Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети


боб. ФАН ОЛИМПИАДАСИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ



Download 29,96 Kb.
bet3/5
Sana19.05.2022
Hajmi29,96 Kb.
#604252
1   2   3   4   5
Bog'liq
Dastur olimpiada

боб. ФАН ОЛИМПИАДАСИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

2.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4805-сон қарори 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4851-сон қарори, 2021 йил 19 мартдаги “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5032-сон қарорларида келтирилган тегишли бандларига асосан “Физика”, “Кимё”, “Биология” ва “Информатика ва ахборот технологияллари” фанларидан фан олимпиадаси уч турда: туман(шаҳар)-вилоят-университет босқичларида ташкил этилади.
2.2. Олимпиаданинг туман босқичида иштирок этувчи битирувчи синф ўқувчилари жорий йилнинг 10 апрель куни умумтаълим ўрта мактабларида сараланиб 1 ўринни олган бўлиши керак.
2.3. Олимпиаданинг туман босқичи жорий йилнинг 18 апрель куни соат 9.00 дан бошлаб ўтказилади. Туман (шаҳар) босқичида 1-3 ўринни олган ўқувчилар вилоят босқичида иштирок этадилар.
2.4. Олимпиаданинг вилоят (университет) босқичи 2022 йилнинг 24 апрель куни соат 9.00 дан бошлаб Андижон давлат университети бош биносида ўтказилади.


III.боб. ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУРИ ВА ШАКЛИ

3.1. Биринчи босқич - умумий ўрта мактаблар томонидан битирувчи синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Кўп босқичли университет олимпиадасини ўтказишда ушбу дастурнинг 1-иловасида келтирилган “Физика”, “Кимё”, “Биология” ва “Информатика ва ахборот технологияллари” фанларининг бўлимларидан тузилган тест савол ва ёзма иш саволларидан фойдаланилади. Ҳар бир мактаб кесимида иштирокчилар орасидан 1 нафар ғолиб аниқланади ва мактаб педагогик кенгашининг (ёки нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг) қарори билан иккинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.


Иккинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилган ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар 2-иловадаги жадвал асосида ташкилий қўмитага тақдим этилади.
Биринчи босқични ўтказиш билан боғлиқ масалалар, назорат материалларининг махфийлигини, жараённинг адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлашга мактаб директори масъул ҳисобланади.
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими биринчи босқич ташкил этилишини мувофиқлаштиради ҳамда адолатли ва шаффоф ўтказилиши бўйича назоратни амалга оширади.
3.2. Иккинчи босқич - Андижон давлат университети вакили ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан тузилган ҳайъат аъзолари томонидан ўтказилиб, биринчи босқичда ғолиб бўлган ҳар бир мактабдан 1 нафардан битирувчи синф ўқувчилар ўртасида ўтказилади.
Иккинчи босқичда туман (шаҳар) мактаблари кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафаргача (1,2,3-ўринлар) ғолиб аниқланади ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ташкилий қўмита томонидан учинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.
Ҳакамлар ҳайъати тавсия этилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни ташкилий қўмитага киритади ва тасдиқлайди.
Назорат материалларининг махфийлигини таъминлаш, жараёнларнинг шаффоф, адолатли ва барча хавфсизлик чораларини кўрган холда ташкил этилишига – ҳакамлар ҳайати шахсан масъул ҳисобланади.
Ташкилий қўмита вакиллари иккинчи босқич ўтказилишини назорат килади ва ғолиб ўқувчилар ҳақидаги маълумотни (2-илова) университет вакили орқали университет ташкилий қўмитаси раисига тақдим қилади.
3.3. Учинчи босқич Андижон давлат университети ректори томонидан тасдиқланган ҳайъат аъзолари томонидан, иккинчи босқичда ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилади.
Учинчи босқичга ҳар бир туман(иккинчи) ёки шаҳар босқичларидан энг юқори балл тўплаган (1-, 2- ва 3-ўрин) ўқувчилар туман ёки шаҳар босқичи олимпиада ҳайати йўлланмаси орқали қатнашадилар.
Учинчи босқичда вилоят туманлари босқичи ғолиблари орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафаргача (1-, 2- ва 3-ўринлар) ғолиб аниқланади ва ташкилий қўмита қарори асосида рўйхат шакллантирилади ва тасдиқланади.
Назорат материалларининг махфийлигини таъминлаш, жараёнларнинг шаффоф, адолатли ва барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ташкил этилишига – ташкилий қўмита шахсан масъул ҳисобланади.
Ташкилий қўмита вакиллари учинчи босқич ўтказилиш жараёнини назорат қилади.



Download 29,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish