Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

2
,— деб гувоҳлик берган. Жадидчилик ҳаракати етакчиларидан 
яна бири — Полёзҳожи Юсупов ҳам араб, форс ва рус тилларида бемалол 
гапира олган
3
. У Россия ва Туркистонда чоп этиладиган “Таржимон”, “Вақт”, 
“Юлдуз”, “Тараққиёт” каби газеталарни доимий равишда ўқиб борарди. 
1
Тарихий адабиётларда “Ёш хиваликлар”нинг ўнг оқими раҳбари Исломхўжа янги тузум ва мамлакатни 
ривожлантириш тарафдори сифатида баҳо берилади // Полвонниёз Ҳожи Юсупов. Еш хиваликлар тарихи. 
Урганч. 2000. 5-б.
2
Садыков А.С. Россия и Хива в конце XIX начале ХХ века. Тошкент. Фан, 1972. 130-б. 
3
Полвонниёз Ҳожи Юсупов. Ёш хиваликлар тарихи. Урганч. 2000. 6-б.


167 
Жадидчилик ҳаракати намоёндаси Бобоохун Салимов ўзбек, араб, форс, рус 
ва бошқа тилларни ва дунёвий билимларни эгаллаган дин арбоби эди
1
.
Сўл оқим вақилларини қуллаб–қувватлаган прогрессив кайфиятдаги 
савдо-сотиқ доиралари вакиллари 1904 йилда “Жамияти хайрия” номли 
ташкилот туздилар ва янги услубдаги мактаблар очишда жадидларга моддий 
ёрдам бера бошладилар
2
. Шу йили 10 ноябрда Хива шаҳрида очилган жадид 
мактабига Қозондаги янги усулдаги “Муҳаммадия” мадрасасини тугатган
Ҳусаин Қўшаев ўқитувчи этиб тайинланди. Дастлаб бу мактабда 12 нафар, 
кейинроқ эса 55 та болалар таълим олдилар. 1906–1907 ўқув йилида 
Ҳ.Қўшаев хотини Комила Қўшаева билан бирга Янги Урганчда Хотин–
қизлар мактабини ташкил қилдилар. 1906–1911 йилларда жадидлар Хўжаэли, 
Қўнғирот, Гурлан ва Шовотда янги услубдаги мактаблар очдилар. Уларда 
ўқитувчилик қилган маърифатпарварлар орасида Юсуф Аҳмедов, 
Муҳаммадшариф Худайберганов деган жадидлар бор эди.
Хива хонлигидаги жадидлар мактаблар очиш билан бир қаторда 
ўқувчилар учун дарслик ва қўлланмалар яратиш борасида ҳам катта ишларни 
бошлаб юбордилар. Натижада жадидлар етакчиси Бобоохун Салимов 
Туркиянинг Истамбул шаҳрида таҳсил олаётган Мулла Бекчон Раҳмонов 
билан ҳамкорликда “Алифбе” ва “Ўқиш китоби”ни ёздилар
3

1912 йилда Исломхўжанинг 30 минг сўмлик ҳаражатлари эвазига Хивада
икки қаватли европа услубидаги бино қурилди. Бинога рус–тузем мактаби 
жойлаштирилган бўлиб, унда таҳсил олган 100 дан ортиқ болаларга 
Россиядан таклиф этилган икки ўқитувчи таҳсил берди. Мактабда 
жадидчилик ғоялари асосида дунёвий билимлар берилиши билан бир қаторда 
1
Маткаримов М. Хоразм Республикаси давлат тузилиши, нозирлари ва иқтисоди. Урганч. 1993.
26-28-б.
2
Полвонниёз Ҳожи Юсупов. Ёш хиваликлар тарихи. Урганч. 2000. 5-б.
3
Йўлдошев Ж, Ҳасанов С. Жадид тарихшунослиги асослари // “Халқ таълими”. — Тошкент, 2004. – № 
11-12. 27-б.


168 
таълим олаётган ўқувчиларга китоб, қоғоз, қалам ва бошқа ўқув қуроллари 
бепул тарқатиларди
1

Хива хонлигида ташкил этилган янги усулубдаги жадид мактаблари 
маданият ва маорифни ривожлантириш, аҳоли ўртасида дунёвий билимларни 
тарқатишда прогрессив аҳамиятга эга бўлди. Хонликда билимдон кишилар 
сони кўпайиши, одамларнинг аҳлоқий сиёсий онгининг ўсишида жадидлар 
мактаблари муҳим роль ўйнади. 
Хива жадидлари ўз юртининг тараққиёти оқсаётганлигини англаб, мавжуд 
қолоқлик ва иқтисодий–сиёсий инқироздан қутулиш йўлларини излардилар. 
Уларда жамиятни демократик асосда бошқаришга ва давлатни мустақил 
ривожлантиришга интилиш кучайиб борди. Ушбу интилиш жадидларни 
давлат бошқарувини ислоҳ қилиш йўли билан Хива хонлигини дунёдаги 
демократик мамлакатлар қаторига кўтариш борасида ислоҳотларни амалга 
ошириш таклифини илгари суришга ундади. Мазкур тараққийпарвар 
ислоҳотчилик ташаббусининг бошида бош вазир Исломхўжа турарди.
Жаҳондаги сиёсий жараёнлардан яхши ҳабар бўлган Исломхўжа 1910 
йилда хонликда сиёсий–иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш режасини таклиф 
қилди. Ундаги кўзланган тадбирлар орасида қуйидаги муаммоларни ечиш 
вазифа қилиб белгиланди 
1. Мустаҳкам давлат бюджетини вужудга келтириш;
2. Ҳукумат хазинасидаги маблағларни мамлакатнинг ривожланиши учун 
ҳаражат қилиш; 
3. Амалдорларга маълум миқдорда ойлик маош белгилаш; 
4. Меҳнат мажбуриятларини (бегар) тугатиш; 
5. Солиқларни муайян тартибда белгилаб қўйиш; 
6. Суғориш ишларини тартибга солиш; 
7. Почта ва телеграф алоқасини йўлга қўйиш; 
1
Туркестанские ведомости. — Ташкент, 1913, 19 декабрь. 


169 
8. Хонликга темир йўл келтириш; 
9. Йўл ва кўприкларни тузатиш; 
10. Касалхона ва мактаблар очиш
1

Холис ният билан илгари сурилган ушбу тадбирлар қалтис бир вақтга 
тўғри келди. Муҳаммад Раҳимхоннинг вафоти ва Асфандиёрхоннинг тахтга 
ўтириши натижасида жадидлар ҳаракатига нисбатан тазйиқлар кучайди. 
Янги хон давлатни мустақил бошқаришга уқувсиз, салоҳиятсиз киши эди. 
Хон тараққийпарвар, юрт ободончилиги йўлида жон куйдираётган 
амалдорларни давлат ишларидан четлатиш, ҳаттоки уларга жисмонан зарар 
етказишга ҳаракат қилди. Хоннинг бундай сиёсати қурбонларидан бири — 
қайнотаси ва меҳтари Исломхўжа эди. 
Бош вазир Асфандиёрхонга хазинадаги пулларни беҳуда сарфламаслик, 
чексиз маишат ва ичкиликбозликка берилиб кетмаслик ҳақида маслаҳатлар 
бериб турарди. Чунки мамлакат ривожланишига ва ислоҳотларни амалга 
оширишга жуда катта миқдорда маблағлар зарур эди. Бу кўрсатмалар 
Асфандиёрхонга ёқмади. Унинг атрофидаги бир гуруҳ ғаламис 
маслаҳатчилар гапига кирган хон Исломхўжани ўлдириш тўғрисидаги 
фикрларга қўшилди. Натижада 1913 йил 9 август куни кечқурун давлат 
ишларидан чарчаб уйига қайтаётган Исломхўжа ёлланган қотил томонидан 
ўлдирилди
2
. Қайнотасининг вафотидан кейин хон жадидлар ҳаракатининг 
бошқа аъзоларини ҳам таъқиб қилишни бошлади. Оқибатда Хива жадидлари 
хон тузумига қарши курашга киришдилар.
1914 йил августидан бошлаб жадидларнинг сўл оқими ижтимоий ҳаракат 
сифатида “Ёш хиваликлар” номи билан юритила бошланди
3
. Сиёсий партия 
1
Собиров О. Исломхўжанинг ўлими // “Хива”. — Урганч, 1993. – № 2-3. 30-б
2
Ниязметов М. Заговор // “Хорезмская правда”. – Ургенч, 1993, 28 фев., 15 марта; Собиров О. 
Исломхўжанинг ўлими // Хива, 1993, 2-3-сон. 30-б; Бабаджанов Б. Кто убил Исламходжи // “Хорезмская 
правда”. – Ургенч, 1993, 9, 15 июня; Бабаджанов Б. Убийство сыновей Исламходжи // “Хорезмская правда”. 
– Ургенч, 1993, 9 июля; Рўзимбой Хасан. Саййид Исломхўжанинг қотили // “Манзара”. – Урганч, 1995, № 4; 
Маҳмудов М. Хоразм тарихидан саҳифалар. — Урганч, 1978.
3
Садыков А.С. Россия и Хива в конце XIX начале ХХ века. Тошкент. Фан, 1972 – С. 130. 


170 
сифатида шакллана бошлаган ушбу ҳаракатнинг ғоявий ва ташкилий 
жиҳатдан мустаҳкамланишида Полёзҳожи Юсупов, Ҳусаинбек Матмуродов, 
Назар Шоликоров, Жуманиёз Султонмуродов, Мулла Бекчон Раҳмонов, 
Бобоохун Салимов, Жуманиёз Ҳожи Бобониёзов, Отажон Сапаев, Бобохон 
Ёқубов, Ҳакимбой Муҳаммедов, Муҳаммадёр Абдуллаев, Худойберган 
Девонов каби фаолларнинг ҳизматлари катта бўлди
1
.. Улар ижтимоий-сиёсий 
ҳаётда кескин ўзгаришлар қилишнинг объектив зарурлигини тушуниб етган, 
билимли, онгли, жасоратли кишилар эдилар.
Ёш хиваликлар ҳаракати етакчилари Хоразмнинг келгуси равнақини 
таъминлаш учун барча прогрессив кучларни бирлаштириш, уларнинг сиёсий 
онгини ошириш ва ҳуррият учун ҳаракатга келтириш лозимлигини яхши 
билардилар. “Бизлар эса жаҳолат ва нодонлик касофатидин Хоразмнинг 
жаннатасо ҳавосида ва дарёйи Амуянинг кавсар масаллиқи оби зилолида 
ўлтириб емакка нон, киймакка либос топа билмай дунёвий ва охиравий 
ишларидан бебаҳра қолиб ҳамиша бир б.ирларимизни талон-тарож қилиб 
хору-зор ва паришон рўзғорликда умр ўткарурмиз”
2
,— деб ёзганди 
Полёзҳожи Юсупов ўз эсдаликларида. 
Хивалик жадидларларнинг айримлари Москва, Петроград, Қозон, Анқара, 
Теҳрон ва бошқа шаҳарларда бўлиб, жаҳон фани ва маданияти билан 
бевосита таниша бошладилар. П.Юсупов ўзининг Истамбул, Миср ва Шомга 
қилган сафари ҳақида: “Ул саёҳатимда усмонли турклари ва Миср 
арабларининг оташ арва ва тилгироф ва парахуд каби асари маданиятини 
ўзлари юритиб ва ишлаб юрганларини кўриб, биз мусулмонлар ҳам таълим 
ва таоллим кўрсак, ҳар турли тараққиётга қудрат ва қобилият борлигини 
англадим. Ва на тариқа халқ ва миллат бўлса ҳам тафовут қилмай, муносиб 
1
ЎзР. МДА, 125–жамғарма, 1-рўйҳат, 609-иш, 8-варақ. 
2
Полвонниёз Ҳожи Юсупов. Ёш хиваликлар тарихи. — Урганч, 2000. 51-б.


171 
улфат тузиб, аларнинг илму ҳунарларидин истифода қилмоқ лозимлигини 
фаҳм қилдим”
1
. ― деб ёзади.
ХХ аср бошларида Хива хонлигида синфий ва миллий кураш кескин 
ҳолатда намоён бўлди. Аҳолининг қашшоқлашиши, хон амалдорлари ва 
катта ер эгаларининг зулми, адолатсизликнинг кучайиши натижасида айрим 
ҳудудларда норозилик ҳаракатлари авж олди. Айниқса туркманлар 
яшайдиган камҳосил ерлардаги аҳолининг турмуши мураккаблашиб борди. 
1912 йилнинг бошида туркманлардан ер солиғи йиғиш вақтида вужудга 
келган норозиликни қурол билан бостириш юзасидан Туркистон генерал 
губернаторидан рухсат олинди
2
.
Натижада Асфандиёрхон Амударё бўлими бошлиғининг ёрдами билан 
туркман овулларига жазо отрядлари юборди. Улардан бири Тахта ва Илонли 
оралиғидаги Жўжи овулини, бошқа бириси эса — Копукли овулини вайрон 
қилди. Жазо экспедицияси аъзолари тинч аҳолини қириш ва ҳаттоки аёлларга 
қарши куч ишлатдилар. Бу ҳолат ёвмут туркманларининг қўзғолонларига 
туртки берди. Шу даврда сиёсий кураш майдонига Жунайидхон номи билан 
Муҳаммад Қурбон сардор кириб келди (1857–1938)
3
. Ёши 50 дан ошган 
сардор шу вақтда мироб лавозимида ишларди. Тез орада унинг 250 га яқин 
сарбозлари руслар ва хоннинг жазо отрядлари билан қуролли тўқнашувлар 
бошлади.
1913 йилда Хива хонлиги аҳолиси даҳшатли очарчиликни ўз бошидан 
кечирди. Қурғоқчилик билан бир қаторда суғориш иншоотларининг қаровсиз 
қолганлиги ва ишдан чиққанлиги кўплаган ерларнинг экилмасдан қолишига 
олиб келди. Айниқса така туркманлар яшайдиган Тажан ва Мурғоб 
воҳасидаги пахта экиладиган ҳудудлардаги камбағал деҳқонлар ижарага 
олган ерларини эка олмадилар. Хонликда мавжуд мураккаб шароит биринчи 
1
Ўша жойда. 53-б.
2
ЎзР. МДА, И-1–жамғарма, 31-руйхат, 1104-иш, 165-варак. 
3
Джунаидхан // 
WWW: Kungrad.com; Yandex.ru.


172 
жаҳон уруши йилларида ҳам сақланиб қолди. Россия билан савдо алоқалари 
издан чиқди, Эрон ва Афғонистон билан эса деярлик тўхтаб қолди. Закаспий 
темир йўли ва Амударёда юк ташиш ишларининг қисқариши Хива хонлиги 
аҳолисининг ҳаётига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатди.
1915 йилнинг март-апрель ойларида Тошҳовуз, Тахта, Хўжаэли, Кўҳна 
Урганч туманларида туркманларнинг қўзғолонлари авж олди. Қўзғолончилар 
маҳаллий бойлар ва заминдорларга қарши курашиб қолмай, балки рус 
ишбилармонлари мол-мулкларини ҳам талон-тарож қилдилар. “Лавзон” 
акционерлик жамиятига қарашли савдо-саноат ширкати ва “Нобель” фирмаси 
бинолари вайрон қилинди ва омборлари таланди. Ғазовот қалъаси яқинида 
бўлган жангда туркманлар Оллаберган ноиб ва Муҳаммад ясовулбоши қўл 
остидаги 1500 кишилик хон қўшинларига зарба бердилар. 
1916 йил январида хон харамига Хўжаэлилик қорақалпоқ Дўстниёз 
Юсуповнинг қизи 15 ёшлик Энажон ва Манғитлик темирчи, ўзбек Жоббор 
Полвоновнинг 14 ёшар қизи Оймон келтирилганди. Улар хон саройидаги 
аҳлоқсиз муҳитнинг қурбони бўлдилар. Фарзандлари жасадини кўрган ота-
оналарнинг ғам-ғуссаси норозилик ҳаракатига туртки берди. Хўжаэли 
оқсоқоли Аваз Хўжа бошлиқ одамлар адолат талаб қилиб Хивага қараб 
юриш қилабошладилар. Йўл–йўлакай уларга Қипчоқ, Манғит, Моноқ, 
Шовот, Гурлан, Янги Урганч ҳунармандлари ва деҳқонлари ҳам 
қўшилдилар. Тез кунда қўзғолончилар сони 3 минг кишига етди ва 18 январ 
куни уларга яна шунча туркманлар ҳам келиб қўшилди.
1916 йил 3 февраль куни чор маъмурларига юборилган ахборотда 
қўзғолончилар сони 10 мингдан ошганлиги ва уларнинг ярми ўқ отиш 
қуролларига эга дейилганди. Қўзғолон раҳбарлари хонга вакил юбориб, 
адолат юзасидан музокара олиб бориш таклифини маъқул кўрдилар. 
Асфандиёрхон Хивага келган қўзғолон бошлиқларидан 6 кишини қатл 


173 
қилдирди
1
. Хоннинг разил ҳаракати ва Петро–Александровскдан чиққан 
русларнинг Хивага яқинлашиб келаётганидан хавфсираган қўзғолончилар ўз 
шаҳар ва қишлоқларига қайтиб кетдилар.
Аммо туркманларнинг хон истибдоди ва руслар зўравонлигига қарши 
қўзғолонлари давом этди. Меҳнаткаш ҳалқнинг қўзғолонлари хон ва йирик 
мулкдорлар зулми билан бир қаторда русларнинг мустамлакачилик сиёсатига 
қарши қаратилган бўлса, Жунайидхоннинг босқинчилик ҳаракати туркман 
феодалларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётганди. 1916 йил 7 
январда Россия ташқи ишлар департаменти эълон қилган ахборотномада: 
“Ёвмуд қабиласи, агарда Хива хонлиги қўл остидан бутунлай ажралиб чиқса, 
ўзига Жунайидни хон қилиб ташқи алоқаларида Туркияни танлаган бўлар 
эди”
2
— деган сўзлар бор эди.
Жунайидхон қўшинлари туркман овулларидан ташқари ўзбеклар 
яшайдиган ҳудудларга ҳам кириб келдилар. Улар 1916 йилнинг 3–11 
февралида Қўшкўпир, Тошҳовуз, Шовот, Гурлан, Хонқа туманларига 
бостириб кириб, қаршилик кўрсатган шахар ва қишлоқлар аҳолисини қаттиқ 
жазоладилар. Босқинчилик билан улкан ўлпон йиғган Жунайидхон 
сарбозлари Хива шаҳрини ҳам эгалладилар
3
. Шаҳар аҳолиси шавқатсиз 
таланди ва улардан ўлпон ундириб олинди. Асфандиёрхоннинг яқин 
маслаҳатчиларидан Матфаво Баққалов, Абдуллабой Меҳтар, Қодирберган 
Маҳрам қатл этилди. Хон эса Жунайидхонга 60 минг тилла тўлаб, ўз хунини 
сотиб олди.
Жунайидхон Амударё бўлими бошлиғи полковник Колосовскийга хон 
атрофидаги амалдорларни ўзгаришни таклиф қилди. Қониқарли жавоб 
ололмагач, рус отрядларига ҳужум қилишни буюрди. Аммо рус аскарлари
туркманлар ҳужумига бардош бердилар. Русларга қўшимча ёрдам 
1
ЎзР. МДА, И–307–жамғарма, 1-рўйҳат, 565 иш, 35 варақ.
2
ЎзР. МДА, И-1–жамғарма, 12-рўйҳат, 1950 иш, 54 варақ. 
3
ЎзР. МДА, И–461–жамғарма, 1-рўйҳат , 1781-иш, 23-варақ. 


174 
келаётганлигини эшитган Жунайидхон 14 февралда Хивани ташлаб
чиқишга мажбур бўлди.
Хива хонлигида рўй бераётган воқеалар Туркистон генерал–
губернаторлиги амалдорларини қаттиқ безовта қилганлиги боис, Сирдарё 
вилояти губернатори генерал–лейтенент А.С.Галкин бошчилигидаги жазо 
отряди сафарбар этилди. 14 февраль куни Хивага етиб келган отрядда 3 та 
дружина, 600 қозоқ аскари, 3 та пулемёт батареяси ва бир пулемёт командаси 
бор эди. 17 февраль куни Қорақум саҳросига чекинган туркманларни таъқиб 
қилиш ҳақида буйруқ берган А.С.Галкин Жунайидхон қўшинларининг 
Эронга ўтиб кетишга имкон берганлиги ҳужжатларда қайд этилади
1
.
Аммо Хоразм воҳаси атрофида яшаётган ва Жунайидхонга қўшилмаган 
туркман аҳолиси руслардан шафқат сўраган бўлсада, улар қаттиқ жазоланди, 
кўплари золимларча отиб ташланди. Хонлик аҳолисига, биринчи навбатда 
туркманлар оилаларига 4 млн. 554 минг сўм миқдорида ҳарбий ўлпон 
солинди
2
. Шундай қилиб, қўзғолон вахшийларча бостирилди.
1916 йил ўрталарида Хива хонлиги меҳнаткашлари чоризмнинг 
мустамлакачилик сиёсатига қарши ўлкада кўтарилган халқ қуролли 
ҳаракатига қўшилдилар. Шу йили 25 июнда подшо Николайнинг фронт 
орқасидаги ишларни бажариш учун чорак миллион ерлик аҳолини сафарбар 
қилиш тўғрисидаги фармони эзилган аҳолининг сабр–косасини тўлдириб 
юборганди. Хива хонлиги номига мустақил давлат бўлсада, у ҳамма 
тарафдан Россияга қарам давлат эди. Хонлик ҳудудидаги яшаётган 3000 га 
яқин Ўрол казаклари хўжаликлари ҳисобидан фронт орти ишларига 426 киши 
сафарбар этилиши буюрилганди. Натижада Қипчоқ, Манғит, Хўжайли, 
Кўхна Урганч, Шуманой бекликларида босқинчи гуруҳларнинг ҳаракатлари 
хавфли тус олди. Октябрь-ноябрь ойларида Қипчоқдаги Чиғабой, Лавзонли 
1
ЎзР. МДА, И–907–жамғарма, 1-руйхат, 527-иш, 51-варақ. 
2
Ўша жойда, 564-иш, 100, 116, 161-варақлар. 


175 
Муҳаммад Назар ва Тожи Муродбийларнинг уйларига ўт қўйилди ва мол-
мулки талон–тарож қилинди. 
Умумхалқ нозирлиги кучайиб бораётган бир шароитда 1916 йил декабрда 
Хивада махсус ҳарбий комиссарлик ташкил этилди. Унга хонликда бўлаётган 
воқеалардан рус ҳукуматини доимий хабардор қилиб туриш; хонликнинг 
барча мансабдор шахслари фаолиятини яқиндан кузатиб бориш; хонлик 
ҳудудида осойишталикни таъминлаш вазифалари юкланди. Комиссарлик хон 
ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва русларнинг мавқеини сақлашни таъминлаши 
лозим эди. Аммо тақдирнинг тақозоси билан воқеалар бутунлай кутилмаган 
тарзда рўй бера бошлади. 
1917 йил феврали охирида жадидлар ҳаракати давомчиси бўлган ёш 
хиваликлар рус подшоси Николайнинг тахтдан ағдарилишини зўр ҳаяжон 
билан кутиб олдилар. Бу вақтда Асфандиёрхон Бухоро амири Олимхон билан 
Ялтада дам олаётган бўлиб, улар зудлик билан юртига қайтдилар. Хоннинг 
Хивага келганини эшитган жадидлар халқ оммасини демократия учун 
курашга даъват қилишди. Ушбу ишга Хивадаги рус аскарларини ҳам 
тортишга ҳаракат қилинди. “Ёш хиваликлар” рус отряди бошлиғи полковник 
Мерзляковдан ёрдам сўрадилар. Ўз навбатида рус зобити хонни ўлдирмаслик 
шарти билан уларга ёрдам беришга розилик билдирди ва бир рота рус 
аскарларни ажратди.
1917 йил 4 апрелда Хива кўчаларида кўп минг кишилик намойишлар 
бўлиб, унда қатнашганлар “Йўқолсин зўрлик, шафқатсизлик, жабр, зулм”, 
“Яшасин озодлик” каби шиорларни ўртага ташладилар. Хивадаги рус ҳарбий 
гарнизони аскарлари ҳам намойишчиларга қўшилиб, хонга қарши қўзғолон 
кўтаришга чақирган бўлсаларда, ёш хиваликлар ўз мақсадларига тинч йўл 
билан эришишга умид боғладилар.
1917 йил 5 апрелда жадидлар вакили сифатида Асфандиёрхон олдига 
борган Полёзҳожи Юсупов ва Назир Шоликоров ёш хиваликлар талабларини 


176 
баён қилдилар
1
. Қалтис вазиятни ҳисобга олган хон ҳуррият ҳақидаги 
манифестга имзо чекишга мажбур бўлди. Хон имзолаган ва ҳуррият эълон 
қилган ҳужжат 7 бобдан иборат бўлиб, унинг аввалгисида шундай 
дейилганди: “Тарих ҳижрий минг юз ўттиз бешинчи жумадилаввалнинг 
йигирма бешинчи куни эрдиким, мелодий йилнинг бир минг тўққиз юз ўн 
еттинчи йил апрель ойининг бешинчи кунида мен Хива хони Саййид
Асфандиёр Баҳодирхон тубандаги ёзилган ўзимни ҳоҳишимни эълон 
қиламан. Аввало менинг содиқ фуқароларимга “Идораи Машрутия” бердим, 
токи улар ўзлари ҳоҳлаганича мамлакатни шариатга мувофиқ, ҳам замон 
тақозосига қараб идора қилсинлар. Чунончи, ўзлари ҳоҳлаганча 
фуқароларнинг маслаҳати билан сайлов қилиб, ҳукумат ишларига ўзлари 
ҳоҳлаган одил одамларни тайин қилсинлар”

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish