Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги самарқанд давлат



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/219
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#78642
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   219
Bog'liq
Mat o'qit metod

4. Таълимнинг давомийлиги. 
Дастурнинг ёки ўқув курсини мавзуларининг давомийлиги, табиийки, 
метод танлашга таъсир этади. Уларнинг баъзилари ўқувчиларни тайёрлашга 
қанча вақт талаб қилса, бу фаолиятни бажарилишига ҳам шунча вақт талаб 
қилади. Таълим муддати шунчалик чегараланган бўлиши мумкинки, кўп 
вақт талаб қиладиган методни сиз ўйлаганчалик тез-тез ишлатиш имконини 
бермайди, бу ҳолда бу усулларни фақат мақсадга мувофиқ жойларда 
қўллашингиз мумкин. 
Вақт – ёки бу методни амалга оширишга кетган меҳнатингиз нуқтаи-
назаридан муҳим омил ҳисобланади. Баъзи усуллар сиздан бошқаларга 
нисбатан кўпроқ тайёргарликни талаб қилади.
2. ТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИ 
Таълим воситалари бешта турга бўлинади:
1.Матнли воситалар 
II.Тасвирли воситалар 
III.Аудио воситалар 
IV.Ёрдамчи (жиҳоз) воситалар 
V.Реал воситалар 
I. Матнли – маълумот олиш ва маълумотларни қайта ишлаш учун: 
1)Ўқув дастурлари 
2)Махсус адабиёт (дарслик) 
3)Тарқатма материаллар 
4)Имтиҳон ва назорат варақлари. 
II.Тасвирли – умумий тасаввурни вужудга келтириш учун: 
1)Фотосуратлар 
2)Эскиз, чизма, схемалар 
3)Рамзий тасвирлар, hежа жадваллар, символлар 
4)Диаграмма ва графиклар. 
III.Аудио – жараёнлар ва ишлаш механизмлари тўғрисида тасвир ва овоз 
орқали тасаввурларни вужудга келтириш: 
1)Видеофильмлар 
2)Компакт дисклар
3)Аудиокассеталар 
4)Ёрдамчи (жиҳоз) - тасвир ва матнни ёзиш ва сақлаш: 
5)Доскалар( оқ доска, магнит доскаси) 
6)Видео проекторлар, видеопроектор доскаси 
7)Кодоскоп 
8)Видеомагнитофон, камера 
9)Компьютер 
10)Флипчартлар 
IV.Моделли – ўрганилаётган обектлар ҳақида реал тасаввурларни ву-
жудга келтириш: 


1)Асбоб-ускуналар : 
2)Станоклар 
3)Ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар. 
Назарий 
дарсларда 
ўқитувчилар 
асосан 
матнли 
ва 
ёрдамчи 
воситалардан, мисол учун, дарсликлар ва тарқатма материаллардан ва техник 
воситалардан фойдаланадилар. 
Амалий машғулотларда улар кўпроқ тасвирли ва реал воситалардан, 
яъни эскиз чизмалар, асбоб-ускуналардан фойдаланадилар. 
Ововз ва товушли (аудио), шунингдек, тасвирий тасаввурларни шакл-
лантирадиган аудио воситалар жараёнлар ва вазифалар тўғрисидаги кенг 
қамровли реал тасаввурларни вужудга келтиради. 
Ёрдамчи воситалар, бунинг акси ўлароқ, тасвир ва матнларни ёзиб 
олиш ва сақлаш имконини беради. Улар доска, флипчарт, пинборд доскаси, 
кодоскоп, видеопроектор кабилардир. 
Иш соҳасига тегишли реал нарсалар, яъни маҳсулотлар, асбоблар ва 
бошқалар дарс ёки интруктаж пайтида дидактик функсияга эга бўлса, ўқув 
воситаси сифатида қўлланилиши мумкин. 
Ушбу 
воситалардан 
фойдаланишда 
уларни 
муайян 
мақсад, 
мўлжалланган гуруҳ, махсус соҳа ва методларга мос ҳолда танлаш муҳим 
ўрин тутади. Бундан ташқари ўқитувчи ўқув ва кўргазмали воситаларни 
ишлата олишни ва улардан мақсадга мувофиқ ва оқилона тарзда 
фойдаланишни билиши керак. Техник воситалардан фойдаланаётганда юзага 
Келадиган Техник муаммоларни ҳал қила оладиган бўлиши лозим. 
Ўқитувчилар доска тасвирлари, флипчарт тасвирлари ва кодоскоп слайдлари 
каби визуал воситаларни ўзлари ишлаб чиқадилар. 
Қуйида баъиз бир воситалардан қандай фойдаланиш ҳақида кўрсатмалар 
берилади. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish