Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология


Оила даромадлари даражаси ва унинг ўзгариш тенденциялари



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

3.2. Оила даромадлари даражаси ва унинг ўзгариш тенденциялари 
Республикамизда рақамли иқтисодиётни амалга оширилаётган 
иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви, унинг эркинлашиши оила
даромадининг мазмун ва моҳиятини ўзгартириб, уларни ошириб бормоқда. 
Зеро, мамлакатимизда жамиятнинг барча аъзолари, аҳолининг барча 
қатламлари манфаатларини кўзлайдиган ижтимоий сиёсат амалга 
оширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида аҳолининг кам таъминланган 
қатламларини қўллаб-қуватлаш бўйича самарали сиёсатни ишлаб чиқиш 
заруратини туғдиради. Бунинг учун оила даромадларини, уларнинг таркибий 
тузилишини чуқур ўрганишни тақозо қилмоқда. Чунки аҳолининг юқори ва 
кам таъминланган, ҳамда камбағаллик қатламларини аниқлаш айнан 
уларнинг даромадларини ҳисоблаш орқали амалга оширилади. Оила мулки 
ва даромадини назарий жиҳатдан ташкил қилишда иқтисодиётга оид
фанларнинг олдида ҳали ечилмаган бўлиб муаммолар мавжудлигига дуч 
келдик. Улар жумласига оила даромадлари ва харажатлари таркибини 
такомиллаштириш, уларни баҳолаш ва ташкил қилиш усулларини ишлаб 
чиқиш, оила мавжуд мулкларни баҳолаш, уни кўпайтириш йўлларини ишлаб 
чиқиш, мулкдан самарали фойдаланиш омилларини аниқлаш ва ташкил 
қилиш, оила аъзолари барқарорлигини мулкни ишлатиш йўли билан ошириш 
имкониятларини кўрсатиб бериш кабилар киради. Бу муаммоларнинг ҳал 


138 
қилиниши оилалар барқарорлигини ошириш билан бирга давлатнинг ҳам 
иқтисодий қудратини оширади. 
Бироқ оила барқарорлигини ошириш муаммоси ўта жиддий 
муаммодир. Зеро, кўпгина оилаларда пул бор, тадбиркорлик қўлидан 
келмайди, кўп тадбиркори бор оилаларда маблағ етишмайди. Банклардан 
кредит олиш масаласига ҳам ҳамма ўрганган эмас. 
Бу эса, ҳали оилалар янги иқтисодий эркинлик шароитига тўлиқ 
мослашмаганлигини кўрсатади. Шу туфайли оила жамиятнинг бошланғич 
бўғини, микроиқтисодиётнинг субъекти сифатида ўзига хос ечимини 
кутаётган муаммолар куршовида турибди. Аммо бугунги вазият барча 
оилаларда иқтисодий барқарорликни таъминлаш масаласини кун тартибига 
олиб чиқмоқда. 
Шуни эътироф этиш керакки, оила даромадлари манбаларининг
турлари, ҳозирги шароитида, шу даражада кўпайиб кетдики, уларни ўрганиш 
анча қийинчиликларни туғдирмоқда. Шу туфайли оила даромадини тўлиқ ва 
батафсил ўрганиш учун уларни тўғри таснифлаш зарурати туғилди. 
Оила даромадлари даражаси ва унинг ўзгариш тенденцияларини 
эконометрик жиҳатдан таҳлил қилишда давом этамиз. Тадқиқот ишимизнинг 
2.4 параграфида биз олинган 5 йиллик маълумот асосида аҳоли 
даромадларини турли манбалар асосида ошириш имкониятини тадқиқ этган 
эдик. Мазкур ёндашув орқали биз Латент ўзгарувчиларннг ўзаро муносабати 
ва таъсирлари бўйича хулоса қилдик. Лекин муаммонинг иккинчи жиҳатини 
ёритишда Тасдиқловчи омилли таҳлил моделининг имконияти мавжуд эмас. 
Шу жиҳатдан биз Path моделдан фойдаланамиз.
Мазкур модел эса SEM модел таркибига кирувчи модел сифатида 
талқин қилинади. Тузулмавий тенгламани моделлаштириш (Structural 
equation modeling) бу- ўзгарувчилар (ўлчанадиган ўзгарувчилар ва яширин 
(Латент конструкциялар) ўзгарувчилар) ўртасидаги муносабатлар тармоғини 
ифодалаш, баҳолаш ва синовдан ўтказиш услубидир
82
.
82
Chou, C.-P. & Bentler, P.M. (1995). Estimates and tests in structural equation modeling. In: Hoyle, R.H. (ed.). 


139 
Йўлакларни таҳлил қилиш (Path) модели бу- чизиқли функцияга 
асосланган икки ёки ундан ортиқ ўзгарувчилар орасидаги сабаб-оқибат ёки 
муносабатларини текшириш учун қўлланиладиган статистик усул 
ҳисобланади
83
. Бу фақат маълумотлар маълум кетма-кетликка эга бўлган 
ҳолатда қўлланиладиган регрессия тенгламасидир. Регрессия моделида ҳар 
бир мустақил ўзгарувчи боғлиқ ўзгарувчига тўғридан-тўғри таъсирга эга 
бўлади. Ёки моделдаги боғлиқ ўзгарувчига тўғридан-тўғри таъсирга 
қўшимча равишда мустақил ўзгарувчининг воситачи омил орқали билвосита 
таъсирини яққол аниқловчи ва баҳоловчи услубиётдир
84

Шакллантириб олинган 4 Латентлар яъни: “Меҳнатга_тўловлар”, 
“Тадбиркорлик_даромадлари”, “Хўжалик_даромадлари” ва “Ёрдам_пуллари” 
оситачи омиллар натижасида оила даромадлари даражаси ва унинг ўзгариш 
тенденцияларини аниқлаймиз. 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish