Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги самарқанд давлат


Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/219
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#78642
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   219
Bog'liq
Mat o'qit metod

Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари фанининг асосий 
мақсадларидан қуйидагиларни таъкидлаш мумкин (6, 11) : 
- ўқувчиларнинг 
информатика 
фанининг 
дастлабки 
элементларини 
тушунтириш; 
- ўқувчиларни ҳисоблаш техникаси асослари билан таништириш; 
- ўқувчиларнинг ЭХМ да ишлаш куникмаларини таркиб топтириш; 
- компьютерлардан 
турли 
сохалар 
масалаларини 
ечишга 
куллаш 
малакаларини шакллантириш. 
Умуман бир сўз билан айтганда, ўқувчилар компьютер саводхонлигини 
таъминлаш асосий мақсад ҳисобланади. Ҳозир умумтаълим мактабларида 
“ Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари” фани 8-синфда 
ҳафтасига 1 соат, жами 34 соат, 9-синфида эса ҳафтасига 2 соатдан, жами 
68 соат ҳажмида ўрганилади. 
2. “Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари” фани дастури ҳақида 
шуни таъкидлаш керакки, информатика ва ҳисоблаш техникаси (ҲТ) дан 


назарий ва амалий машгулотларни мувофиқликда олиб бориш, компьютер 
билан мулоқот қила олиш кўникмаларини шакллантиришга асосий эътибор 
қаратилган. 
Унда бу фаннинг қуйидаги асосий вазифалари кўрсатилган: 
- ахборотларни қайта ишлаш ҳақида илмий дунёқараш асосларини 
шакллантириш; 
-замонавий компьютер техникасининг тузилиши, таркиби, иши ва қўллаш 
имкониятлари билан таништириш; 
- компьютерлар билан амалий иш кўникма ва малакаларини 
шакллантириш; 
- ахборот технологиялари ҳақида билимлар бериш ҳамда улар билан 
ишлаш, кўникма ва малакаларни шакллантириш; 
- компьютерда масалар ечиш технологиялари билан таништиришнинг 
асосий босқичлари ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш кўникмаларини 
шакллантириш; 
- асосий алгоритмик тузилмаларни билиш, алгоритмлаш ва дастурлаш 
асослари бўйича кўникмаларни шакллантириш; 
-курс давомида дастур таъминоти таркиби, вазифалари ва уларни ўрнида 
қўллаш имкониятларини аниқлай билиш; 
- бу билим ва кўникмалардан ўқув масалаларини ечишда фойдалана олиш; 
-янги ахборот технологияларини жамиятимиз иқтисодий тараққиётидаги 
муҳим аҳамияти ва инсон фаолиятининг турли жабҳаларига таъсири 
ҳақида тасаввурлар ҳосил қилиш. 
Информатика таълимнинг таянч қисми; ахборот, компьютер, ахборот 
технологиялари, компьютерда масалалар ечиш технологиялари, ахборот 
технологияларининг истиқболи бўлимларидан иборат. 
Информатика ва ҲТ қуйидаги мавзуларни ва ўрганиш соатларини ўз ичига 
олади: 
8-синф (34 соат)
Кириш. Информатика фани нимани ўрганади - 2 соат 
Ахборотларни рақамлар кўмагида тасвирлаш – 6 соат 
Замонавий компьютерлар – 2 соат 
Операцион системалар - 8 соат 
Ҳужжатларни қайта ишлаш технологияси – 13 соат 
9-синф (68 соат) 
Компьютер графикаси – 9 соат 


Ахборотлар омбори – 8 соат 
Электрон жадваллар – 10 саот 
Компьютерда масалалар ечиш технологиялари – 7 соат 
Дастурлаш асослари – 23 соат 
Амалий дастурлаш ва ҳисоб тажрибаларини ўтказиш – 4 соат 
Замонавий ахборот технологияларининг ривожланиш истиқболлари – 7 
соат 
3. Информатика ва ҲТ ни ўқкитиш усулларига келадиган бўлсак, асосий 
эътибор қуйидагиларга қаратилиши талаб этилади: 
1. Информатика фани мақсад ва вазифаларини аниқ баён этиш. 
2. Ахборот нима ва унинг бирликлари. 
3. ЭҲМ да ишлаш қоидалари. 
4. Компьютерлар тузилиши ва ишлаши ҳақида маълумотлар бериш. 
5. Информатика фани тарихи ва ЭҲМ лар ривожланиш тарихи ҳақида 
маълумотлар бериш. 
6. Саноқ системалари ҳақида билимлар бериш ва мантиқий амаллардан 
фойдаланиш мисолларини кўрсатиш. 
7. Алгоритмлар ва уларнинг хоссалари ҳақида билимлар бериш. 
Бунда алгоритмлар хоссалари, тасвирлаш усуллари ва алгоритмнинг 
турлари ҳақида маълумотлар берилади. Бундан ташқари, алгоритмлар 
тузишга доир ҳаётий босқичлардан иборат эканлиги таъкидланади. 
10. Дастурлаш усуллари ҳам ўргатилади. Бунда дастурлар 
самарадорлиги, дастурда хатоларни топиш жараёни, тестлаш, хатолар 
сабабини аниқлаш ва уларни бартараф этиш тўғрилаш каби ишлари 
тушунтирилади. 
11. Ахборотларни матн еки график кўринишда компьютер ёрдамида 
қайта ишлашга мўлжалланган махсус системалар яратилган. Матн 
муҳаррири бажарадиган асосий амаллар қаралади ва унинг асосий 
вазифалари қараб чиқилади. 
12. График муҳаррири улардан фойдаланиш ҳақида маълумотлар бериш 
ва унда бажариладиган амалларни ўрганиш. 
"Информатика ва ҲТ" фани дарсларида умуман компьютер ва ундан 
фойдаланиш бўйича ўқувчиларда амалий ва назарий кўникмаларни 
шакллантириш асосий вазифалардан ҳисобланади. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish