88
“
Кўча-кўча чарчади”, “
Кўч кўчасини кўтариб чарчади”
ибораларида юриб-
юриб чарчамоқ, бор нарсасини кўтариб чарчамоқ маъноси сезилиб туради.
Ушбу ибораларда ҳам йўл, йўлакдан юриб, овораи сарсон бўлмоқ маъно
нозиклиги ҳам билиниб турибди. Кўча топоними билан иборадаги куч, кўча
сўзлари қисман бўлса ҳам бир-бирига маъно жиҳатдан яқиндир. Кўча
топоними бир ўринда жой номи бўлса, зеро, йўл, йўлак, кўча каби
дромонимлар топонимнинг алоҳида турини ҳосил қилади. Бошқа бир ўринда
эса кўча дромоними топонимик индикатор вазифасини бажаради.
Салма - кичик ариқ маъносида ва унинг ёнидаги аҳоли пункти номи
маъносида кўплаб номлар таркибида учрайди: Айақсалма, Касаксолма ва
ҳоказо. Қиёс қилинг:
чуваш тилида сўрма // сарма // салма сўзлари бир
ўзакнинг ўзгаришидан ҳосил бўлган сўз бўлиб,
дарё, жар маъноларига эга.
Демак,
сарма,
салма сўзларини келиб чиқиши жиҳатидан бир ўзакка
алақодар деб ҳисоблаш мумкин. Жанубий Қорақалпоғистон ойконимлари
тизимида ва Хоразм топонимик тизимидаги салма индикатори ҳам мўғулча
“сал” ўзаги билан алақодор.
Нукус – шаҳар, Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахти,
макроойконимлардан бири. Нукус топоасоси аслида уруғ номидан
шаклланган. Шаҳар номи ҳам этнонимнинг
номининг ойконимик объектга
кўчишидан келиб чиққан. Қ. Абдимуратов Нукус сўзи эрон тилларига
мансуб бўлиб, Нух «тўққиз»- Кас «киши» шаклида ясалганини айтади ва
Қорақалпоқларнинг тўққиз қиз баҳодири ҳақидаги афсонани келтиради
1
.
Халқ вакиллари бу шаҳарнинг номини Нуҳ пайғамбарнинг номи ва
унинг ўғиллари фаолиятига боғлашади. Эмишким, Нуҳ пайғамбар ва
унинг
ўғиллари шу шаҳарнинг олдинги ўрнини шакллатиришган ва қуришган экан.
Бу ойконимнинг номланиши киши исми(Нуҳ пайғамбар)га бориб тақалади:
Нуҳ пайғамбар номи > Нуҳ+кас > Нуҳкас >
Нукус. Бунда нуҳ сўзига Қўрғон
маъносидаги кас > каш > кент сингари фонетик ўзгаришларга учраган кас
сўзи қўшилган ва фонетик ўзгаришлар таъсирида
Нукас ясама сўзи талаффуз
жараёнида Нукус ҳолатига келган. Туркий тилларнинг олтин қонуни бўлган
сингармонизм таъсирида биринчи бўғиндаги у унлиси иккинчи бўғиндаги а
унлисини ҳам у унлисига айлантирган:
Нуҳ > Нуҳ+кас > Нуҳ кас > Нуҳкас
> Нуҳкус > Нукус >
Нукус. Нуҳ қурган шаҳар маъносидаги Нуҳ кас
бирикмасида фонетик ва фоно морфологик ўзгаришлар оқибатида Нукус сўзи
ва
Нукус топоними юзага келган.
1
Абдимуратов К. О происхождения названия Нукус // Вестник Каракалпакского филиала Ан
УзССР .-Нукус, 1965. №1. с. 93-94.
89
Бизнингча, Нукус топоним қадимий Хоразм тилида сўзлашувчи халқ
томонидан қўйилган. Бу шаҳар Хоразм шоҳлар ҳукмронлик қилган ҳудудда
барпо этилган. Унинг маъносини қадимий Хоразм тили материаллари билан
асослаш мумкин. Нуз > нув «янги», касс сўзи эса «қўрғон» маъносини
англатади
1
. Нукус «янги қўрғон, янги қишлоқ» демак. Э.Мурзаев бу
топонимнинг Ну «тўққиз», кеш «уй, том»
деган маънони билдиришини
айтади
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: