4 - Мавзу. Математик таълим усуллари
Математика ўқитишнинг анъанавий усуллари. Мустақил ишлар.
Ўқитишда лекция (маъруза) усули кам қўлланилади, бунда ўқитувчи
материални ўзи баён этади. Бу усул асосан юқори синфларда фойда
беради. Амалий ва лаборатория ишлари ҳам математика
ўқитишда анъанавий усуллардан ҳисобланади.
Муаммоли таълим усули. Муаммоли таълим усули билан баён этишда
мавзуларни ёритилиш имкониятлари.
Математика
ўқитишнинг
янги
технологиялари.
Математика
ўқитишдаги усуллар ҳам ҳозирги
даврда такомиллашиб, янгича педагогик
технологиялар асосида қўлланиши.Таянч конспектларга асосланган ўқитиш
усули (В.Ф. Шаталов усули), йириклашган дидактик бирликлар усули
(П.М.Эрдниев усули) ва х.к.лар. Таълимни дифференциаллаштириш усули
ҳам шулар жумласидандир.
Дарсларни ностандарт усулларда ташкил қилиш кейинги йилларда
ўйин тарзида ўтказиш усулларини ҳам амалиётда кенг қўллашга алоҳида
эътибор берилмоқда. Масалан, дарсларни мўъжизалар майдони,
дидактик
ўйинлар тарзида ташкил қилиш.
5 – Мавзу. Математика ўқитиш принциплари.
Математика ўқитиш принципларининг моҳияти. Педагогикада
умумий таълим принципларини математика ўқитиш жараёнига қўллаш
мактаб ва умуман ўқув юртларида математика ўқитишга қўйиладиган ягона
талаблар мажмуасидан иборат. Математика ўқитишга жамият ва фан
қўядиган асосий талабларни ўз ичига олади. Математика ўқитиш услубияти
бу принципларни қуйидагича белгилайди:а)
илмийлик; б) тарбиявийлик; в)
кўргазмалилик;г) онглилик ва фаоллик; д) пухта ўзлаштириш; е)
системалилик ва кетма-кетлилик;ж) мослик; з) табақалаштириш ва
индивидуаллаштириш.
Умуман олганда, математика ўқитиш принциплари мактабда ўқитиш-
нинг жамият талабларига мос равишда қандай амалга оширилиши ва бунда
асосланиладиган асосий талабларни ўз ичига олади.
Илмийлик
ва
тарбиявийлик
принципи.
Илмийлик
принципи
математика ўқитиш мазмунининг илмий бўлиши, математиканинг ҳозирги
аҳволи ва унинг ривожланишини объектив акс эттириши. Тарбиявийлик
принципи ўқувчиларга фанга бўлган қизиқишни уйғотиш,
янги билимларни
ўзлаштиришга ҳаракатини, уларни эгаллаш ва мустақил кенгайтира олишга
ўргатиши.
Кўргазмалилик принципи. Кўргазмалилик принципи математика
ўқитишнинг энг муҳим принципларидан бири бўлиб, у ўқувчиларнинг чуқур
ва пухта билим олишлари учун асосий шароитларни таъминлашга
Онглилик ва фаоллик принципи. Онглилик, фаоллик ва мустақиллик
принципини амалга ошириш шартлари.
Пухта
ўзлаштириш
принципи
ўқувчиларнинг
таълимни
муваффақиятли
давом
эттиришлари
учун,
илмий
дунёқарашни
шакллантириш, уларни қобилиятларини ривожлантириш амалий фаолиятга
тайёрлаш учун зарурлиги.
Системалилик ва кетма-кетлилик принципи.Ўқитишда
билимларнинг
системали ва кетма-кет баён этилиши.
Мослик принципи. Математик таълимда билимларнинг ўқувчилар ёш
хусусиятларига ҳисобюга олган ҳолда берилиши.
Табақалаштириш
ва
индивидуаллаштириш
принципи.
Табақалаштириш
ўқитишда
ўқувчиларни
ўз
билим
савияси
ва
қобилиятларига кўра гуруҳларга ажратган ҳолда, табақаларга бўлган ҳолда
ўқитишни назарда тутиши.Индивидуаллаштириш эса ҳар бир ўқувчининг
психологик,руҳий ва билим савияларини ҳисобга олган ҳолда ўқитилишидан
иборатлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: