IV. боб. БАҲОЛАШ МЕЗОНИ ВА БЕЛГИЛАНГАН ВАҚТ
“Физика”, “Кимё”, “Биология” ва “Информатика ва ахборот технологияллари” фанлари бўйича ўтказиладиган умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган университет фан олимпиадаси бўйича тур кесимида баҳолаш мезони қуйидагича амалга оширилади:
4.1. Биринчи босқичда баҳолаш мактаблар томонидан ташкил этилган ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланади.
4.2. Иккинчи босқичда ўқувчилар 25 та тестни махсус хоналарда топширади ва 120 минут вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри ечилган тест саволига 2 баллдан жами 50 балл берилади. Олимпиада иштирокчиларидан 1-, 2-, ва 3-ўринларни 3 нафар ўқувчи олиши керак бўлади. Агар баллар тенг бўлиб қолган тақдирда, ҳакамлар ҳайъати томонидан қўшимча масала ёки саволлар берилиб ғолиблар аниқланади.
4.3. Учинчи босқичда ўқувчилардан 25 та саволдан иборат тест олинади ва 3 тадан масалалар ечиш талаб этилади. Тест учун 60 минут, масала ечиш учун эса 30 минут вақт ажратилади. Тест топшириғи учун хар бир тўғри жавобга 2 баллдан -40 бал, масалаларнинг ҳар бири учун 20 баллдан -60 балл, жами 100 балл берилади.
V-боб. ОЛИМПИАДАНИ ЯКУНЛАШ ТАРТИБИ
5.1. Олимпиада натижалари ҳар бир босқичда “Физика”, “Кимё”, “Биология” ва “Информатика ва ахборот технологияллари” фанлари бўйича университет олимпиадасига масъул профессор-ўқитувчилар томонидан эълон қилинади.
5.2. Олимпиада натижаларининг университет босқичи Ташкилий қўмита томонидан эълон қилинади.
5.3. Университет босқичида ғолиб бўлган бўлган 1–3 ўринни эгаллаган ўқувчилар ҳақидаги маълумотни 2022 йилнинг 5 май санасига қадар Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказига тақдим этилади.
VI-боб. НИЗОЛАРНИ КЎРИШ ТАРТИБИ
6.1. Олимпиада натижалари эълон қилингандан сўнг 24 соат ичида тушган ёзма шикоят ва аризалар (апелляция) Ташкилий қўмита томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаати тўғрисидаги қонунга мувофиқ ҳал этилади.
Эслатма! Агарда ўқувчи фан олимпиадаси давом этаётган даврда турли воситалардан фойдаланса, ўқитувчисидан ёки бошқа мутахассисдан ёрдам олса ва шу каби номақбул ишларни амалга оширса, бу ҳолатда шаффофлик ва ҳаққонийликни таъминлаш мақсадида ўқувчи фан олимпиадасидан четлаштирилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳолат бошқа умумтаълим мактабларида такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида ушбу ўқувчи ва у таҳсил олаётган мактаб раҳбариятига қатъий чора кўрилиши учун Халқ таълим бошқармасига расмий хат билан мурожаат қилинади.
1-илова
Умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўртасида ўтказиладиган университетнинг “Физика”, “Кимё”, “Биология” ва “Информатика ва ахборот технологияллари” фанларидан фан олимпиадасида тест саволлари ва ёзма ишлар қуйидаги бўлимлардан тузилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |