m
1
q
1
m
1
= ----------- ,
Q
1
бунда,
m
1
—моддий русурсларнинг маҳсулоти жисмоний бирлигига даврий харажати;
q
1
—шу маҳсулотнинг ҳисобот давридаги ишлаб чикарилган сони;
Q
1
—
ҳисобот давридаги ишлаб чиқарилган маҳсулот истеъмоллик хусусиятларининг
умумий ҳажми.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотга моддий ресурснинг харажатини умумий тавсифи
материалга талабчанлик кўрсаткичини билдиради. У, маҳсулот бирлигига (ёки
истеъмолчилик хусусияти бирлигига) моддий ресурсларнинг ҳақиқий харажатларини
(фактический) натурал ёки қийматли ўлчови шаклида баҳолайди.
Маҳсулотнинг материалга бўлган талабини ҳар хил кўрсаткичлар билан ўлчалиниши
мумкин:
86
I. Моддий ресурсларнинг чиқарилган маҳсулот жисмоний бирлигига даврий харажати
(даврий материалга талабчанлик).
M=m=Q/N
II. Ишлаб чиқилган маҳсулотнинг жисмоний бирлигига бир неча тур моддий
ресурслар харажати миқдори қиймат ифодасида (сўм Iтонна, Iм
3
, Iм
2
ва ҳоказо)
N
P
Q
М
бунда
P -
моддий ресурсларнинг улгуржи нархлардаги миқдори.
Бу формулалар оддий маҳсулотлар /электр энергияси, чўян, пўлат ва ҳоказо/га
талабчанликни ҳисоблашда ишлатилади.
Мураккаб турдаги маҳсулотлар /масалан, машинақурилиши саноат маҳсулоти/ учун,
кўпинча асосий истеъмолчилик хусусияти бирлигига моддий ресурсларнинг аниқ харажатини
ифодаловчи материалга талабчанлик кўрсаткичи ишлатилади. Мисол, электромоторнинг
материалга талабчанлиги моддий ресурсларнинг I квт. Кучига нисбатида аниқланади. Юк
машинаси учун материалга талабчанликни тавсифи бўлиб, моддий харажатларнинг ҳар бир
тонна км/соат ташиладиган юклар тўғри келиши хизмат қилади.
На маҳсулот жисмоний ҳажмини, на истеъмолчилик хусусияти ҳажмини бир ўлчов
бирлигида ифодалаб бўлмайдиган машина қурилиши соҳаларида (кимъё, тўқимачилик
машина қурилиш ва ҳоказо), ҳамда бутун машина курилиши бўйича материалга талабчанлик,
аниқ турдаги (кўринишдаги) жисмоний бирликдаги моддий ресурсларнинг ҳар I /бир/ сўм
жамий, сотилган ёки соф маҳсулотга, солиштириладиган нархларда, тўғри келиши, тарзда
аниқлаш мумкин:
P
q
N
M
1
бунда,
q
1
P - ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тақослама нархлардаги ҳажми.
3.Корхонада айланма фондларнинг
элементларини тежаш
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ҳар бир корхонанинг муҳим вазифаларидан
бири моддий ресурсларни тежашдан иборат бор. Тежашнинг турли манбаълари ва йўллари
87
бўлади. Ҳар бир корхонада моддий ресурсларни тежаш имкониятлари мавжуд. Имконият
деганда пайдо бўладиган ёки аллақачон пайдо бўлган, аммо ҳали фойдаланилмаётган
(умуман ёки қисман) моддий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш заҳираларини тушуниш
керак.
Ишлаб чиқаришда моддий ресурсларни тежаш имкониятларни ишлатиш тадбирлар
турига қараб. Ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий иқтисодий каби асосий йўналишларга
бўлинадилар.
Ишлаб чиқариш-техник йўналишига, ишлаб чиқариш истеъмоли учун сифатли хом-
ашё тайёрлаш, машина ва жиҳоз конструкцияларини такомиллаштириш, тежамли хом-
ашёларни ишлатиш, технологик чиқиндиларни ва моддий ресурсларни, маҳсулот ишлаб
чиқариш жараёнида камайтиришнинг максимал юқори даражадаги имкониятини
таъминловчи янги ва прогрессив технологияни қўллаш, иккиламчи (вторичных) моддий
ресурслардан юқори даражада фойдаланиш билан боғлиқ бўлган тадбирлар кирадилар.
Моддий ресурсларни тежашнинг ишлаб чиқариш-техник йўналишини қўйидагиларга
ажратиш мумкин:
1.
Материалга нисбий талабчанликни пасайишига ҳамкорлик қилувчи фан-техник
прогрессин қўлланишни тезлаштириш тадбирлари. Маълумки, ҳозирги саноатда фан-
техника прогрессининг аҳамияти эканлиги – машина ва жиҳозларнинг қуввати ва
унумдорлигини ошириш, маҳсулотдаги материал нисбий оғирлигини, материалга
талабчанлигини камайтиради, ташқи қўринишини яхшилайди, сифатини кўтаради ва энг
асосий-меҳнат унумдорлигини оширади.
2.
Моддий ресурсларнинг тежамли турларини ишлатишга йўналтирилган тадбирлар.
3.
Ишлаб чиқариш-техник даражасини оширишга йўналтирилган тадбирлар киради.
Моддий ресурсларни тежашнинг асосий ташкилий-иқтисодий йўналишига
қўйидагилар киради: маҳсулотларнинг материалга талабчанлигини меъёрлаштириш ва
режалаштиришнинг илмий даражасини кўтариш билан боғлиқ тадбирлар мажмуаси,
моддий ресурслар харажатларининг меъёри ва меъёрлашни техник асослашни ишлаб
чиқиш ҳамда тадбиқ этиш.
Янги, энг самарали хом-ашё ва материаллар, ёқилғи-энергетик ресурслар ишлаб
чиқишни, ёқилғи балансини такомиллаштиришни тез ривожига мансуб прогрессив
мутаносибликни ўрнатиш бўйича тадбирлар мажмуаси.
88
Ишлаб чиқариш жарёнида йўқотишларни қисқартириш кам аҳамиятга эга эмас, унинг
ҳисобидан моддий ресурслар умумий тежамининг 15-20%га эришиш мумкин. Бунда,
маҳсулотни ташиш ва сақлаш қоидаларига жиддий риоя қилишни, ишлаб чиқаришнинг
кейинги жараёнларида ишлатиладиган ёқилғи, хом-ашё, материалларни тўғри тайёрлаш,
меҳнат жамоаси эътиборини иш ва чиқариладиган маҳсулот сифатига назоратни
кучайтиришни таъминлаш зарур.
Бу масалаларнинг ечимига хўжалик юритишнинг ҳиссадорлик (акционерлик) шакли
ва корхоналарни хусусийлаштириш жараёни ёрдам беради.
4.Айланма маблағлар ва улар айланишини
тезлаштириш
Айланма маблағлар алоҳида элементлари орасидаги нисбий айланма маблағлар
тузилмаси дейилади. Саноатда (соҳалари) айланма маблағлари тузилмаси орасидаги фарқ кўп
омилларга боғлиқ, чунончи, таъминот ва тарқатиш (сбыт) шароитлари ишлаб чиқариш
жараёнини ташкил этиш хусусиятлари, таъминловчи ва истеъмолчилар жойлари, ишлаб
чиқариш харажатлари тузилмаси ва ҳоказолар.
Саноат корхоналари айланма маблағларининг кўп қисмини товар-материал бойликлар
ташкил этади. Уларнинг салмоғи 75-87%га етади. Товар-материал бойликлардаги айланма
фондлар тузилмаси ҳар хил тармоқларда ҳар хил. Энг кўп ишлаб чиқариш захираларининг
салмоғи – енгил саноат корхоналарида (хом-ашё ва яримтайёр маҳсулотлар 70%). Кимё
саноатида бўлғуси харажатлари улуши катта. Машинасозликда жами саноатникидан ишлаб
чиқариш захиралари кам бўлсада, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи ишлаб чиқарилган
ярим тайёр маҳсулотлар - юқори. Бунинг сабаби машиносозликда ишлаб чиқариш даври
ўртача саноатда бўлганидан узунроқ. Шу сабабга кўра оғир, энергетик ва транспорт,
машинозликда маҳсулотни тугалланган ишлаб чиқариш улуши, автомобиль ва трактор
саноатникидан юқори.
Айланма маблағлар суммаси ишлаб чиқариш хом-ашёси ва материаллари заҳираси
ҳам ҳар хил тармоқларда ҳар хил, бунга сабаб улар чикарадиган маҳсулотларнинг техник-
иқтисодий хусусиятларига боғлиқ бўлади.
3-шакл. Айланма маблағларнинг таркиби ва тузилмаси
Айланма мабла
Т
лари /100%/
89
Do'stlaringiz bilan baham: |