизасининг мажбурий ўтказилиши ҳақидаги норма белгиланган. Бу борада адабиётларда ушбу экспертизани ўтказиш тартибини алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгилаш, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низом ишлаб чиқиш таклиф этилади [74].
Сўровнома кўрсаткичли таҳлили
Д иаграмма-3
Жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаолиятини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя қилишда жамоатчилик иштирокини янада кенгайтириш, мамлакатимиз ички бозорларида сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатда бўлишини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминланиши холатларини ўрганиш мақсадида вилоят аҳолиси ўртасида истеъмолчиларнинг ички бозорларда аввал истеъмолда бўлган товарлар (б/у, секонд-хенд) сотилишига бўлган муносабатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва сўровнома натижалари юзасидан тегишли идораларга таклифлар киритиш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказилди.
Сўровномада жами 1800 нафар респондент (истеъмолчи)лар иштирок этди. Иштирокчиларнинг 50,2 фоизини эркаклар, 49,8 фоизини эса аёллар ташкил қилди. Сўровномада қатнашганларнинг 27 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар, 40,7 фоизини 31 ёшдан 45 ёшгача бўлган аҳоли вакиллари, 22,4 фоизини 46-60 ёш оралиғидаги эркаклар ва 46-55 ёшдаги аёллар, шунингдек 9,8 фоизини пенсия ёшидаги аҳоли (эркаклар 61 ёш ва ундан юқори, аёллар 55 ёш ва ундан юқори) ташкил қилди (3-диаграмма).

  • Аҳолининг аксарият қисми (56 фоизи) хориждан келтирилувчи аввал истеъмолда бўлган товарларни сотиб олмаслиги бўйича қатъий позициясини билдирмоқда. Шунинг билан биргаликда, уларнинг 15 фоизи иккиланувчилар (ёки қатъий позициясига эга бўлмаганлар)дан иборат. Аҳолининг мана шу қисми иккиланишининг асосий сабаби ҳам юқорида келтириб ўтилганидек, зарурий, тушунарли ва тўғри маълумотлар билан қуролланмаганлигидан, деб хулоса қилиш мумкин.

  • Ўз навбатида аҳолининг аксарият қисми (76 фоизи, шуларнинг 62 фоизи умуман хабари йўқлар, 14 фоизи эса иккиланувчилар) хориждан аввал истеъмолда бўлган товарларни келтириб сотиш бўйича тартиб-қоидалар юзасидан зарурий маълумот (билим)га эга эмас. Маълумки, амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида, истеъмолчига реализация қилинаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумотлар берилиши, аввал истеъмолда бўлган бўлса бу ҳақда истеъмолчига маълум қилиниши, унга сотиб олинган товар (иш, хизмат) сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш имконияти яратиб берилиши лозим. Шунингдек, амалдаги СанПиН талабларига кўра, аввал истеъмолда бўлган шахсий гигиена буюмлари, маиший кимё товарлари, инсон танаси билан тўғридан тўғри контакда бўладиган кийим кечаклар, янги туғилган чақалоқлар учун товарлар, ётоқхона чойшаби, ўйинчоқлар, бир марта фойдаланиладиган идишларнинг қайта сотилишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. Сўровнома натижалари аҳолининг бу борадаги тушунчалари етарли эмаслигини кўрсатиб турибди.

  • Юқоридаги ҳолатлар бўйича тизимли асосда олиб бориладиган ишлар, мамлакатимизга бундай товарларни олиб келиб сотилиши керакми (39 фоиз респондент) ёки йўқлиги (44 фоиз респондент) ўртасида иккиланувчиларнинг (17 фоиз) қайси томонга оғишига ва бу борада жамоатчиликнинг ҳал қилувчи муносабати шаклланишига сабаб бўлади.

  • Шунинг билан биргаликда, бугунги кун истеъмолчисининг асосий қисми (65 фоиз) хориждан келтирилувчи, аввал истеъмолда бўлган товарларни келтириш ва сотиш бўйича қўшимча норматив-ҳуқуқий ҳужжат зарурлигини эътироф этганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш ўринлидир.

Илмий тадқиқот ишимизда, ушбу масала “Жамоатчилик назорати тўғрисида” ги Қонунда батафсил ёритилиши, шу жумладан, унда экспертиза ўтказувчи субъектлар доираси, экспертиза ўтказиш принциплари, тартиби, муддатлари, уни расмийлаштириш, экспертлар ва уларга қўйилган талаблар, ушбу экспертизани ўтказишга оид процессуал талабларни мустаҳкамлаш лозим.
Юридик адабиётларда шунингдек, ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳаларини оммавий муҳокама қилишдаги ҳамда жамоатчилик назоратини самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида “Жамоатчилик муҳокамаси тўғрисида”ги намунавий низом, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёхуд фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш учун ташкил этиладиган “Жамоатчилик эшитуви тўғрисида”ги намунавий низом ҳамда давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини жамоатчилик манфаатига дахлдор ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали кузатишдан иборат бўлган ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳалари фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига мувофиқлигини аниқлаш учун уларни ўрганиш ҳамда баҳолашдан иборат бўлган “Жамоатчилик мониторинги ва экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом ишлаб чиқиш лозимлиги таклиф этилади [79].
Шунингдек, Қонуннинг жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги ва экспертизасини ўтказиш тартибига оид нормаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни тўғридан тўғри ва бевосита қўлланиладиган нормалар сифатида янги таҳрирда баён этиш, бунда уларни амалга ошириш механизм ва тартибини тўлиқ белгилаш зарур.
Юқоридагилар билан бир қаторда, илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиққан ҳолда, жамоатчилик назорати шаклларига оммавий ахборот воситалари томонидан олиб бориладиган назорат – “журналист текшируви” ва “ижтимоий аудит”ни ҳам киритиш мақсадга мувофиқ.
Таъкидлаш лозимки, ижтимоий аудит маҳаллий давлат дастурлари бажарилишини мониторинг қилиш орқали давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга кўмаклашишга каратилган.
Ижтимоий аудит, асосан, фуқаролик жамияти институтлари томонидан мутахассислар ва аҳолининг кенг қатламини жалб этган ҳолда бажарилади. Бугунги кунда хорижий давлатларда ижтимоий аудитнинг икки туридан кенг фойдаланилади.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish