Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

 
Иккинчи боб бўйича хулоса 
1.
Оила иқтисоди бозор тизимининг табиати ва шаклланиш 
хусусиятларига кўра амал қилади. Оила иқтисоди бозор ва нобозор 
шаклидаги даромадларга эга бўлади. Ҳозирги жамиятда бозор муносабатлари 
устуворликка эга бўлишини эътироф этган ҳолда нобозор муносабатларнинг 
мавжудлигини ҳам инкор этмайди.
2.
Оила даромадлари бозор ва нобозор манбага эга экан, унинг 
натижаларини ҳам бозор ва ҳам нобозор даромадлардан ташкил топади.
3.
Бозор даромадларида бозор қоидаси амал қилса, нобозор 
даромадларида ўзгалар ҳимоясига муҳтожлик қоидаси ҳам амал қилади. 
Шунинг учун аҳоли даромадлари туркумланишида бозор ва нобозор 
даромадларини алоҳида қараб, бевосита ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
4.
Ҳозирги даврда бозор ва нобозор даромадлари оилаларнинг 
иқтисодий табақаланишига асос сифатида таъсир қилмоқда. Бозор 


106 
даромадларининг иқтисодий мавқеи унинг таъсир доирасини кенгайиши 
билан ресурслар сарфига нисбатан максимум наф олиш борасидаги 
манфаатни юзага чиқаради. Нобозор даромадлари бозор учун ишлаш 
қоидасига тўғридан-тўғри мос келмайди ва бу жамиятдаги ижтимоий 
муносабатлар доирасида ўзгалар ҳимоясига муҳтожликнинг амал 
қилинишини англатади.
5.
Ресурслар сарфининг нафлилик даражасига нисбатан оила 
даромадининг шаклланиши тақсимотнинг бозор қоидасига, тақсимотдаги 
инсонпарварлик тамойилидан келиб чиқадиган оила даромади эса 
ноиқтисодий қоидага амал қилади. Бу тамойиллар, 
биринчидан,
иқтисодий 
имкониятларни, 
иккинчидан,
ночор аҳолининг муҳтожлигини ҳисобга 
олади. Шундай қилиб, бозор иқтисодиётига хос бўлган қоидага биноан 
меҳнат натижасига қараб, капиталнинг ишлатилиши самарадорлигига қараб, 
ерига биноан, муҳтожликни ҳисобга олиб ва ниҳоят ишбилармонлик 
қобилиятига қараб даромад турлари шаклланади ва туркумланиб боради. 
Демак, иш кучи соҳиби иш ҳақи, капитал эгаси фойда, фоиз ва дивидент, ер 
эгаси рента каби даромад турлари соҳиби бўлади. Булар даромаднинг 
турларига нисбатан туркумланишининг намоён бўлиши шакллари 
ҳисобланади. Улар ташкил топиши манбаларига нисбатан ўзгариб туради. 
6.
Ўзбекистонда оилаларни иқтисодий барқарорлик даражасини 
ўлчамларини аниқлаш, белгиланган даврда инсон фаровонлиги даражасини 
ўлчашда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад ва истеъмол 
харажатлари кўрсаткичларидан фойдаланилади. Шу билан бирга, оилалар 
иқтисодий барқарорлигининг ижтимоий ва институтционал ўлчамлари ҳам 
ҳисобга олинади. 
7.
Аҳолининг турмуш фаровонлиги оилаларнинг камбағаллик 
даражаси нуқтаи назардан ҳам қаралади. Жаҳон амалиётида камбағаллик 
чегарасини аниқлашнинг асосий 4 та: 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish