Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


Ўзбекистон Конституциясида қуйидагилар ўрнатилган



Download 1,37 Mb.
bet15/31
Sana26.04.2023
Hajmi1,37 Mb.
#932295
TuriМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норматив-ҳуқуқий хужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назорати услубиётини такомиллаштириш

Ўзбекистон Конституциясида қуйидагилар ўрнатилган:
- Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради;
- Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди” [84].
Шу ўринда юридик фанлари доктори, профессор Хожимурод Одилқориевнинг “фуқаролик жамияти” тўғрисидаги фикрларини ҳам келтириб ўтиш ўринли бўлади. Х. Одилқориевнинг таҳлилларига кўра, “Фуқаролик жамиятининг сиёсий тавсифланиши фақат давлат тузилмаларини ривожлантиришдан иборат эмас. Демократик равнақ топиши учун фуқаролик жамиятида ҳурфикрлилик, сиёсий плюрализм ҳам қарор топиши зарур.
Бунинг учун жамиятда том маънодаги кўппартиявийлик, жамоат ва нодавлат ташкилотларининг кўламли тизими, тадбиркорларнинг иттифоқлари, уюшмалари, меҳнаткашлар мустақил бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизими вужудга келтирилиши лозим, токи бу тузилмалар давлат органлари билан тенг ҳуқуқли муносабатларга кириша олсин.
Статистик рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, мустақилликнинг илк йилларида нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони атиги 200 га яқин бўлган бўлса, бугунги кунда мамлакатимизда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида 10 минг дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолият кўрсатмоқда.
Энг муҳими улар фаолиятининг профессионаллик даражаси юксалиб, давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ортиб бормоқда. Масалан, Давлат раҳбарининг 2017 йил 14 февралдаги Фармойиши асосида, Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тадбирларнинг экспертлик ва жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил этиш борасидаги саъйҳаракатларни бирлаштириш, уларни мукаммал амалга ошириш, фуқаролик жамияти институтларини, экспертлар ва олимларни мамлакатимизни демократлаштириш ҳамда модернизация қилиш жараёнларига фаол жалб этиш мақсадида ташкил этилган Тараққиёт стратегияси марказини алоҳида келтириб ўтиш лозим.
Марказ - нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Aмалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон адвокатлар палатаси, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциациялари муассислигида ташкил этилган.
Бугунги кунда Тараққиёт стратегияси маркази Ҳаракатлар стратегиясидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва натижаларини изчил муҳокама қилиш, давлат органлари ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқотни таъминлаш, жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда ўзига хос замонавий медиа-майдон вазифасини ўтамоқда.


  1. Download 1,37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish