2.2.1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг умумий даромадлари
№ Кўрсаткичлар номи 2015
й.
2017
й.
2018
й.
2020
й.
2021
й.
Умумий даромадлар-
жами
100,0
100,0
100,0
100,0
100,0
Шу жумладан:
I Бирламчи даромадлар 83,1
79,1
76,1
74,5
73,6
шундан:
1. Ишлаб
чиқаришдан
олинган даромадлар
80,8
75,8
73,0
71,5
71,5
2
Мол-мулкдан олинган
даромадлар
2,3
3,4
3,1
3,0
2,2
II Транфертлардан
даромадлар
16,9
20,9
23,9
25,5
26,4
Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг йиллик ҳисоботлари асосида
тайёрланди.
2.2.1-жадвал маълумотларига кўра, аҳоли даромадлари таркибида
бирламчи даромадлар улуши 2010-2021 йиллар давомида фарқланган.
Бирламчи даромадларнинг асосий қисмини бозор тартиб-тамойиллари
асосида келган тушумлар ташкил этади. Агарда, 2015 йилда бозор
тамойиллари суст ривож топган даврда аҳолининг бирламчи даромадлари
83,1
фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 73,6 фоизни ташкил этиб, бошқа
даромад турларига ўрин берган. Ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар
2021 йилда 2015 йилга нисбатан қарийиб 9,0 фоизга пасайиб борган
.
Мол-
мулкдан олинган даромадлар 2021 йилда 2015 йилга нисбатан жиддий
ўзгармаган. Трансфертлардан даромадлар эса ўсиб бориш динамикасига эга
78
бўлиб, 2015 йилда 16,9 фоизни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилга келиб 26,4
фоизга усган. Маълумотларга кўра, 2021 йилда трансфертлардан олинган
даромадларнинг улуши Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сирдарё ва
Сурхондарё вилоятларида аҳоли умумий даромадлари таркибида 29 фоиздан
юқорини ташкил этган бўлса, Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида мазкур
даромад турининг улуши 12,9 фоизни ташкил этди
53
.
Бирламчи даромадлар аҳоли учун аҳамиятининг бир нечта аҳамияти
бор. Биринчидан, бирламчи даромадлар кишиларнинг асосий даромад
манбаи ҳисобланади, иккинчидан, инсон капиталини ривожлантиришга хисса
қўшади ва иқтисодий фаолликка ундайди, учинчидан, ушбу даромад бозор
қонун-қоидалари доирасида адолатли тақсимланади, тўртинчидан,
бирламчи даромадлар тенгсизликни келтириб чиқаради, бешинчидан,
бирламчи даромадлар қандай ижтимоий сиёсат юритиш лозимлигини
белгилаб беради.
54
.
Рақамли
трасформация
шароитида
трансферт
тўловларининг
манзилилиги мустаҳкамланиб боради ва бу ижтимоий-иқтисодий мухтож
оилаларни трансферт тўловлари орқали қўллаб қувватлаш даражасини
белгилаб беради. Уларга имтиёзли уйларни қуриб берилиши, бюджет
ташкилотлари даромадлари салмоғининг ортиши шулар жумласидандир.
Кейинги йилларда аҳолининг мулкий даромадлари ҳам ошиб бормоқда
(2.2.2-жадвал). Жадвал маълумотларидан билиш мумкинки, мамлакатимизда
аҳоли даромадларини умумий кўрсаткичлари ўсиб борганлиги кузатилади.
Жумладан, аҳолининг умумий даромадлари 2005 йилда 9728,6 млрд сўмни
ташкил этиб, 2021 йилда 515660,7
млрд. сўмга ўсиш кўзатилган. Бунда
нархлар ўзгариши, инфляция даражаси ва аҳолининг харид қобилиятидаги
ўзгариш таъсирини инобатга олиш керак бўлади. Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг расмий валюта курси котировкаси бўйича
53
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати. Узстат. – Т: — Б. 389.
54
Ҳасанов Р.Р. Шаклланаётган бозор муносабатлари тизимида даромадлар ва уларнинг
табақаланиши. Иқтисоди фанлари илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. — Т:
2005. — Б. 21.
79
ҳисоблайдиган бўлсак, ушбу кўрсаткич 100 АҚШ доллари атрофида бўлади
ва асосан истеъмолни қоплайди.
2.2.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |