Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


Хулоса қилиб айтганда, жамоатчилик назорати



Download 1,37 Mb.
bet17/31
Sana26.04.2023
Hajmi1,37 Mb.
#932295
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31
Bog'liq
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норматив-ҳуқуқий хужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назорати услубиётини такомиллаштириш

Хулоса қилиб айтганда, жамоатчилик назорати Ўзбекистон Президенти томонидан мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида энг асосий вазифа деб қўйилган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан оғишмай риоя этилишини, улар олдида турган вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашга қаратилган ниҳоятда муҳим институтдир.
Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, доимий равишда мамлакатимизда давлат идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш механизмларини ишлаб чиқиш ва уни янада такомиллаштириб бориш долзарб аҳамият касб этиши билан изоҳланади.
3.1. Демократик сайловлар жараёнида жамоатчилик назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари фаолиятида самарадорликни таъминлаш.
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрни ва мавқеига эга бўлиб бормоқда. Дунёдаги барча давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва амалий мулоқотни йўлга қўйиш сифат жиҳатдан янги бир босқичга кўтарилди. Мамлакатимизда кейинги уч йил давомида ўтказилган Президент сайлови ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар жараёни демократик ўзгаришларга яққол мисол бўла олади. Охирги Президент сайловини кузатиш учун дунёдаги 5 та нуфузли халқаро ташкилот ҳамда 46 та давлатдан 600 нафарга яқин кузатувчи қатнашди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси биринчи марта юртимизга ташриф буюрди. Яъни, ушбу халқаро тузилманинг 32 та мамлакатдан келган 200 нафарга яқин вакили – бу албатта кичкина гап эмас – айнан демократик тамойиллар талаблари асосида сайлов жараёнини синчиклаб кузатиб борди. Президентимиз таъбири билан айтганда, “сайловлар халқимизнинг онгу тафаккури, сиёсий билими ва маданияти ўсиб, жамиятимизда демократик тамойиллар илдам қадамлар билан чуқур қарор топиб бораётганини яққол намоён этди. Ушбу сайловлар халқаро талаб ва стандартларга тўлиқ жавоб берадиган янги Сайлов кодекси асосида, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтгани бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди”[65]. Мамлакатимиз Конституциясида Ўзбекистоннинг нафақат мустақил давлат сифатидаги моҳияти, балки унинг демократик мазмуни ва бошқарув шакли ҳам аниқ белгилаб берилган.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлашдаги энг самарали механизм эса, бу жамоатчилик назоратидир. Дарҳақиқат сайловларни демократия кўзгуси деб бежизга айтилмайди. Зеро, мамлакатда ўтказиладиган сайловлар қанчалик очиқ ва ошкора, сайлов субъектлари учун яратилган тенг шароитларда, миллий ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда ташкил этилса ва ўтказилса, сайлов натижасида шакллантирилган давлат ҳокимиятининг олий органи ҳам маҳаллий вакиллик органлари ҳам халқ иродаси эркин ифодаланиши таъминланган шароитда шаклланган бўлади. Бундай шаффоф тарзда шаклланган ҳар қандай давлат органи, энг аввало ушбу мамлакат аҳолиси манфаати йўлида садоқат билан хизмат қилади. Нега деганда, вакиллик органининг депутати унинг келгуси фаолияти айнан сайловчи, аҳоли назоратида эканлигини, кечаги сайлов жараёнида айнан сайловчи, халқ унинг номзодини шу лавозимга муносиб деб топганлигини ва сайлаганлигини англаб етади.
Шу ўринда, 2019 йил 22 декабрь куни “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар” шиори остида юқори савияда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловларда жамоатчилик назорати қанчалик самарали ташкил этилганлиги ва муваффақиятли амалга оширилганлиги хусусида тўхталиб ўтсак. Биринчи навбатда, мамлакат сайлов қонунчилигининг талабларига мувофиқ, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда депутатликга номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга, деган қоида мавжуд [79].
Ушбу қоидага мувофиқ, депутатликга номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар, бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари қаторида мамлакатимиз миллий сайлов амалиётида илк бора фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларига ҳам сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун кузатувчи тайинлаш ҳуқуқи берилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 951-сон қарорига асосан Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Ушбу Низомга мувофиқ - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосари, маслаҳатчиси, шунингдек фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахслари кузатувчи бўлиши мумкин. Кузатувнинг мақсади сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шу жумладан сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларида сайлов қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдан иборат этиб белгиланганлиги билан изоҳланади.
Диаграмма 1

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish