Ташкилий қўмита таркиби:
Юлдашев А.С. – Раис, Андижон давлат университети ректори, б.ф.д., профессор;
Муллажонов Р.В. – Раис ўринбосари, АДУ ўқув ишлари бўйича проректор, ф.-м.ф.н., доцент;
Думаев С.Н. – аъзо, Молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректор;
Имирсинова А. – аъзо, АДУ илмий ишлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи;
Мансуров Х.Ж. – Раис ўринбосари, Физика-математика факультети декани, ф.-м.ф.н., доцент;
Курбанов А.О. – масъул котиб, Физика кафедраси мудири в.б., ф.-м.ф.н., доцент;
Зайнабидинов С. – аъзо, Физика кафедраси профессори, ф.-м.ф.д., академик;
Алиев Р. – аъзо, Физика кафедраси профессори, т.ф.д.;
Каримов И.Н. – аъзо, Физика кафедраси профессори, ф.-м.ф.д.;
боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур дастур умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ўртасида Университет фан олимпиадасини (кейинги ўринларда Олимпиада деб юритилади) ташкил этиш, ўтказиш ҳамда унда қатнашиш ва олимпиада ғолибларини аниқлаш тартибини белгилайди.
1.2. Олимпиадани ўтказишга Андижон давлат университети, Вилоят ва туман халқ таълими бошқармалари ҳамда мактаб директорлари масъул ҳисобланади.
1.3. Олимпиада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4805-сон қарори 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4851-сон қарори, 2021 йил 19 мартдаги “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5032-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарорларида белгиланган талабларни инобатга олиб, умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчиларини “Физика”, “Кимё”, “Биология” ва “Информатика ва ахборот технологияллари” фанлари бўйича ўз қобилиятларини намоён этиш, ривожлантириш ва уларнинг истеъдодларини рўёбга чиқаришга кенг имкониятлар яратишга йўналтирилган.
1.4. Олимпиадани ташкил этиш юзасидан Вазирликнинг буйруғи асосида умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ўртасида университет фан олимпиадасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби юқоридаги шакл бўйича тасдиқланган.
1.5. Ташкилий қўмита олимпиаданинг ташкилий-техник ва ахборот тизимларини ташкил этиш, олимпиада ғолиблари ва иштирокчиларини рағбатлантириш вазифаларини таъминлайди.
1.6. Олимпиадада ҳар бир туман мактабларидан таълим муассасининг тавсиясига биноан 1 нафар ўқувчи иштирок этиши мумкин.
1.7. Олимпиада “Физика”, “Кимё”, “Биология” ва “Информатика ва ахборот технологияллари” фанларидан тест ва ёзма иш шаклида ўтказилади.
1.8. Олимпиаданинг адолатли ўтказилишини назорат қилиш ҳамда натижаларини таҳлил этиш университет профессор-ўқитувчилари ва халқ таълими бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |